У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
IS
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
https://t.me/islommarkazi
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
25.71%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий саҳифаси Official page of the Islamic Civilization Center in Uzbekistan Официальная страница Центра исламской цивилизации в Узбекистане Мурожаат учун: @Islommarkazi_bot

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 1 066 результатов
25.04.2025, 20:50
t.me/islommarkazi/5199
25.04.2025, 20:50
t.me/islommarkazi/5198
25.04.2025, 20:50
t.me/islommarkazi/5196
25.04.2025, 20:50
t.me/islommarkazi/5197
Ўзбекистондаги мегалойиҳа учун 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфалар тайёрлашяпти

Сентябрда очилиши кутилаётган Марказда Махсус штаб фаолият юритаётган бўлиб, 10 та йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар муҳокамалар ўтказиб келмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 20:50
t.me/islommarkazi/5200
🇺🇿Республика бўйлаб “Маърифат карвони" ташкил этилади

Ислом цивилизацияси маркази қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳдан иборат “Маърифат карвони” вилоятларга боради. Улар жамоатчиликка Марказ фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этади.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5195
#shtabdanimagap

✍️Олимлар билан шартномалар имзоланяпти

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясини такомиллаштириш мақсадида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун олимлар билан шартномалар имзоланяпти.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 19:03
t.me/islommarkazi/5194
Хаттотлик ва китобат санъати мактаблари очилишида нималарга аҳамият қаратилади?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилади.

Хўш, бугунги кунда хаттотликка эҳтиёж борми? Мактабларда кимлар дарс беради? Мутахассис жавоб берди.

Маълумот учун, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 тани ташкил этади. Таҳсил оладиган ўқувчиларнинг ёши 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 18:48
t.me/islommarkazi/5193
Академик, санъатшунос олима Камола Акилова Марказ экспозициясини шакллантиришда олимларнинг изланиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади:

— Ўйлашимча, экспозиция устида янада мукаммал ишлаш керак. Бу дегани, илмий изланишлар олиб боришни кучайтириш, янги-янги методологик жиҳатлар билан ёндашиш, янги артефактларни очиш ва шуларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этиш катта аҳамиятга эга.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 18:21
t.me/islommarkazi/5192
25.04.2025, 17:52
t.me/islommarkazi/5190
Ислом цивилизацияси марказида лойиҳаларнинг техник топшириқлар ижросини таъминлаш муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини шакллантириш бўйича халқаро ҳамкорлар — “Sila sveta”, "Planeta 9", "Outdoor Factory", шунингдек, Россия давлат Эрмитаж музейи, Италиянинг "Magister Art" компаниялари ва маҳаллий ташкилотлар томонидан таклиф этилган лойиҳаларнинг техник топшириқлар ижросини таъминлаш муҳокама қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 17:52
t.me/islommarkazi/5191
25.04.2025, 17:52
t.me/islommarkazi/5189
🔹Янги Ўзбекистонда университетлар сони нечтага етди?

🔹Олий таълимга қамров қай даражада ошди?

🔹Талабалар орасида қизларнинг улуши қанча?

Марказнинг олий таълим, фан ва инновациялар бўйича эришилган ютуқлар ҳақида сўзловчи “Янги Ўзбекистон — Учинчи ренессанс пойдевори” бўлимида ана шу саволларга ноодатий тарзда жавоб олишингиз кутиляпти.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Tele
gram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 17:34
t.me/islommarkazi/5188
Гулабза Қаршиева, Шарқ миниатюра санъати музейи директори:

— Марказдаги энг йирик лойиҳалардан бири бу — Темурийлар даври. Темурийлар даврида илм-фан ва санъат юксак даражага кўтарилган бўлиб, туб бурилишлар юзага келган. Масалан, Камолиддин Беҳзод ижодининг гуллаган палласи Ҳусайн Бойқаро даврига тўғри келади.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 16:30
t.me/islommarkazi/5187
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг илмий-инновацион лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Махсус штабда ишчи гуруҳлар координаторлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тоифаланган лойиҳалар бўйича 300 га яқин шартнома имзоланиши кўзда тутилгани айтилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 16:00
t.me/islommarkazi/5186
25.04.2025, 15:19
t.me/islommarkazi/5184
Алишер Усмонов ҳадя қилган салкам 5000 китоб Марказ кутубхонасидан жой олади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасидан Алишер Усмoнов ҳадя қилган китоблар ўрин олади. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева маълум қилди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 15:19
t.me/islommarkazi/5185
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори” экспозициясида миллатлараро бағрикенглик борасида амалга оширилган ислоҳотларни ўзида акс эттирувчи бўлим ташкил этилади

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 13:25
t.me/islommarkazi/5183
Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин оладиган “Вақт девори” кўргазмаси Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик давлатчилик тарихини ўзида жамлайдиган йирик лойиҳа бўлиши кутилмоқда.

Батафсил видеода 👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 12:11
t.me/islommarkazi/5182
25.04.2025, 11:00
t.me/islommarkazi/5181
Италиялик мутахассислар билан ҳамкорлик давом этмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси марказида италиялик машҳур ношир, шарқшунос олим Сандро Тети, “Magister Art” компанияси раҳбари Ренато Саппорито билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Марказни жиҳозлаш, экспозициялар учун зарур витриналар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. 

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 09:52
t.me/islommarkazi/5180
25.04.2025, 09:52
t.me/islommarkazi/5179
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръон зали ташкил этилиши жуда аҳамиятлидир. Айниқса, унда дунёга машҳур Усмон Мусҳафининг жой олиши ислом олами вакилларининг эътиборини ўзига янада жалб этади.” – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Шайх Абдулазиз Мансур.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 09:23
t.me/islommarkazi/5178
25.04.2025, 08:27
t.me/islommarkazi/5177
Марказ Ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди

📺 "Замон" информацион дастури, "Севимли" телеканали

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.2025, 07:23
t.me/islommarkazi/5176
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши бу жуда катта воқелик! Бу тарихимизни ўрганиш билан бир қаторда III Ренессанс даврига ҳам пойдевор бўлади” — Саидахбор Булатов

📹 Тўлиқ подкастни Ислом цивилизацияси марказининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 19:59
t.me/islommarkazi/5175
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини шакллантиришга қаратилган йирик лойиҳалар, шунингдек, халқаро ҳамкорларнинг таклифлари марказ раҳбарияти ва масъул мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 19:39
t.me/islommarkazi/5174
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази таркибида Халқаро анжуманлар зали ташкил этилади. Дизайни устида италиялик машҳур дизайнерлар ишлашмоқда. Унда 57 тадан 550 тагача ўриндиқлар жойлаштириш имконияти бўлади. Чунки Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар сони 57 тани ташкил этади. Келажакда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти раҳбарлари саммити ҳам ўтказилиши назарда тутилган. Эҳтиёжга қараб бу залнинг сиғимини ўзгартириш имконияти пайдо бўлади.

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 19:17
t.me/islommarkazi/5173
Экспонат оддий буюм эмас. У тарихнинг тилсиз гувоҳи, ўтмиш билан бугуннинг ўртасидаги кўприкдир. Ҳар бир экспонат ўзида бир даврни, бир халқнинг ҳаёт тарзини, тафаккурини, санъатини мужассам этади. Шу сабабли Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида уларнинг ҳар бири томошабинга тўлиқ етиб бориши, ўз ҳикоясини айтиб бера олиши керак.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳар бир экспонатга катта ҳурмат билан ёндашилади — у катта бўладими, кичик бўладими, барибир ўз қийматини йўқотмайди.

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 18:58
t.me/islommarkazi/5172
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ишчи гуруҳ аъзолари олимлар, мутахассислар билан биргаликда экспозициядан ўрин олиши керак бўлган лойиҳаларнинг аҳамияти ва уларни жойлаштириш масалаларини таҳлил қилишди.

Йиғилишда Марказ кутубхонасида китобларнинг қамрови, уни тўлдириш ечимлари ва мутолаа имкониятлари бўйича тақдимот қилинди. Экспозиция лойиҳаларида ўрин олган “Вақт девори” эса ташриф буюрувчилар учун ҳам томоша, ҳам ҳордиқ, ҳам маърифат маскани бўлиши кутиляпти.

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 17:41
t.me/islommarkazi/5171
24.04.2025, 17:17
t.me/islommarkazi/5168
Хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобот санъати мактаблари ташкил этилиши муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Дастлабки маълумотларга кўра, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 тани ташкил этади. Таҳсил оладиган ўқувчиларнинг ёши 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 17:17
t.me/islommarkazi/5170
24.04.2025, 17:17
t.me/islommarkazi/5169
24.04.2025, 16:40
t.me/islommarkazi/5166
24.04.2025, 16:40
t.me/islommarkazi/5165
"Вақт девори"да ютуқлар ва кашфиётлар акс этади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг барча бўлимларидан “Вақт девори”га ўрин ажратилган. "Вақт девори"да Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган муҳим ўзгаришлар, темурийлар даврида давлат ва жамият бошқарув тизими, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши, бобурий ҳукмдорлар давридаги воқеалар, тарихий шахслар миниатюра орқали композицияда, шунингдек, давр тарихи солномаси мониторларда намойиш этилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 16:40
t.me/islommarkazi/5167
Ислом цивилизацияси марказининг “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясида ташкил этиладиган “Вақт девори” дунёдаги энг катта кўргазма бўлиши мумкин!

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 16:20
t.me/islommarkazi/5164
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов "Замонлар садоси" кўргазмаси билан танишдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов ознакомились с выставкой "Миражи времени".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
24.04.2025, 16:00
t.me/islommarkazi/5163
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5159
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5156
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5161
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетили выставку «Миражи времени», организованную в международном туристическом центре в Самарканде.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5162
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5158
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5160
24.04.2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5157
💠1000 та экспонат каталоги тузилди

Марказ Ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди. Уларни сонини 2 мингга етказиш режаланган. Бу ҳақида ЎзИЦМда ўтказилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 15:17
t.me/islommarkazi/5155
24.04.2025, 15:17
t.me/islommarkazi/5153
24.04.2025, 15:17
t.me/islommarkazi/5154
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказининг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясидаги бўлимлар сони 7 тадан 9 тага оширилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 13:59
t.me/islommarkazi/5152
✨Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди



Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.



Батафсил — cisc.uz



Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати



📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 12:35
t.me/islommarkazi/5149
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази штабида Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш бўйича навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 11:45
t.me/islommarkazi/5148
24.04.2025, 11:33
t.me/islommarkazi/5145
“Исломдан аввалги давр”да: Амударё ёқалаб, пахтазор оралаб самовий отлардан баҳра олиш мумкин

“Исломдан аввалги давр”да қадимги Окс яъни Амударёнинг мавжланиб оқаётган шакли намоён бўлади. Унда қайиқлар, сув тўлқинлари томошабинга улкан дарёни ҳис қилиш имконини беради. Ипак йўли бўйлаб пахта далалари, тутзорлар ва ипакдан мато олиш техникалари ва либосларни тикиш ускуналари намойиш этилади. Шунингдек, Фарғонанинг самовий отлари макетлари ва 3D формати бўлимга ўзгача кўрк қўшиши кутилмоқда.

Бугун туркиялик ҳамкорлар билан бўлган учрашувда шу ҳақда маълум қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 11:33
t.me/islommarkazi/5147
24.04.2025, 11:33
t.me/islommarkazi/5146
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мегалойиҳа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришга қаратилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда марказ бўлимлари экспозицияси муҳокама қилинмоқда. Кенгаш учрашуви давомида илмий-инновацион лойиҳалар доирасидаги кино-медиа лойиҳалар тақдимоти ва "Вақт девори" суратлари концепциясини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 11:04
t.me/islommarkazi/5144
“Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги ёзувлар намуналари” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

Мазкур лойиҳа орқали исломдан аввалги даврда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ёзувлар ва уларнинг маданий тараққиётдаги ўрни чуқур ўрганилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида қадимги ёзувларнинг тарихий-маънавий аҳамияти, уларнинг даврлар кесимидаги ривожланиши, ижтимоий ҳаётдаги роли ва ёзув маданиятининг шаклланиш жараёнига оид маълумотлар тайёрланади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 10:48
t.me/islommarkazi/5143
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг нодир экспонатлари Марказга жалб этилади

Айни кунларда Ўзбекстондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус ишчи гуруҳ мамлакатимиздаги мавжуд музейларни ўрганиб, Марказ учун экспонатлар жалб қилиш жараёнлари устида иш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 100дан ортиқ нодир экспонатлари Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилиши кўзда тутилган. Жараёнлар бориши ва музейнинг марказга тақдим этилаётган “бренд” экспонатлари ҳақида музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова интервьюсида маълум қилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 10:15
t.me/islommarkazi/5142
🎥 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланиш арафасида. Бу галги учрашув ҳам қизғин мунозараларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.2025, 09:29
t.me/islommarkazi/5141
24.04.2025, 08:20
t.me/islommarkazi/5140
Хонликлар даври ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган даврлардан бири. Ушбу даврда илм-фан, санъат, меъморчилик, адабиёт, шаҳарсозлик каби соҳаларда мукаммал ижод намуналари яратилиб, кўп қисми бизгача етиб келган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Ўзбек хонликлари даври" экспозицияси ташкил этилаётган бўлиб, ундан мазкур даврга оид кашфиётлар, артефактлар ва экспонатлар ўрин олади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 20:20
t.me/islommarkazi/5139
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказнинг “Вақт девори” экспозициясини такомиллаштириш борасида Россиянинг “Planet 9” компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 20:01
t.me/islommarkazi/5138
Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази штабида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш бўйича навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5137
23.04.2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5135
23.04.2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5136
23.04.2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5134
23.04.2025, 19:03
t.me/islommarkazi/5133
Амир Темур ва Темурийлар даврига оид нодир қўлёзма манбалар муляжи экспозициядан жой олади

Ўзбек тилининг қадимий намуналарини ўзида мужассам этган ҳужжатлар асрлар давомида турли минтақаларда асраб келинган бўлса-да, бугун уларнинг муляжлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан муносиб ўрин олади.

Темурийлар даврида эски ўзбек тилининг мавқеини тасдиқловчи бир нечта муҳим ҳужжатлар бизгача етиб келган. Улар дунёнинг турли хил кутубхоналарида, фондларида сақланмоқда. Хусусан, уларнинг икки нафари алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳужжатлар бевосита Амир Темурнинг номидан ёзилган бўлиб, ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Айнан ушбу бебаҳо ҳужжатларнинг махсус муляжлари тайёрланиб, марказ экспозициясига қўйилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 18:03
t.me/islommarkazi/5132
Туркиянинг етакчи компанияларидан бири “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ҳамда марказ ходимлари, Илмий кенгаш аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда "Ўзбек хонликлари даври" экспозициясини замонавий технологиялар билан бойитиш, иммерсив шоулар ва “Вақт девори” лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 16:29
t.me/islommarkazi/5131
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида мегалойиҳанинг “Биринчи Ренессанс даври” бўлими экспозицияси интерьер дизайни, макети ва экспонатлар жойлашуви бўйича ишчи гуруҳнинг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мутахассислар экспозицияни италиялик дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган замонавий усул асосида шарқона кўринишда яратишга келишиб олишди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 15:50
t.me/islommarkazi/5130
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда олимлар масъулият билан ишлаяпти. Хусусан, штабнинг турли нуқталарида 10 га яқин лойиҳаларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жонли жараён батафсил видео👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 15:15
t.me/islommarkazi/5129
23.04.2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5124
23.04.2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5127
Ўзбекистон тарихи давлат музейи Марказга 100 дан ортиқ экспонат тақдим этади

Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги 100 дан ортиқ нодир экспонатлар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилади. Бу экспонатлар таркибига сопол буюмлар, турли даврларга оид тангалар, пул бирликлари, шунингдек, ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттирувчи буюмлар, миллий либослар ва асбоб-ускуналар каби нодир артефактлар киради.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5128
23.04.2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5125
23.04.2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5126
"Вақт девори" экспозицияси қаршисида ташриф буюрувчилар шахмат ўйнайди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган Илмий Кенгашнинг навбатдаги учрашувида “Planet 9” компанияси вакиллари онлайн боғланиб, Марказ экспозициясидаги “Вақт девори” лойиҳаси тақдимотини ўтказди.

Компания мутахассислари томонидан Кенгаш аъзолари учун махсус видеоролик намойиш этилди. Марказнинг “Вақт девори” экспозицияси масъули Обид Тангировнинг айтишича, экспозициядан ташриф буюрувчилар маънавий ҳордиқ чиқариш билан бирга тарих бўйича билимларини мустаҳкамлайди. Масалан, шахмат ўйнашлари ёки Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган 3300 йиллик тарихга эга бўлган найнинг нусхасини чалиб кўришлари мумкин.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 14:30
t.me/islommarkazi/5123
Академик Шарофиддин Юсупов вафот этди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, таниқли кулол Шарофиддин Исомиддинович Юсупов 79 ёшида вафот этди.

Ш.Юсупов узоқ йиллар мамлакатимизда халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш, хусусан Риштон кулолчилик мактабини тиклашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Шу билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан мунтазам ижодий ҳамкорлик қилиб келди.

Ислом цивилизацияси маркази жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 13:22
t.me/islommarkazi/5122
Марказда навбатдаги лойиҳа: Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари

Туркий халқларнинг тилшунослик тарихида муҳим ўрин тутган, Маҳмуд Кошғарий томонидан ёзилган “Девону луғотит турк” асарининг медиалойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳага кўра, асарнинг қўлёзма нусхаси рақамлаштирилади ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 12:43
t.me/islommarkazi/5121
Миқёс ан-Нилда қандай ёзувлар акс этган?

Миқёс ан-Нил қурилмаси ҳанузгача Миср тарихий меросининг ёрқин намуналаридан бири сифатида эътироф этилади. У ватандошимиз Аҳмад Фарғоний томонидан 861 йилда яратилган. Қоҳира яқинидаги Равза оролида яратилган Миқёс ан-Нил қурилмаси ўз даврининг етук ускунаси дейиш мумкин. Нилнинг сув сатҳини аниқ ўлчашга мўлжалланган бу қурилма ўз даврида гидрология ва математика фанларининг етук мутахассиси бўлган Фарғонийнинг аниқ илмий хулосалари маҳсулидир.

Мисрда Нил дарёсининг сув оқими туб аҳоли учун доим муҳим аҳамиятга эга бўлган. Аббосийлар халифалиги даврида кўплаб нилометрлар вайрон қилинганлиги учун халифа Ал-Мутаваккил ташаббуси билан Фарғоний бошчилигидаги олимлар гуруҳи Нил сатҳини ўлчашда янги технологияни яратиш учун Мисрга юборилган. Ана шу ҳодиса ихтиронинг юзага келишига туртки бўлган.

Фарғоний яратган Миқёс ан-Нил қурилмаси махсус қудуқ ва унга туташ қувурлардан ташкил топган бўлиб, сув сатҳини ўлчаш учун махсус белгилар билан жиҳозланган эди. Бу қурилма нафақат ўз замонасининг илғор ихтироси сифатида эътироф этилган, балки XX аср ўрталарига қадар қишлоқ хўжалигида фаол фойдаланилган.

Миқёс ан-Нил сайёҳлар кўп борадиган тарихий обидалардан бири бўлиб, Миср туризмининг ажралмас қисмига айланган. Унда ҳукмдорлар ва уни қайта тиклашга ҳисса қўшган шахслар номи ҳамда Қуръон оятлари битилган бўлиб, бу иншоотнинг диний, илмий ва маданий аҳамиятини янада оширади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ушбу ускунанинг улкан макети ўрин олиши режа қилинган.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 12:17
t.me/islommarkazi/5120
Махсус штабда "Миллий тараққийпарварлик – жадидчилик ҳаракати” экспозицияси муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда бу тарихий жараённи ёритишдаги илмий ёндашувлар, архив манбаларидан фойдаланиш ва экспозицияни мазмунан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу доирада Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Саидакбар Аъзамхўжаев “Туркистон мухторияти” мавзусида тайёрланаётган медиалойиҳа ҳақида маълумот берди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 11:34
t.me/islommarkazi/5119
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида 800 дан ортиқ медиа лойиҳаларни уч босқичда амалга оширишда 2000 га яқин маҳаллий ва хорижлик олимлар тинимсиз изланмоқда.

Марказда ташкил этилган Махсус штабда ҳар куни қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Унинг бугунги кун тартибидан қандай вазифалар ўрин олган?

Марказ ходими Иззат Ибрагимов батафсил маълумот берди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 10:40
t.me/islommarkazi/5118
Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари мазмунини такомиллаштириш мақсадида Махсус штабда қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Илмий кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳ иштирокида “Ўзбекистон XX асрда” бўлимидаги “Миллий тараққийпарварлик – жадидчилик ҳаракати” экспозицияси қисмида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов шу ҳақда сўз юритди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 10:22
t.me/islommarkazi/5117
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида экспозициялар учун тайёрланаётган медиалойиҳалар доирасида муҳокамалар бўлиб ўтяпти, экспозицияларнинг концептуал ечимлари устида иш олиб борилмоқда.

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Каримованинг таъкидлашича, лойиҳа орқали миллий кино санъати анъаналари чуқур ўрганилиб, уни сақлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсад қилинган.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 09:16
t.me/islommarkazi/5116
📖Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади: электрон ва факсимиле нусхалари яратилмоқда

Ўзбекистонда муқаддас манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 08:51
t.me/islommarkazi/5115
🔻Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг йиғилиши

📺 "Замон" информацион дастури, "Севимли" телеканали

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.2025, 07:43
t.me/islommarkazi/5114
Айни кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Марказда ташкил этилган Махсус штабда барча ишчи гуруҳ аъзолари, олимларнинг муҳокамалари қизғин тус олган.

Mарказ экспозицияларида “Хонликлар даври” муҳим роль ўйнайди. Айни шу даврда яратилган ва дунёни жалб қиладиган архитектура ёдгорликларини қамраб оладиган экспозицияни яратиш учун таклифлар жиддий таҳлил қилинмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 20:16
t.me/islommarkazi/5113
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида ишлар қизғин тус олган. Хусусан, “Ўзбекистон ХХ асрда” бўлими доирасидаги “Ўзбекистон шўролар даврида" экспозиция қисми юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида қизғин баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 19:09
t.me/islommarkazi/5112
ИЦМ подкаст: шов-шувларга сабаб бўлаётган бино ёхуд тарихий ҳақиқатлар

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Саидахбор Булатов билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига бағишланган мавзу доирасида тарихий иншоотлар безакларининг аҳамияти, Сомонийлар мақбараси ва Шердор мадрасаси рамзлари, Улуғбекнинг меъморчиликка оид кашфиётлари ҳақида суҳбатлашдик.

📹 Тўлиқ подкастни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 18:32
t.me/islommarkazi/5111
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида 10 та йўналиш доирасида олиб бориладиган ишлар муҳокама қилинганди.

Бугун Марказда ташкил этилган Махсус штабда Илмий кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳлар иштирокида айни йўналишлар доирасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 17:51
t.me/islommarkazi/5110
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказидаги “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияда “Ҳаракатлар стратегиясининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги аҳамияти” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс вақт девори” медиалойиҳаси ташкил этилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 17:13
t.me/islommarkazi/5109
Тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқов Марказ контентини шакллантиришда Исломдан аввалги давр цивилизацияларига ҳам алоҳида ўрин ажратилгани ҳақида гапирди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 16:22
t.me/islommarkazi/5108
Амир Темур ва Темурийлар давридаги чолғу асбоблари тикланмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш борасида республика бўйлаб Илмий экспедиция гуруҳлари фаолият юритмоқда. Навбатдаги манзил — Андижон вилояти. Гуруҳ вакиллари моҳир созгар Абдумалик Мадраимов устахонасида бўлиб, соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари билан танишди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 16:01
t.me/islommarkazi/5107
22.04.2025, 16:01
t.me/islommarkazi/5106
22.04.2025, 16:01
t.me/islommarkazi/5105
22.04.2025, 16:01
t.me/islommarkazi/5104
🔺Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида ишлар қизғин кечмоқда. Хусусан, мегалойиҳа экспозицияларининг дизайни, ташқи кўриниши, макети борасида мунозарали баҳслар олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 15:34
t.me/islommarkazi/5103
Беҳбудий фаолияти интерактив лойиҳада акс этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан жорий йил Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Умуминсоний маданиятнинг етук тарғиботчиси ҳақида марказда қандай ишлар олиб борилмоқда?

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 15:19
t.me/islommarkazi/5102
22.04.2025, 14:56
t.me/islommarkazi/5098
Марказ кутубхонаси хорижий меҳмонларга ҳам хизмат кўрсатади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 200дан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 125 мингга яқин китоб фондига эга электрон кутубхона тизими яратилиши кўзда тутилган.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.2025, 14:56
t.me/islommarkazi/5101
22.04.2025, 14:56
t.me/islommarkazi/5097
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло