ЎЗГАРИБ КЕТДИ!
Яхши камми, кўпми ёмонлар,
Юракларга тўлди гумонлар,
Қани ўша эски одамлар?
Одамлар ҳам ўзгариб кетди.
Қайноналар келинни туртган,
Ўғил эса хирс қўлин тутган,
Оталар бор шайтондан ўткан,
Одамлар ҳам ўзгариб кетди.
Томирларим тортилиб таранг,
Асабларим чидайди аранг,
Кўкси очиқ қизларни қаранг,
Шарму-ҳаё ўзгариб кетди.
Эркаклари қилганда ғийбат,
Ота билан боласи улфат,
Шу эмасми, қиёмат кулфат,
Одамлар ҳам ўзгариб кетди.
Тарозидан урар савдогар,
Нафси учун хар нега тайёр,
Даллоллари тулкидан айёр,
Бозорлари ўзгариб кетди.
Кўпаймоқда кун сайин наслар,
Хирсига қул, зоти пастлар,
Нафси учун зинога бошлар,
Одамлар ҳам ўзгариб кетди.
Бева кўрса бир кеча учун,
Ёрдам берар кўрсатиб кучин,
Хеч миннатсиз бажармас бурчин,
Эркаклар ҳам ўзгариб кетди.
Интернетга тутишиб аза,
Сайти ёнса қилишар мазза,
Бўшаб қолган, масжид-мадраса,
Чин муслимлик камайиб кетди.
Ўғил қаранг битта нон учун,
Отасига қайтарар тутун,
Рўзғорида хотини устун,
Ор-номус ҳам ўзгариб кетди.
Етимларни ризқини еган,
Динни билмай, ниқоблар кийган,
Бу ҳаммаси Аллоҳдан деган,
Диндорлар ҳам кўпайиб кетди.
Ҳалол ишлаб қилсангда мехнат,
Туз беришиб қилишар миннат,
Борар жойи бўларми жаннат,
Одамлар ҳам ўзгариб кетди.
Оқ яктакли, соқоли ўсган,
Белда белбоғ, дўппилар кийган,
Аллоҳ учун ҳалқини севган,
Қани ўша эски одамлар?
ҚАНИ ЎША СОДДА ОДАМЛАР?!
✍Камронбек Исмоилов
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi