🏦 Asakabank ва Paynet ўртасида стратегик ҳамкорлик: Рақамли ривожланишда янги босқич💳
Asakabank ва Paynet компаниялари ўртасида стратегик ҳамкорликка қаратилган муҳим меморандум имзоланди. Ҳужжат банк-молия секторида рақамли трансформацияни жадаллаштириш, янги технологияларни жорий этиш ва мижозларга янада қулай хизматлар тақдим этишда муҳим қадам бўлади.
🤝 Ушбу меморандумга кўра, томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишни режалаштирган:
◦ Янгича технологик маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
◦ Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
◦ Бизнеснинг рақамли трансформациясини таъминлаш;
◦ Таълим ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш;
◦ Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш;
◦ Барқарор ривожланиш технологиялари бўйича ҳамкорлик қилиш.
🤝 Asakabank ва Paynet ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, сунъий интеллект каби замонавий технологияларни жорий этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида хизматлар ва маҳсулотлар ҳақида ўзаро маълумот алмашиш тизими йўлга қўйилади. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда молиявий хизматлар соҳасида янги ечимларни татбиқ этиш орқали савдо ҳажмини ошириш ва рақобатбардошликни кучайтиришни мақсад қилган.
Ушбу стратегик ҳамкорлик нафақат молиявий хизматлар сифатини ошириш, балки рақамли иқтисодиёт ривожига ҳам улкан ҳисса қўшиши кутилмоқда.
#Asakabank #Paynet #StrategikHamkorlik #RaqamliTransformatsiya #FinTechUzbekistan
👉
На русском языке