У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
AR
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
https://t.me/argos_uz
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.11%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
10.04%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:

https://argos.uz

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 979 результатов
25.04.2025, 12:20
t.me/argos_uz/15483
Давлат органлари ва ташкилотларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади

Хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги ҳамда ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланиб, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

Қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоятида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш ҳамда масъул бўлинмалар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тақдимот қилинди. Иштирокчилар саволларига масъуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 12:20
t.me/argos_uz/15481
25.04.2025, 12:20
t.me/argos_uz/15484
25.04.2025, 12:20
t.me/argos_uz/15482
Самарқанддаги учрашув қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.
25.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15480
Ўзбекистон илк бор БМТнинг давлат хизмати форумига мезбонлик қилади

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 09:11
t.me/argos_uz/15479
Инсон ресурсларини бошқаришга бағишланган ўқув-семинар Сурхондарё вилоятида ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган навбатдаги семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари инсон ресурсларини бошқариш бўлими раҳбарлари, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Мақсад — инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги янги талаб ва тартиботларни масъулларга тушунтириш, қарор ижросини таъминлашда белгиланган вазифалар, давлат органлари ва муассасаларида кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишга кўмаклашиш, тизимда шаффофлик ва натижадорликни ошириш.

▫️Семинарлар республика бўйлаб давом этмоқда.

Veb-sayt
|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 08:16
t.me/argos_uz/15475
25.04.2025, 08:16
t.me/argos_uz/15476
25.04.2025, 08:16
t.me/argos_uz/15477
25.04.2025, 08:16
t.me/argos_uz/15478
Фарғонада “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусидаги семинар ташкил этилди.

▫️Тафсилотлар лавҳада.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 08:09
t.me/argos_uz/15474
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15468
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15469
#Халқаро_ҳамкорлик

“Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш” лойиҳаси ишга туширилди

▫️БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Европа иттифоқи билан ҳамкорликдаги янги лойиҳа 5 йилга мўлжалланган. Лойиҳа 2019 - 2024 йилларда амалга оширилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасининг давоми ҳисобланади.

Лойиҳани расмий ишга тушириш маросимида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазири А.Ташкулов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлик бўлими раҳбари В.Рипма, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили A.Фудзии, шунингдек, хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар, ҳамкор давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида аҳолига хизмат кўрсатишда давлат идоралари салоҳиятини янада ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш, маҳаллий бошқарув органларининг ҳисобдорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, 11 та муассасанинг бэк-офислари функционал таҳлилини ўтказиш, 1000 нафар давлат хизматчисини инклюзив ва фойдаланувчиларга йўналтирилган хизматлар кўрсатиш бўйича ўқитиш, хизматларни рақамли трансформациа қилиш, шунингдек маҳаллаларда 34 та янги давлат хизматлари бурчакларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15467
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15473
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15470
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15472
25.04.2025, 07:29
t.me/argos_uz/15471
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/zcsMeqYaeuc?si=zuYCLD71cdBRCy1l саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
25.04.2025, 06:35
t.me/argos_uz/15466
#Эксперт_шарҳи

Давлат хизматида ишлайман. Яқинда бир ойлик муддатда ҳарбий хизматга кетмоқчиман. Бундай ҳолатда мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинадими?

▫️Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
24.04.2025, 12:14
t.me/argos_uz/15465
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15464
Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15458
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15459
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15463
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15460
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15462
24.04.2025, 12:08
t.me/argos_uz/15461
Самарқанд форумига тайёргарлик доирасида брифинг ташкил этилди

▫️Тафсилотлар лавҳада.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
24.04.2025, 11:33
t.me/argos_uz/15457
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов "Боқий шаҳар" мажмуасига ташриф буюрдилар.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
24.04.2025, 06:49
t.me/argos_uz/15456
23.04.2025, 12:52
t.me/argos_uz/15453
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 12:52
t.me/argos_uz/15452
23.04.2025, 12:52
t.me/argos_uz/15454
23.04.2025, 12:52
t.me/argos_uz/15455
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15446
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15449
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15447
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15450
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15448
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15451
#Халқаро_ҳамкорлик

Самарқанд форумига тайёргарлик доирасида брифинг ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарияти учун брифинг ўтказилди.

Учрашув доирасида 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат хизмати бўйича БМТ форумига тайёргарлик ишлари, форумнинг мақсад ва мазмуни ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, форум доирасида юқори даражадаги пленар сессиялар, амалиётга асосланган семинарлар, миллий кейслар ва мамлакат тажрибасини халқаро майдонда тақдим этиш режаси таъкидланди. Тадбир иштирокчилари халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, БМТ доимий ваколатхоналари ва бошқа давлатлар делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Форум кенг қамровда ўтказилаётганлиги сабабли давлат ташкилотлари, илмий доиралар, IT-индустрия ва фуқаролик жамияти учун муҳим халқаро мулоқот майдонига айланиши таъкидланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 12:28
t.me/argos_uz/15445
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда бугун мамлакатимизга ташриф билан келадиган Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувлар ўтказади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 12:20
t.me/argos_uz/15444
23.04.2025, 10:40
t.me/argos_uz/15442
23.04.2025, 10:40
t.me/argos_uz/15440
23.04.2025, 10:40
t.me/argos_uz/15441
Қорақалпоғистон Республикасида инсон ресурсларини бошқаришга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикасида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда бошқариш бўлимлари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Шунингдек, семинар давомида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш ҳамда масъул бўлинмалар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тақдимот қилинди.

Тадбир иштирокчилари амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашдилар.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 10:40
t.me/argos_uz/15439
23.04.2025, 10:40
t.me/argos_uz/15443
23.04.2025, 08:13
t.me/argos_uz/15437
23.04.2025, 08:13
t.me/argos_uz/15436
23.04.2025, 08:13
t.me/argos_uz/15438
Қаршида “Келажак касблари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди

Қарши давлат техника университетида битирувчи босқич талабалари учун “Келажак касблари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир давомида замонавий касблар учун зарур бўладиган билим ва кўникмалар, малакали кадрларга бўлган эҳтиёж, халқаро тажрибалар, давлат хизматининг жозибадорлиги ҳамда очиқ танловлар орқали кадрлар танлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир ёшлар учун келажакдаги имкониятларни баҳолаш ва ўз касбий йўналишини аниқлашда муҳим қадам бўлди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 08:13
t.me/argos_uz/15435
Жамоат транспорти —  фойдали танлов!

Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ҳар куни ишга автомобилда келасизми?

Бироз тўхтаб, ўйлаб кўринг:

Жамоат транспорти — фақат манзилга эмас, балки янада яхшироқ ҳаёт тарзига олиб боради:

✔️Соғлом ҳаёт — пиёда юрасиз, кўпроқ ҳаракатда бўласиз;
✔️Тоза ҳаво — шахсий авто машиналар камайса, атроф-муҳит соғломлашади, бу эса кислородли ҳаводан нафас олишингизга ёрдам беради;
✔️Камроқ стресс — тирбандликларсиз, худди мароқли саёҳат каби ўз манзилингизга етиб оласиз;
✔️Иқтисод — машинангиз учун ёқилғи, таъмирлаш ва бошқа харажатлардан халос бўласиз, даромадингизнинг бу қисмини янада фойдали мақсадларга йўналтириш имкони пайдо бўлади.

Унутманг, сиз намунасиз! Давлат хизматчиси сифатида жамоат транспортидан фойдаланишингиз — жамиятга масъулиятли муносабатнинг ёрқин ифодасидир.

Фақат манзилга эмас, экологик тоза келажак томон юринг!

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
23.04.2025, 06:59
t.me/argos_uz/15434
Кимё саноатини диверсификация қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 16:26
t.me/argos_uz/15431
22.04.2025, 16:26
t.me/argos_uz/15432
22.04.2025, 16:26
t.me/argos_uz/15433
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15426
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15430
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Фарғонада журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

◽️Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024 йилдаги фаолияти ҳамда ташкилотнинг Фарғона филиали ташаббуси билан амалга оширилган ишлар ҳақида жамоатчилик хабардор қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати ва вилоят филиали масъуллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган анжуманда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Анжуман давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, саволларга масъуллар томонидан жавоб берилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15424
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15428
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15425
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15429
22.04.2025, 14:40
t.me/argos_uz/15427
#Бу_муҳим

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ходимлари тайинланади;

▫️ эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари бевосита Агентликка бўйсунади;

▫️эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Агентлик ҳамда эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар томонидан биргаликда амалга оширилади.

Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

2025 йил 1 июлгача “E-anticor.uz” да ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг электрон реестрини юритиш, ҳисоботни электрон тақдим этиш, аноним сўровномалар ўтказиб эълон қилиш имконини берувчи электрон модуль ишга туширилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 14:28
t.me/argos_uz/15423
#Бу_муҳим

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шаклланади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

▫️коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

▫️ давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

▫️ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 14:26
t.me/argos_uz/15422
Фарғонада ташкил этилган “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусидаги семинар жараёнидан мобил репортаж

#мотивация
#тажриба
#янги_кўникмалар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 14:10
t.me/argos_uz/15421
22.04.2025, 12:26
t.me/argos_uz/15418
22.04.2025, 12:26
t.me/argos_uz/15419
22.04.2025, 12:26
t.me/argos_uz/15420
Бухорода давлат хизмати ва таълим интеграцияси йўналишида ҳамкорлик кучаймоқда

Бухоро шаҳрида Осиё халқаро университетида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва университет раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда vacancy.argos.uz портали орқали вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни битирувчи ва магистратура талабалари орасида кенг тарғиб этиш, замонавий талабларга мос билим ва малакавий компетенцияларни ёшларга етказиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари учун карьера кунлари ва малака ошириш курсларини ташкил этиш каби йўналишларда университет билан амалга оширилиши режалаштирилган ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 12:26
t.me/argos_uz/15416
22.04.2025, 12:26
t.me/argos_uz/15417
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15410
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15413
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15412
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15411
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15414
🔴#Live

Фарғонада “Заковат” интеллектуал турнири бўлиб ўтмоқда

Айни дамда семинар дастурига асосан, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фарғоналик 180 нафар хотин-қизлардан иборат давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилмоқда.

Ушбу беллашувнинг асосий мақсади – фаол ва ташаббускор аёлларнинг билими ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, шунингдек, тадбир иштирокчиларига маънавий-маърифий ҳордиқ бағишлашга имкон яратишдан иборат.

Турнир давомида қатнашчилар жамоаларга бўлинган ҳолда турли мавзулардаги саволларга жавоб беришмоқда.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15409
22.04.2025, 11:56
t.me/argos_uz/15415
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15407
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15403
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15402
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15406
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15400
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15401
Тажриба, самарали фаолият ва мулоқот майдони

Семинарнинг иккинчи қисми қуйидаги шўъбалар асосида ташкил этилди:

▫️Давлат хизматини ривожлантиришда гендер тенглигини таъминлашнинг аҳамияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар
▫️Давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари
▫️Инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий усуллари, хотин-қизларни давлат хизматига мослашувининг ижтимоий хусусиятлари
▫️Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва агрессиянинг психологик асослари.

Шўъбалар кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади ва баҳс-мунозара шаклидаги интерфаол усулларда ўтказилди.

Иштирокчиларнинг соҳага оид таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15399
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15408
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15405
22.04.2025, 10:29
t.me/argos_uz/15404
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15394
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15395
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15398
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15397
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15396
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15393
🔴#Live

“Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусидаги навбатдаги семинар Фарғонада ташкил этилди

▫️Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят кутубхонасида ташкил этилган семинарда Агентлик масъуллари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, АОКА ҳудудий бошқармаси раҳбарияти, ҳудуддаги давлат идораларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, ОАВ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинар давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизларнинг соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лидерлик компетенцияларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматидаги ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш, мавжуд муаммоларни яқиндан ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Семинар аввалида сўз олганлар томонидан Ўзбекистонда давлат бошқарувида хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу борадаги ҳуқуқий база мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

◽️Семинарнинг иккинчи қисми шўъбаларда давом эттирилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 10:01
t.me/argos_uz/15392
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15390
Наманганда ёш кадрлар учун ўқув-семинари ташкил этилди

Наманган вилоятида давлат фаолияти самарадорлигини ошириш ва юқори салоҳиятли раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида ёш мутахассислар учун махсус ўқув-семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти филиали ташаббуси билан амалга оширилди.

Ўқув-семинар Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унинг дастури иштирокчиларнинг амалий эҳтиёжларига мувофиқ шакллантирилди. Дарслар соҳанинг етакчи амалиётчилари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Тадбирда иштирокчилар ОАВ билан самарали ишлаш, медиа саводхонликни ошириш ҳамда жамоатчилик билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш каби мавзуларда билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Шунингдек, “Давлат хизматида сунъий интеллект: самарадорликни ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш”, “Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш” каби мавзуларда мутахассислар томонидан маърузалар тақдим этилди.

Маърузалар Наманган вилояти телерадиокомпанияси, IT-Park Наманган филиали ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Ўқув доирасида амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15386
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15388
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15389
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15387
22.04.2025, 08:30
t.me/argos_uz/15391
Тошкентда тиббиёт ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди

▫️Батафсил лавҳада

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
21.04.2025, 13:44
t.me/argos_uz/15385
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло