У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.31%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
8.74%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 609 результатов
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
24.04.2025, 17:52
t.me/biznes_ombudsman/8741
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
24.04.2025, 17:52
t.me/biznes_ombudsman/8743
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
24.04.2025, 17:52
t.me/biznes_ombudsman/8742
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
#фаолиятдан

👍 Ҳудудларда тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳудудларда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Бандихон туманида фаолият юритаётган 14 нафар тадбиркор билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларининг муаммоларини билдирдилар.

5 та тадбиркорлик субъектининг қурилиш объектларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга кўмак кўрсатилди. Қолган тадбиркорларга эса ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан зарур маслаҳат ва амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида Марказий банк бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ҳудуддаги тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида факторинг хизматининг келгусидаги истиқболлари таҳлил қилинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
24.04.2025, 17:52
t.me/biznes_ombudsman/8740
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
👍 Тадбиркорнинг ер билан боғлиқ масаласи ижобий ҳал этилди

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ишбилармон аукционда ютиб олган ер майдонини ўлчашда амалий ёрдам сўраб «Тадбиркор виртуал офиси» орқали мурожаат қилди.

Аниқланишича, ишбилармон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 42 сотих ер майдонини аукционда ютиб олган. Лекин тегишли мутасаддилар томонидан ўлчаб берилмагани натижасида тадбиркорлик фаолиятини бошлай олмаган.

Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси мутахассислари ҳамда Кадастр палатаси Боёвут туман бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганиш натижасида тадбиркор томонидан "E-auksion" савдоси орқали сотиб олинган 42 сотих ер майдони мутахассислар томонидан тўлиқ ўлчаб берилди ва мурожаат ижобий ҳал этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
24.04.2025, 14:31
t.me/biznes_ombudsman/8739
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
24.04.2025, 12:04
t.me/biznes_ombudsman/8738
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
👍 Зоминда «Жиззах – 2025» халқаро бизнес-форуми давом этмоқда

Куни кеча, 23 апрель куни Зомин туманида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Жиззах – 2025» халқаро бизнес-форуми бошланди.

Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирок этган мазкур нуфузли тадбирда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг фаол кўмаги билан 30 дан ортиқ етакчи ҳамкор давлатлардан қарийб 300 нафар йирик компанияларнинг раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган очиқ ва изчил инвестиция сиёсати мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига замин яратганини алоҳида қайд этишди.

Рақамлар ҳам буни яққол тасдиқлайди: 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард АҚШ долларига етди. Хорижий инвестициялар ҳажми эса 1,6 баробарга ошиб, қарийб 35 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, умумий қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлган 242 та йирик ва ўрта лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичлари ҳам илк бор 27 миллиард долларлик маррага етди.

Халқаро бизнес-форум бугун, 24 апрель куни ҳам давом этмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
24.04.2025, 12:04
t.me/biznes_ombudsman/8736
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
24.04.2025, 12:04
t.me/biznes_ombudsman/8737
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
👍 Янги боғлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори билан республикада янги боғлар барпо этишни молиялаштириш тартиби белгиланди.

👍 Эндиликда янги боғ ва узумзорлар яратиш лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорлар тижорат банклари орқали қулай шартларда кредит олишлари мумкин:

➡️Муддат: 7 йил, шундан 3 йили имтиёзли давр.
➡️Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкасидан атиги 4 фоизлик пункт юқори.

👍 Кредит маблағлари лойиҳа босқичларига мувофиқ қуйидаги тартибда ажратилади:

➡️Ер майдонини экишга тайёрлаш: 10% гача
➡️Кўчат сотиб олиш ва экиш: 40% гача
➡️Суғориш тизимларини ўрнатиш: 30% гача
➡️Боғ ҳосилга киргунга қадар парваришлаш (3 йил): 20% гача

👍Эслатиб ўтамиз, имтиёзли кредитлар 1 гектар ер майдонига кўпи билан БҲМнинг 500 баравари миқдорида ажратилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
24.04.2025, 09:08
t.me/biznes_ombudsman/8735
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
522
23.04.2025, 16:38
t.me/biznes_ombudsman/8733
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
487
👍 Текширувлар ва профилактика тадбирлари ўтказиш тартиби муҳокама қилинди

Бугун Бизнес-омбудсман девонида Вакил девони масъул ходимлари ҳамда Савдо-саноат палатаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда инспекция томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тадбирларида текширишлар тартиби ва текширув ўтказишдан аввал профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг назорат йўналишидаги «Хавфни таҳлил қилиш» Низоми талаблари ва мезонларини қонун талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштирган ҳолда қайта тасдиқлашга келишиб олинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
23.04.2025, 16:38
t.me/biznes_ombudsman/8732
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
522
23.04.2025, 16:38
t.me/biznes_ombudsman/8734
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
14
635
👍 Тадбиркорлар диққатига! Текширувга тайёрмисиз?

Сизга келган текширувчи ходимнинг нафақат давлат хизматчиси гувоҳномаси, балки махсус гувоҳномаси ҳам бўлиши шартлигини биласизми?

Ҳа, шундай. Ҳар бир назорат қилувчи орган ходими текширув ўтказиш ваколатига эга бўлишидан олдин аттестациядан ўтади ва махсус гувоҳнома олади.

Махсус гувоҳнома – бу ходимнинг тадбиркорлар фаолиятини текширишга етарли малака ва билимга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

👍Унутманг, текширувга келган ходимда махсус гувоҳнома бўлмаса, сиз уни текшириш учун ўз ҳудудингизга қўймаслик ҳуқуқига эгасиз.

Гувоҳноманинг ҳақиқийлигини govcontrol.uz сайти орқали текширинг ва ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
23.04.2025, 13:29
t.me/biznes_ombudsman/8731
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
640
23.04.2025, 11:03
t.me/biznes_ombudsman/8728
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
645
23.04.2025, 11:03
t.me/biznes_ombudsman/8729
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
601
#фаолиятдан

👍 Яшнобод туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг долзарб муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Сайёр қабулда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк вакиллари ҳамда туманда фаолият юритаётган кўплаб тадбиркорлар иштирок этдилар.

Қабул очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди. Тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли соҳаларга оид муаммолар, шунингдек, ривожланишга қаратилган талаб ва таклифларини билдирдилар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
23.04.2025, 11:03
t.me/biznes_ombudsman/8727
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
646
23.04.2025, 11:03
t.me/biznes_ombudsman/8730
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
22
907
👍 Фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақида маълумот олмоқчимисиз?

✅Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувлар ҳақида маълумотларни қуйидаги манбалардан осон билиб олиш мумкин:

- “Telegram” мессенжерида @tekshiruvinfo_bot га СТИР рақамини киритиш орқали;
- СМС тарзида 4064 қисқа рақамига "ИНН" сўзи, бўш катак қолдириб СТИР рақамини киритиш орқали.

Фаолиятингизда ўтказилган барча текширувлар бўйича эса govcontrol.uz орқали рўйхатдан ўтиб, батафсил маълумот олишингиз мумкин.

❗️Ўз фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини таъминлашга бефарқ бўлманг. Назорат қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсманга хабар беринг.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
23.04.2025, 08:05
t.me/biznes_ombudsman/8726
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
612
#фаолиятдан

👍 Бизнес-омбудсман девонида Ўзбекистон вендинг уюшмаси вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди

Бугун, 22 апрель куни Бизнес-омбудсман девони ва Ўзбекистон вендинг уюшмаси (UzVend) вакиллари учрашди. Мулоқот давомида мамлакатимизда жадал суръатларда ривожланаётган вендинг соҳасининг бугунги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, айни пайтда республикамизда 4000 дан зиёд вендинг автоматлари фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг умумий айланма маблағи 150 млрд сўмга етган.

Мулоқот чоғида соҳани янада ривожлантириш мақсадида вендинг уюшмаси вакиллари томонидан билдирилган бир қатор муаммолар ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди.

Вендинг соҳасидаги асосий муаммолар қаторида аҳоли гавжум жойларида автоматларни ўрнатиш учун жойларни кўпайтириш, ускуналарнинг шикастланиши ва ўғирланишидан ҳимояланиш учун жавобгарликни кучайтириш, тўлов турларини такомиллаштириш каби масалалар қайд этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
22.04.2025, 16:02
t.me/biznes_ombudsman/8723
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
723
22.04.2025, 16:02
t.me/biznes_ombudsman/8725
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
722
22.04.2025, 16:02
t.me/biznes_ombudsman/8724
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
664
👍 Қимматбаҳо металлар бозорида янги ўзгаришлар: Афинаж ва заргарлик соҳаси учун имтиёзлар

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Афинаж корхоналарига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

➡️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

➡️Қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

Шунингдек, қонунга киритилган қўшимчага кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқи берилди.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
22.04.2025, 11:24
t.me/biznes_ombudsman/8722
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
608
#фаолиятдан

👍 Тадбиркорларнинг мажбурий талаблардан хабардорлиги оширилмоқда

Қашқадарё вилоятида “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари учун “Тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга Бизнес-омбудсман девони, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари таклиф этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармонининг ижроси масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тааллуқли амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
22.04.2025, 08:05
t.me/biznes_ombudsman/8719
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
702
22.04.2025, 08:05
t.me/biznes_ombudsman/8721
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
704
22.04.2025, 08:05
t.me/biznes_ombudsman/8720
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
626
#фаолиятдан

👍 Фармацевтика соҳасида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

👍 Бизнес-омбудсман девони томонидан «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси фаолиятида тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан комплекс ўрганиш ўтказилди. Мазкур ўрганиш натижалари бўйича Марказ раҳбариятига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тақдимнома киритилди.

👍 Ўрганишлар натижасида қайд этилган ҳолатлар:

➡️ тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
➡️ тадбиркорлар фаолиятида текширув ўтказиш тартиби;
➡️ фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
➡️ шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар тартибини бузиш.

👍 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.04.2025, 18:31
t.me/biznes_ombudsman/8718
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
591
#фаолиятдан

👍 Қорақалпоғистонда тадбиркорлар таклифлари ўрганилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Хўжайли туманида чорвачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган 26 та корхона раҳбарлари билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги 35 нафар тадбиркор билан онлайн учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувлар давомида соҳа вакиллари ўз фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида қонунчиликка оид таклифларини билдирдилар. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари тингланиб, айрим мурожаатлари Бизнес-омбудсман девони томонидан қабул қилиб олинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.04.2025, 16:56
t.me/biznes_ombudsman/8715
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
21.04.2025, 16:56
t.me/biznes_ombudsman/8717
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
639
21.04.2025, 16:56
t.me/biznes_ombudsman/8716
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
775
👍 Жиззахда тадбиркорга 82 млн сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор «Тадбиркор виртуал офиси» орқали мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўради.

Аниқланишича, 2024 йилнинг сентябрь ойида Шароф Рашидов туман ҳокимлигида ташкил этилган ўқув курслари иштирокчиларига 82 млн сўмлик овқат етказиб берган. Масъуллар хизмат ҳақи тўланишини ваъда қилган бўлса-да, шу кунгача тўлов амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида Шароф Рашидов туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 82 млн сўм ўтказиб берилди.

👍Шу каби муаммоли вазиятларда тадбиркорлар Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.04.2025, 15:01
t.me/biznes_ombudsman/8714
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
726
👍 Заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган Қонун қабул қилинди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача бўлган даврда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга бир қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда.

➡️ «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

➡️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан озод этилади.

Яъни ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 сентябрдан бугунги кунгача бўлган давр учун ҳам солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.04.2025, 13:40
t.me/biznes_ombudsman/8713
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
747
21.04.2025, 12:36
t.me/biznes_ombudsman/8710
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
6
816
#фаолиятдан

👍 Тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашувлар давом этмоқда

Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари дарё ўзанларида норуда материалларни қазиб олиш (карьерлар) фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Мазкур мулоқотда 20 дан ортиқ тадбиркорлар, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилоят Бошқармаси ҳамда "Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасасининг мутахассислари иштирок этдилар.

Учрашувда дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиш жараёнидаги муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Тадбиркорлар ўз таклифларини билдириб, мавжуд қийинчиликларни бартараф этиш юзасидан ечимлар излашда фаол қатнашмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.04.2025, 12:36
t.me/biznes_ombudsman/8709
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
754
21.04.2025, 12:36
t.me/biznes_ombudsman/8712
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
771
21.04.2025, 12:36
t.me/biznes_ombudsman/8711
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
461
#дайжест

👍 14 - 19 апрель кунлари Бизнес-омбудсман девони фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

👍 Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти андижонлик тадбиркорлар билан учрашди

👍 "Бизнес-ракурс"нинг янги сонида "President business gifts" корхонасининг асосчиси, тажрибали тадбиркор Бахтиёр Набиев билан бизнесда муваффақият сирлари ҳақида суҳбатлашилди

👍 Тадбиркорга жами 784 млн сўм маблағ тўлаб берилди

👍 Ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқотлар давом этмоқда. Хусусан, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах, Андижон, Навоий, Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида учрашувлар ташкил этилди

👍 Давлат ҳаридларида иштирок этувчи тадбиркорлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

👍 Виртуал офис орқали қашқадарёлик тадбиркорнинг мурожаати ўз ечимини топди

👍 Тадбиркорларни қийнаётган иқтисодий концентрация масаласи муҳокама қилинди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
19.04.2025, 16:08
t.me/biznes_ombudsman/8708
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
465
#фаолиятдан

👍 Урганчда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Урганч туманида Бизнес-омбудсман, солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган бир қатор муҳим масалалар, жумладан, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш имкониятлари, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловидан ҳосил бўлган маблағларни қайтариб олиш механизмлари ва товарларни рақамли маркировкалаш жараёни каби муаммолар муҳокама қилинди ва ўз ечимини топди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан фаолият жараёнида юзага келаётган тизимли муаммолар ҳам кўтарилиб, тегишли тартибда қайд этилди ва назоратга олинди.

Маълумот ўрнида, Хоразм вилоятида бугунги кунда 42 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
19.04.2025, 14:08
t.me/biznes_ombudsman/8704
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
565
19.04.2025, 14:08
t.me/biznes_ombudsman/8706
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
564
19.04.2025, 14:08
t.me/biznes_ombudsman/8707
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
564
19.04.2025, 14:08
t.me/biznes_ombudsman/8705
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
536
👍 Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

👍 “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

👍 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

👍 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
19.04.2025, 12:02
t.me/biznes_ombudsman/8703
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
607
19.04.2025, 08:13
t.me/biznes_ombudsman/8701
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
609
19.04.2025, 08:13
t.me/biznes_ombudsman/8700
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
606
19.04.2025, 08:13
t.me/biznes_ombudsman/8702
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
555
#фаолиятдан

👍 Навоий вилоятида тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда

Навоий вилоятида тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлар билан ташкил этилган учрашувлар давомида соҳа вакилларининг мурожаатлари тингланиб, уларнинг фаолиятида учраётган муаммолар Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирокида муҳокама этилмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ҳам тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш ва ишбилармонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадига қаратилди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг 30 га яқин мурожаатлари тингланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
19.04.2025, 08:13
t.me/biznes_ombudsman/8699
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
656
👍 Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:51
t.me/biznes_ombudsman/8698
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
554
👍 Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди

Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

“Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,
- деди Президент.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:36
t.me/biznes_ombudsman/8697
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
511
👍 Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди

Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”,
- деди Президент.

Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:30
t.me/biznes_ombudsman/8696
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
419
👍 Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:26
t.me/biznes_ombudsman/8695
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
362
👍 Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган

Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,
- деди Президент.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:22
t.me/biznes_ombudsman/8694
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
372
👍 Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,
- деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:11
t.me/biznes_ombudsman/8693
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
620
👍 Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”,
- деди президент.

Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 14:01
t.me/biznes_ombudsman/8692
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
9
612
👍 Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди

Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

- озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

- озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

- қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:56
t.me/biznes_ombudsman/8691
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
565
👍 Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

“Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”,
- деди Президент.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:41
t.me/biznes_ombudsman/8690
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
530
👍 Шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчилар 45 та кўрсаткич бўйича хулоса олиши керак. Тадбиркорлар шунинг 43 таси учун Санэпидқўм тизимидаги лабораторияларга, қолган 2 таси бўйича бошқа лабораторияга бормоқда.

Қўмитага ҳамма текширувни битта жойда ташкил қилиш топширилди.

Мева-сабзавот ва дуккакли экинлар сифатини текшириш учун ҳам 3 та ташкилотнинг лабораториясига бориш керак. Энг ёмони, бу лабораторияларнинг хулосаси ривожланган давлатларда тан олинмайди.

Шу боис экспортчилар қиммат бозорга чиқишдан олдин сертификат олиш учун хорижга намуна жўнатаяпти.

Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:31
t.me/biznes_ombudsman/8689
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
554
👍 Президентимиз сертификатлаштириш тизимидаги айрим муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини айтди

Таъкидланганидек, сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг маҳсулотига Санэпидқўм хулосасини олиш тизимидан норози.

Масалан, йилига 100 миллион долларлик болалар озуқаси импорт бўлмоқда. Лекин замонавий ускуна келтириб, завод қурган тадбиркор Санэпидқўм хулосаси йўқлиги учун ишлаб чиқаришни бошлай олмаяпти. Хулоса бериш учун эса стандарт йўқ.

Қўмита раҳбарияти “бу маҳсулотга бизда стандарт йўқ”, деб кутиб ўтирмасдан, ўзи ташаббус қилиб, тадбиркор билан бирга стандарт ишлаб чиқмаётгани танқид қилинди.

Айрим туман санэпидхизматлари ҳалигача тадбиркордан битта маҳсулотнинг ҳар хил қадоқланган партиясини алоҳида синовдан ўтказишни талаб қилмоқда. Бу қўшимча вақт, қўшимча харажат талаб қилади.

Бир вақтда тайёрланган маҳсулотнинг ҳар хил ҳажмда қадоқланиши сифатга нақадар алоқадор экани савол уйғотади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:21
t.me/biznes_ombudsman/8688
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
642
👍 Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:11
t.me/biznes_ombudsman/8687
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
440
“Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.

Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 13:05
t.me/biznes_ombudsman/8686
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
467
👍 Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди

Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,
- деди Президент.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 12:52
t.me/biznes_ombudsman/8685
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
470
👍 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

“Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир.

Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби “драйвер” тармоқларга катта зарба бериши мумкин”,
- деди Президент.

Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 12:48
t.me/biznes_ombudsman/8684
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
587
👍 Тадбиркорга жами 784 млн сўм маблағ тўлаб берилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи "Гулшан" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари шартнома шартлари бажарилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор ва буюртмачи ўртасида 2376 дона махсус кийимни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шартномага мувофиқ буюртмачига 2376 дона кийим етказиб берилган, лекин 1335 дона кийим учун 440 550 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 1041 та кийимни қабул қилиш ва улар учун тўловни амалга ошириш рад этилган.

Бизнес-омбудсман девони вакилларининг аралашуви натижасида тадбиркорга шартнома шартларига мувофиқ қолган 1041 дона кийим буюртмачи томонидан қабул қилиниши ҳамда қўшимча 343 530 000 сўм маблағ тўлаб берилиши таъминланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
18.04.2025, 12:15
t.me/biznes_ombudsman/8683
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
716
👍 Виртуал офис орқали қашқадарёлик тадбиркорнинг мурожаати ўз ечимини топди

Бизнес-омбудсман девонининг виртуал офисига Қашқадарё вилоятидан "Жавоҳир" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ер солиғи бўйича имтиёз қўлланилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор меҳмонхона фаолияти билан шуғулланиб келган бўлиб, қонунчиликка кўра унинг фаолиятига нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ер солиғи ставкаларини 90 фоизга камайтириш имтиёзидан фойдалана олмаган.

Виртуал офис орқали юборилган мурожаат назоратга олиниши натижасида МЧЖга қўшимча ҳисобланган 143 млн сўм ер солиғи бекор қилинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 17:07
t.me/biznes_ombudsman/8682
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
711
17.04.2025, 15:03
t.me/biznes_ombudsman/8680
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
707
17.04.2025, 15:03
t.me/biznes_ombudsman/8681
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
581
#фаолиятдан

👍 Тадбиркорларни қийнаётган иқтисодий концентрация масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Бизнес-омбудсман девонида тадбиркорларни қийнаётган долзарб масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Бизнес-омбудсман девони вакиллари билан биргаликда UZACE Ўзбекистондаги инженер-маслаҳатчилари ассоциацияси раҳбари Ольга Цой ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Муҳокама давомида асосий эътибор тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Хусусан, шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда иқтисодий концентрация устидан давлат назоратини амалга оширилиши тартиблари батафсил тушунтирилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 15:03
t.me/biznes_ombudsman/8679
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
652
#2025_йил_1_чорак_статистикаси

👍 "Тадбиркор виртуал офиси" фаолиятига оид янги маълумотлар

2025 йилнинг 1-чорагида порталга жами 1 951 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда 2 270 та масала кўтарилган. Мурожаатларнинг келиб тушиш каналлари қуйидагича тақсимланган:

– Call-марказ (1100): 1460 та
– business.gov.uz сайти: 367 та
– Сайёр қабул: 124 та

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 13:05
t.me/biznes_ombudsman/8678
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
631
17.04.2025, 10:07
t.me/biznes_ombudsman/8677
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
633
17.04.2025, 10:07
t.me/biznes_ombudsman/8676
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
8
2
518
#фаолиятдан

👍 Андижонда хусусий олий таълим муассасалари тадбиркорларининг муаммолари муҳокама қилинди

Куни кеча, 16 апрель куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан хусусий олий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Вилоятда айни пайтда 3 та хусусий олий таълим ва 1 та ўрта махсус тиббиёт таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Учрашув ташкил этилган Андижон Варшава менежмент университетининг филиали ҳам нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, 300 га яқин талаба таҳсил олади ва 50 га яқин ишчи ходимларига эга.

Мулоқот давомида хусусий университетлар фаолиятига оид бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, тадбиркорлар хусусий университетларга лицензия бериш тартибини такомиллаштириш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш ҳамда талабаларнинг бир олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш жараёнидаги муаммоларни қайд этдилар. Мазкур муаммоларни ҳал этиш ва соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 10:07
t.me/biznes_ombudsman/8675
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
6
3
593
👍 Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.

👍Уважаемые предприниматели!

👍 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты info@biznesvakil.uz.

👍 Права предпринимателей под защитой государства!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 08:46
t.me/biznes_ombudsman/8674
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
7
548
👍 Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

👍Ҳурматли тадбиркорлар!

👍 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

👍 Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
17.04.2025, 08:46
t.me/biznes_ombudsman/8673
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
9
1
516
#фаолиятдан

👍 Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти андижонлик тадбиркорлар билан учрашди

Андижон вилоятида инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, аҳолининг кундалик ҳаёти билан боғлиқ масалаларни ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Андижон туманининг "Бобоғози" МФЙда бўлиб, ҳудуднинг асосий йўналишларидан бири бўлган сават тўқиш билан шуғулланувчи ҳунарманд тадбиркорларнинг иш жараёни билан танишди ва улар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, қадоқланган ичимлик суви, маиший кимёвий воситалар ва пластик идишлар ишлаб чиқарувчи "SAMARA SALT GROUP" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилиб, уларнинг таклифлари тингланди.

Муҳокамалар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 14:05
t.me/biznes_ombudsman/8670
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
647
16.04.2025, 14:05
t.me/biznes_ombudsman/8671
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
646
16.04.2025, 14:05
t.me/biznes_ombudsman/8672
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
566
"Биз бошлаган ислоҳотлар, бу – фақат рақамлар ёки ҳисоботлар эмас. Бу – ҳар бир оила, ҳар инсон ҳаётида сезиладиган, фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришлардир.

Бугун ҳам Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Аҳоли ва тадбиркорлар кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик.

Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади, мен бунга ишонаман!",

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 12:20
t.me/biznes_ombudsman/8669
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
473
"Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратилаяпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган",
- деди давлатимиз раҳбари.

Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.

Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 12:06
t.me/biznes_ombudsman/8668
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
437
👍 Кеча Янги Андижон шаҳрини Бобур шаҳри деб номлаш бўйича катта ташаббус илгари сурилди

Бобур бобомиз сиймосини абадийлаштириш мақсадида улуғ аждодимиз ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

Умуман, мутасаддиларга шаҳарни маърифат ва маданият марказига айлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:57
t.me/biznes_ombudsman/8667
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
1
409
👍 Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди

Бу ерда қон босимини ўлчаш, укол қилиш, физиотерапия каби бирламчи оддий хизматлар кўрсатилади.

Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Сўнгги йилларда техникумлар бўйича ҳам катта ислоҳотлар бўлди. Лекин Андижондаги 56 та техникумнинг барчасида ҳам ишлар янгича ташкил этилмаяпти.

Масалан, Андижон 4-сон техникуми ва Пахтаобод 2-сон техникумида талабаларнинг бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ишлаб, даромад топиши бўйича ижобий тажриба яратилган.

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:49
t.me/biznes_ombudsman/8666
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
356
👍 Йиғилишда ижтимоий соҳа масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди

Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.

Симуляцион марказда синовдан ўтган тиббий ходимларга қўшимча 100 фоиз устама берилиши белгиланди.

Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Умуман, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Ҳиндистондан келиб ўқимоқчи бўлганлар ҳисобига, вилоятда тиббий таълим экспортини йилига 20 миллион доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:41
t.me/biznes_ombudsman/8665
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
1
376
👍 Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги оқибатида кунига 80 минг аҳоли вилоят марказига 20 мингга яқин енгил транспортда келишга мажбур.

Тиғиз пайтда Андижон шаҳридаги тирбандлик 7-8 баллга чиқиб кетмоқда. Ваҳоланки, 1 та кичик автобус кунига камида 400 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб, 25 та енгил машинани ўрнини босади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:32
t.me/biznes_ombudsman/8664
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
390
👍 Йиғилишда қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинди

Хонобод-Андижон магистрал сув қувурининг 1-тармоғидан сув оқими камлиги сабабли 6 та тумандаги 510 минг аҳолига сув етказиб беришда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, ушбу қувурнинг 2-тармоғини қуриш зарурлиги таъкидланди ва мутасаддиларга тегишли ишларни тезроқ бошлаш топширилди. Андижон сув таъминоти корхонаси ҳудудида 18 мегаваттли қуёш панеллари ва 98 та энергия тежамкор насослар ўрнатилади.

“Хонобод” чегара ўтказиш пункти тиклангани ҳисобига, “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро йўлидаги транспорт оқими 2-3 карра кўпайди. Лекин Хонободдан ўтувчи Қорадарё устидаги 150 метрли кўприк носозлиги учун машиналар унинг бир қисмидан ҳаракатланмоқда, тирбандликлар ҳосил бўлаяпти.

Мутасаддиларга бир ойда ушбу кўприкни реконструкция қилиш дастурини тасдиқлаш ва 25 миллиард сўм ажратиш топширилди. Мазкур кўприк келгуси йилда тўлиқ ишга тушиши шартлиги қайд этилди.

Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун 56 километрлик ҳалқа йўли қуриш зарурлиги қайд этилди. Бу йил ушбу йўлнинг 5 километрини битказиш ҳисобига Андижон шаҳрига келиш анча қисқаради. Бу йўлда 200 та савдо ва сервис объекти барпо этилиб, 1 минг нафар аҳоли ишли бўлади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:24
t.me/biznes_ombudsman/8663
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
349
👍 Избоскан туманида тадбиркор 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭС қурган

ГЭС йилига 8 миллион киловатт-соат электр беради. Бу Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизи дегани.

Президент бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ
ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтди.

Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:16
t.me/biznes_ombudsman/8662
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
1
387
👍 Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди

Шунингдек, 96 та бино-иншоотлар очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти.

Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади.

Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб “Ўқувчи ёшлар маркази” аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.

Мутасаддиларга бўш ётган барча ер ва биноларни аукционга чиқариш топширилди.

"Ҳаммани қаттиқ огоҳлантираман – тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилади",
- деди Президент.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:08
t.me/biznes_ombudsman/8661
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
341
👍 Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда

Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Хўжаободдаги “Дўстлик” постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.

"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.

"Лекин, ички темир йўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?",

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 11:01
t.me/biznes_ombudsman/8660
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
373
👍 Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид қилинди.

Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади. Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.

Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:54
t.me/biznes_ombudsman/8659
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
6
1
402
👍 Вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади. Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш учун барча имкониятлар бор.

Мутасаддиларга ушбу маҳаллаларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, зарур инфратузилма харажатларини ҳал қилиб бериш топширилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари бу йил 125 миллион долларлик 25 та лойиҳани якунига етказиш, 3,5 миллион хорижий ва маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 200 миллион доллардан оширишга масъул этиб белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:50
t.me/biznes_ombudsman/8658
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
5
1
367
👍 Вилоятдаги 5,7 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 23 фоизида интенсив усулда балиқ етиштирилаяпти

Андижон туманидаги тадбиркор 15 миллион доллар ҳисобига 320 гектарда интенсив усулда балиқ етиштириш, 500 та хонадон билан кооперация қилиш ташаббусини билдирган. Лойиҳа доирасида 27 турдаги карп балиғидан маҳаллий шароитга мос балиқ насли яратиш режа қилинган.

Ушбу лойиҳага Осиё тараққиёт банки илк бор тўғридан-тўғри 15 миллион доллар беришга рози. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади, тадбиркор ва Осиё тараққиёт банки билан уч томонлама шартнома имзоланади.

Мутсаддиларга хориждан 100 миллион доллар жалб қилиб, йил якунигача 1,2 минг гектарда камида 5-6 та шундай лойиҳани йўлга қўйиш топширилди.

Умуман, республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга ажратилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:42
t.me/biznes_ombudsman/8657
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
1
385
👍 Жорий йилдан бошлаб томорқадан фойдаланиш бўйича янги тизим ишламоқда

Масалан, Асака тумани Оташ маҳалласидаги 810 та хонадондан 805 тасида иссиқхона бор, уларда йилига 3 марта ҳосил олинаяпти. Худди шундай, Обод маҳалласидаги 922 та хонадон эгалари иссиқхоналардан самарали фойдаланяпти.

Вилоятдаги қолган 907 та маҳаллада ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга Асакадаги маҳаллаларга арзон уруғ ва минерал ўғит етказиб бериш тизимини бутун республикада жорий қилиш топширилди. Бу тизим орқали уруғ ва ўғит 15 фоизгача арзон сотилмоқда.

Ўтган йилда Андижонда камбағаллик 11,9 фоиздан 9,5 фоизга тушгани билан республикада 9-ўринда турибди.

Балиқчи ва Олтинкўлда 5 гектардан иссиқхона ташкил қилиниб, 100 та эҳтиёжманд оила даромадли қилинди. Иссиқхона камбағал оилаларга 10 сотихдан икки йилга ижарага берилган. Йилига 3 марта ҳосил олиш ҳисобига ҳар бир оила 150-200 миллион сўмдан даромад топади. Тадбиркор кўчат, уруғ, ўғит ва ёқилғини етказиб бериб, ҳосилни ўзи сотиб олади.

Бу ишлар камбағаллик юқори Улуғнор, Пахтаобод, Хўжаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Бундай замонавий иссиқхоналарни намунавий ташкил қилган маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади.

Ёшларни тадбиркорлик, ердан самарали фойдаланишга ўргатиш учун аввало уларда касбий кўникмани ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудуд ихтисослашуви асосида мактабларда меҳнат дарслари ва касбий тўгаракалар ташкил этилади. Ушбу тўгаракларга саноат савдо ва сервис корхоналари, кластерлар мутахассислари келиб дарс ўтади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:28
t.me/biznes_ombudsman/8656
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
4
402
👍 Олтинкўлдаги тадбиркор зовурни ёпиқ тизимга ўтказиб, 1,1 гектарда 20 та савдо ва сервис объекти қурган

Туман ҳокимлари ҳеч бўлмаганда 30 километр зовурни шу тизимга ўтказса, 1 мингта савдо-сервис объекти, 10 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга бутун республика бўйича трасса бўйидаги камида 300 километр зовурларни белгилаб, тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди. Йил якунигача Олтинкўл тажрибаси асосида 10 мингта савдо-сервис жойи ва 100 мингта иш ўрни яратилиши белгиланди.

Шунингдек, вилоятдаги 21 минг гектар адирни 13 минг гектарига сув чиқариб, экин экиш мумкин. Мутасаддиларга республикадаги барча қир ва адирлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бундай ерларга сув чиқаришда насос ишлатиш учун электр энергияси нархи деҳқонларга оғирлик қилишини инобатга олиб, қуёш панели ўрнатиш учун молиявий инструментларни тезроқ ишлатиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:22
t.me/biznes_ombudsman/8655
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
395
👍 Сўнгги саккиз йилда Андижонда дастгоҳсозлик саноати 20 карра ўсгани қайд этилди

"Кеча ярмаркада кўрдим. Вилоятда бу борада катта мактаб шаклланиб улгурди, янги корхона қиламан, деган тадбиркорлар ҳам кўп. Лекин икки йилда вилоятга четдан 1 миллиард долларлик асбоб-ускуналар импорт қилинган. Уларни ишлаб чиқаришни қанча тез ўзлаштирсак, иқтисодиётни янги технологик босқичга ўтказишда энг муҳим қадам бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, Булоқбошидаги “Молекуляр кимё” корхонаси республикада ягона бўлган бўяш дастгоҳларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Мутасаддилар яна 10-15 та шундай тадбиркорни топиб, уларга шароит қилиб берса, вазият мутлақо ўзгариши таъкидланди.

Афсуски, бундай тадбиркорларга ускунаси учун сертификат олиш, рўйхатдан ўтказиш жараёни қийинлиги, узоқ вақт талаб қилгани сабабли улар лойиҳаларга пул тикишдан хавфсираяпти. Масъулларга улар билан яқин мулоқот ўрнатиш ва лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди.

Бундан ташқари, машинасозлик-конструкторлик ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш Андижондан бошланиши белгиланди.

Жумладан, тармоқлар раҳбарлари тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебель, автомобилсозлик каби “драйвер” соҳаларда талаб юқори бўлган камида 5 турдаги импорт ускунасининг техник кўрсаткичини ўрганади. Уларнинг конструкторлик ечимларини маҳаллий корхоналарга таклиф қилади. Бундай ускуналарни маҳаллийлаштириш истагидаги тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:15
t.me/biznes_ombudsman/8654
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
3
424
👍 Ўтган йили Андижон вилоятида 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлади

Андижон ҳамма соҳада ислоҳотлар ижросига астойдил киришиб, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришларни тез олиб кираётган ҳудудлардан бири экани таъкидланди.

Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлади, 51 та корхона кичикдан ўрта тоифага ўтди, 13 таси йириклашди. Бир йилда 450 минг аҳоли ишли бўлди.

Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар объектлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

"Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди. Одамлар ҳар куни изланиб, янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқаяпти, олдимизга катта-катта масалаларни қўймоқда",
- деди Президент.

Шуни ҳисобга олиб, вилоятга қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилиши айтилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорларни ҳар куни эшитиб, ҳозирги суръатни сақлаб қолиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Дунёдаги бугунги иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим",
- деди давлатимиз раҳбари.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
16.04.2025, 10:11
t.me/biznes_ombudsman/8653
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
Репост
3
392
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.

"Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.

Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:10
t.me/biznes_ombudsman/8652
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
8
1
598
#фаолиятдан

👍 Фоторепортаж: тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказилмоқда

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида республиканинг турли ҳудудларида учрашувлар ташкил этмоқда.

Жумладан, девон ходимлари Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммолар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида судьялар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишдаги муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди. Бу каби муҳокамалар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
15.04.2025, 18:41
t.me/biznes_ombudsman/8648
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
679
15.04.2025, 18:41
t.me/biznes_ombudsman/8651
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
688
15.04.2025, 18:41
t.me/biznes_ombudsman/8650
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
1
688
15.04.2025, 18:41
t.me/biznes_ombudsman/8649
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
Репост
8
499
Президент Андижон ҳудудий саноат ярмаркасига ташриф буюриб, вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
15.04.2025, 17:32
t.me/biznes_ombudsman/8647
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
695
15.04.2025, 16:47
t.me/biznes_ombudsman/8645
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
691
15.04.2025, 16:47
t.me/biznes_ombudsman/8646
BI
Biznes-ombudsman
4 935 подписчиков
2
681
15.04.2025, 16:47
t.me/biznes_ombudsman/8644
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло