Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи Наманган вилоятида.
Қўмита раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов томонидан дастлаб халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши фаолияти ўрганилди. Бунда Кенгаш котибиятига яратилган шарт-шароитлар, депутатларнинг ваколатлари доирасида олиб бораётган ишлари, аҳоли билан мулоқотлари ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳаллий Кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш, депутатларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, халқ билан яқин мулоқотда бўлиш ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ишчи гуруҳи томонидан “Косонсой Фарм” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг ҳолати, соҳавий ихтисослашув даражаси, шунингдек, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб этиш жараёнлари билан танишилди.
Сенат ишчи гуруҳи ҳамда Тўрақўрғон туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари томонидан ташриф доирасида Наманган эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Ифтихор Кийим Саноати” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлинди.
Ташриф доирасида Чуст туманида “MEGATON” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автоклавли газоблок ишлаб чиқариш корхонасидаги қурилиш-монтаж ишлари жараёни кўздан кечирилди.
Шундан сўнг вилоятимиздаги йирик металлургия заводи “TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ фаолияти ўрганилди.
Ўрганишда Наманган эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инфратузилмани яхшилаш, газ, электр, сув тармоқларини белгиланган муддатларда тадбиркорларга етказиб берилишини таъминлашни ҳамда йўл қурилишларига масъул мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини доимий комиссиялар ва Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube