"Лестер" афсонаси, Англиядаги топ ҳужумчи, беқиёс меҳнаткаш, чарчоқ билмас Жейми Варди...
У 13 мавсумлик марафон, улкан ютуқлар ва аламли мағлубиятлар, кўтарилиш ва тушишлар, қалбга сиғмас эмоцияларга тўла 13 йилдан сўнг клуб билан хайрлашмоқда. Севгиси, садоқати, меҳри ва миннатдорлигини изҳор қилиб, хайрлашмоқда.
Мавсум тугагач, у "Лестер"ни тарк этади. Ўша машҳур "Лестер" эртаги" қаҳрамонларидан бири нафақат жамоа мухлислари, балки бутун дунё футболсевар ва эртаксеварлари қалбида қолади.
Ўша оддий, камтар, тиним билмай югурадиган, кучли ҳужумчи – Жейми Варди!😢
@boburakmalov