Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тилаволдиев Нодир Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ўрганишларини бошлади.
Дастлаб, тумандаги ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолияти, унда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Таълим муассасаси педагоглари ва ўқувчилари билан мулоқот қилинди. 2024 йилда мактабнинг 68 та битирувчисидан 59 нафари давлат олий таълим муассасаларига, 2 нафари эса хорижнинг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилинган.
Шунингдек, тумандаги “Тошлоқ Мева Экспорт” МЧЖ, “Мускурой” МЧЖ экспортчи корхона раҳбарлари билан мулоқот қилдик. Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришининг аҳамияти, тадбиркорлар учун халқаро ишлаб чиқариш занжирига интеграция бўлиш имкониятлари, шунингдек, корхоналарнинг кучли рақобат муҳитига тайёр бўлишининг муҳимлиги тўғрисида суҳбатлашилди.
Шунингдек, Суфилар МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида маҳалла ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишдик. Маҳалладаги вилоят ва республика миқёсида ҳал қилиниши керак бўлган масалаларни келишиб олдик.