Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали хонадонлар ижара нархлари тезроқ
арзонлашмоқда 🟥
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.
2025 йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.
📉 Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:
- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);
- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);
- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).
‼️ Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали - $443);
- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).
🏡 Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1%);
- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);
- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида - $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.
‼️ Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);
- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈