Наркоз таъсиридаги суҳбат.
2050 йил
Инглиз тили ўқитувчисининг мияси операция қилиняпти.
Мияда оғриқ ҳисси бўлмас экан. Замон ривожланган. Ҳамма жараён бемор ҳохишлари инобатга олиниб амалга ошириляпти.
Шифокор:
_Ҳурматли бемор, миянгиз тўлиб кетган. Озроқ тозалаш керак.
-Хўп, майлиии. Фақат айтиб туринг. Ўзим айтаман, керагини қолдирасиз. Жуда кўпми, кераксиз нарсалар?
_Жуда кўп. Бошлаймиз жараённи. Бисмиллоҳ.
... Идиомс
_Тегманг, доктор.
_Хўп. Сертификате.
_Индамаанг. Аранг олганман.
_Хўп,бақирмангейй. Бир нечта курслар.
_Йўқ, асло тегманг. Пулим кетган қааанча.
_Хўўўп. Иэлтис. Мўлти левил
_Тегманг бу Ielts,multi-level.
_Tикити
_Тегманг TKT
_Оббо
_Мана бу жуда катта экан, аттестация.
_Вой дод, тоифа олмасам, директорим ўлдиради.
_Уффф, мана буларчи си бир, би икки.
_Йўқ, булар бизни ҳаётимизку.
_Аптис.. дегани бор экан.
_Олиб ташланг. Эски у. Муддати тўлди.
_Ҳайриятее, буниям олайлик, 86+..70% бошим айланиб кетдией.
_Тегманг, илтимос, докторжон.
_Бучи, вазир ус...
_Йўўўқ, турсин. Кераакк.
_Оббо, буларчи, олимпиада, ўн бирлар олимпиадаси, энг яхши хорижий т.ў.м.... нима бу?
_Тегманг, керак.
_Тўгарак, репетитор...
_Йўқ, уларга асло тегманг.
_Нимани олиб ташлай, ахир.
_Ўқитувчи ҳам одамми деган савол борми?
_Ҳа, бир чеккада тиқилиб турибди.
_Ўшани олиб ташланг. Юрагимни ҳар кеча сиқади. Қачон тинчгина яшаймиз деган савол борми?
_Ҳа, у ҳам шумшайиб турибди.
_Шуниям олиб ташланг. Устозлар калтак еган видеолар борми?
_Ҳа, кўп экан.
_Ўчирииинг ҳаммасини.
_Майли. Мана бу ерда устозлар ўқувчиларни урган видеолар бор.
_Қолдиринг. Ёқади менга шу видеолар...
_Яна биттаси турибди, минг доллар ойлик деган.
_Бир чеккага кўчириб қўйинг, ҳали умид бор.
_Эҳҳ, жуда қийин экан.
_Менгами, доктор?
_Миянгизга.
_Ҳаа, мия оғримайдиган аъзо дедингизку, ахир... Чидаб турайликчи, докторжон, охири бордирда...
https://t.me/LanguageStuff