У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
XA
Насрулло Эргаш дунёси
https://t.me/xayol_soyasi
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
12.04%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Бу шундай жой – манзилин сўраб келгай даҳолар, Жонга жон, дилга дилни ўраб келгай даҳолар. Бу кўнгилдир – Худонинг даргоҳидай кенг даргоҳ, Қолгай аҳдга содиқлар, кетгайдир бевафолар. © Н. ЭРГАШ Барча асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Репост
49
#HIKMAT

***
Aynan kuchli shamollar daraxtning yanada kuchliroq tomir otishiga sabab bo‘ladi.

Robindranat TAGOR
-------------------------------

***
Айнан кучли шамоллар дарахтнинг янада кучлироқ томир отишига сабаб бўлади.

Робиндранат ТАГОР
27.04.2025, 12:33
t.me/xayol_soyasi/2695 Ссылка
Репост
79
26.04.2025, 20:21
t.me/xayol_soyasi/2694 Ссылка
ЭНГ БУЮК МАФКУРА – АДАБИЁТДИР!

Тил ва адабиёт таълим билан эмас, таълим тил ва адабиёт билан тирик. Халқни миллат қиладиган энг зўр олий таълим ва энг буюк мафкура аслида унинг адабиётидир! Бугун таълим адабиётдан узилиб қолган, шунинг учун миллат болаларида Ватанга муҳаббат ва миллатга фидойилик етишмайди. Боиси уларни ўқитаётган ўқитувчиларнинг аксари бадиий адабиёт ўқимайди. Ўзида йўқ туйғуларни улар қандай болаларга бера олади?! Бемаъни қоғозбозликларни мутлақо тугатиб ўқитувчиларнинг бадиий адабиёт ўқишини қатъий йўлга қўймоқ керак. Амалдорларнинг ҳам... Агар халқ, ўқитувчилар ва амалдорларни нимагадир мажбурлаш керак бўлса уларни китоб ўқишга мажбурлаш керак.

P.S. Фаррух Жабборовнинг энг катта хизмати журналга адабиётни олиб киргани деб ўйлайман.

2025.24.04

© Насрулло Эргаш
© Холида Мусулмон суврати

👉 @xayol_soyasi
25.04.2025, 13:04
t.me/xayol_soyasi/2693 Ссылка
ЎЗБЕК МАДОННАСИ

Эй қаро қошлари меҳробим тарҳи,
Эй қаро кўзлари Мовароуннаҳрим.
Эй руҳи кўзимдан ғойиб Туроним,
Маним Туркистоним, Ўзбекистоним!

Эй кўзин ёшлари мунглуғ оролим!
Эй қаро сочлари мажнуна толим.
Мағрур бошим узра зулфларин жанги,
Маним Сирдарёйим, Обизарангим.

Бағри қонга тўлган икки анорим,
Зулфи Ваҳшиворим ё ваҳший морим.
Ҳуркаклиги Ҳисор оҳусидай бор,
Эй менинг хонгулим, маним ойқорим.

Сочлари тўфондир нафасим тегса,
Сирот кўпригидан балки ингичка.
Юзларининг оқи талашгайдур хол,
Холки қаро эрур сувайдо мисол.

Бир-бир санаб нетгум, бори туркона,
Ул мисли Ватандур, мисоли она!
Малакдур, сингилдур, ёрдур суюкли,
Ул асли озодлик номли тарона!..

2025.20.04

© Насрулло Эргаш
© Акмал Нур суврати

👉 @xayol_soyasi
23.04.2025, 12:49
t.me/xayol_soyasi/2692 Ссылка
#adabiy_armonlar

Шоирга қизил карточка кўрсатолмайсиз. Уни адабиёт майдонидан четлатмоқнинг иложи йўқ. Ундан истеъдодини тортиб олиб бўлмайди. У барибир ўз сўзини айтади!

2025.22.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
22.04.2025, 22:38
t.me/xayol_soyasi/2691 Ссылка
22.04.2025, 15:44
t.me/xayol_soyasi/2690 Ссылка
ЭЗГУЛИК

            Акам Лазиз Раҳматовга

Шундай одамлар бор, қондошу яқин,
Гоҳо қариндошлик риштасин узар.
Яна шундайлар бор, бегона лекин,
Сен-ла то қиёмат қаърдош тутинар.

Қондошлар соғ бўлсин, бўлсин саломат
Бизни боғлаб турган қондошлик кучи.
Бизларни дўст тутган зотларга раҳмат
Дунёда эзгулик борлиги учун!

2025 йил 21 апрель

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
21.04.2025, 12:03
t.me/xayol_soyasi/2689 Ссылка
1.1 k
#тўп_билан_битилган_тарих

ЎЗБЕКЧА ФУТБОЛ

17 ёшида ўзбек футболида тарих ёзган укаларимга бағишладим.

Дафъатан самода ёнган юлдуздек
Бирдан титраб кетар еру кўк арши.
Майдонда тўп сурар тўққизта ўзбек
Ҳакам ва ўн битта рақибга қарши.

Рақиблар... чўт эмас уларнинг сони,
Ҳакам, майли, қизил карточкангни ол.
Бугун бу майдонга ўзбеклар соҳиб,
Ҳали бунақасин кўрмаган футбол.

Чақмоқ каби шиддат ва ёки қоя
Чайир оёқларга ўтгандай кўчиб.
Ўзбек шаънин шундай қилгай ҳимоя,
Мана шундай бўлгай ўзбекча ҳужум!

Рақиблар юзида ўйнар хавотир,
Мухлислар ҳайқирар мисоли девор.
Лекин биз қўрқмаймиз, бизга барибир,
Ортимизда она Ўзбекистон бор!

Ҳалол тўп сурганни бўлмас тўхтатиб,
Ахир, адолатни қўллагай Оллоҳ.
Ҳакам ҳам ноилож чалар ҳуштагин,
Ғалаба бизники, алҳамдулиллоҳ!

Дафъатан самода ёнган юлдуздек,
Бирдан титраб кетар еру кўк арши.
Майдонда тўп сурар тўққизта ўзбек
Исталган ўн битта рақибга қарши.

2025 йил 21 апрель

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
21.04.2025, 02:57
t.me/xayol_soyasi/2688 Ссылка
Репост
79
Adiblar ijod haqida

***
● Avvallari yashash uchun yozdim, endi yozish uchun yashamoqdaman.

● Yurak qoni bilan yozgan odam uzun yozolmaydi.

● Iste’dodsiz shuhratparast juda tuban va shafqatsiz bo‘ladi.

● Tarjimondan aniqlik talab qilmang. U chizmakash emas, rassom!

● Kimningdir yozganiga ofarin, kimningdir yozmagani uchun rahmat.

Asqad MUXTOR
———————-

Адиблар ижод ҳақида

***
● Авваллари яшаш учун ёздим, энди ёзиш учун яшамоқдаман.

● Юрак қони билан ёзган одам узун ёзолмайди.

● Истеъдодсиз шуҳратпараст жуда тубан ва шафқатсиз бўлади.

● Таржимондан аниқлик талаб қилманг. У чизмакаш эмас, рассом!

● Кимнингдир ёзганига офарин, кимнингдир ёзмагани учун раҳмат.

Асқад МУХТОР
20.04.2025, 13:12
t.me/xayol_soyasi/2687 Ссылка
20.04.2025, 06:19
t.me/xayol_soyasi/2686 Ссылка
Репост
87
Tilga e’tibor – elga e’tibor

ONA TILI

Qancha ko‘p tilni bilsangiz, shuncha yaxshi. Biroq odam ona tilida tafakkur qiladi, ona tilida tush ko‘radi, ona tilida yig‘laydi... O‘lim oldidan onasini ona tilida yo‘qlaydi...

O‘tkir HOSHIMOV
————————-

Тилга эътибор – элга эътибор

ОНА ТИЛИ

Қанча кўп тилни билсангиз, шунча яхши. Бироқ одам она тилида тафаккур қилади, она тилида туш кўради, она тилида йиғлайди... Ўлим олдидан онасини она тилида йўқлайди...

Ўткир ҲОШИМОВ
19.04.2025, 21:28
t.me/xayol_soyasi/2685 Ссылка
Репост
25
19.04.2025, 21:24
t.me/xayol_soyasi/2684 Ссылка
Шоир наздида ёзиш ва яшаш бир ҳодиса. У ёзиш орқалигина яшаётганини исбот этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Насрулло Эргаш – юрагини, дардини ва умидини тирик сатрларга жо қилган шоир. Унинг шеърияти – ҳаёт ва ўлим, муҳаббат ва нафрат, исён ва фидокорлик ўртасидаги мангу курашни ифодаловчи бадиий дунё. У ижодга ибодат каби қарайди ва ҳар бир сатрида шоирнинг қалб ёнғини, эътиқоди ва изтироблари акс этади. Аллоҳ ато этган истеъдод соҳиби, ҳар бир сатри асрлар силсиласига бардош бера оладиган шоир қалби уришдан, қўли ёзишдан тўхтамасин!

2025 йил 13 апрель

👉 @xayol_soyasi
14.04.2025, 23:02
t.me/xayol_soyasi/2683 Ссылка
Насрулло Эргаш ижодининг юрагида кураш ва фидойилик ётади. Айниқса, “Бургут болалари” шеърида бу мавзу тимсоллар орқали очилади. Бургут – қудрат, эрк ва осмон рамзидир. Адиб шеъриятидаги ёрқин ташбеҳлар ҳар бир ижод намунасига янада виқор ва оҳангдорлик бағишлаган. Хусусан, ушбу шеър таҳлилига келадиган бўлсак: шеърдаги энг асосий рамз – осмон. Осмон – эрк, орзу ва илоҳий баландлик рамзидир. Шеърда айтилган “Икки бургут сиғмас битта осмонга” сатри эса катта фалсафий кучга эга. Бу жумла билан муаллиф инсоннинг ўз истак ва орзулари йўлида бошқалар билан тўқнашуви, ҳаётда кўп ҳолларда ягона имконият учун кураш кетишини билдиради.

Бургут эса куч, шижоат, юксаклик ва жасорат тимсоли сифатида танланган. Бу қушнинг танланиши бежиз эмас – у энг баланд учувчи, озод ва ўзбек халқ эпосларида кўп учрайдиган тимсоллардан бири ҳисобланади.

Шафақ – отиб келаётган тонг – орзу ва умид жилоси сифатида тасвирланади. “Унга соҳиб-султон бўлсанг арзийди” деган сатр орқали осмонни эгаллаш нафақат куч, балки завқ ва маънавий юксалишни англатади.

Насрулло Эргашнинг “Бургут болалари” шеъри ўзбек адабиётидаги рамзий шеъриятнинг ёрқин намуналаридан биридир. У ҳар бир китобхонни чуқур ўйга толдиради, ҳар бир инсонда мавжуд бўлган танлов, орзу ва фидойилик ҳисларини уйғотади. Шеър ўзининг поэтик образлари, чуқур фалсафаси ва бадиий ифодаси билан ажралиб туради.

Учдим… писанд қилмай тоғлар ҳайбатин,
Учдим… осмон бағри ёришиб кетди.
Иним, учмоқ энди сенинг навбатинг,
Қанотим қуёшга қоришиб кетди!..

Ушбу мисраларни ўқир экан, китобхон ёзувчи қаламининг нақадар ўткирлиги, ҳар бир сўзга жило бахш этиши, гўзал ташбеҳлар ярата олишига амин бўлади. Шеърнинг ҳар бир сатри инсон қалбини жунбушга келтиради, инсонни сўз сеҳрига мафтун этади. Беихтиёр китобхон шеър оҳанги ва ритмига сингиб кетгандек бўлади, гўё.

Шоир шеъриятидаги яна бир асосий йўналиш – устоз-шогирд муносабати, ижодий изтироб ва илҳом манбаларига садоқатдир. “Устоз Усмон Азимга” шеърида бу алоқалар юрак оғриғи ва ҳурмат билан берилади. Шоир ижодини устоз баҳосига боғлайди: ёзиш – унинг яшаши билан тенг. У яшаяптими, тирикми, демак ёзмоғи керак. Устознинг биргина “Ёзманг” деган сўзи унинг бутун шеърий дунёсини ларзага келтиради. Шоир ёзмай яшамоқнинг иложини тополмаганини, дунёни гулдай титратишни хоҳлашини айтади. У асрий олтин силсила узилишини хоҳламайди ва Ғафур Ғулом, Рауф Парфи, Абдулла Ориф каби устоз шоирларни ёдга олади. Шоирнинг қалби уйғоқ экан, сўнгги нафасигача ёзиб яшашини айтади.

Гарчи арзирли иш қилмадим шеърда,
Истардим – дунёни гулдай титратсам.
Оғочлар қиличдай тебранган ерда,
Майлими, озгина қалам тебратсам?..

Барча ёзганларим кўтариб бир кун,
Қаршингизда мағрур айладим таъзим.
Сиз эса кўзимга тикилиб бир зум,
Пичирлаб айтдингиз: “Ёзманг, азизим!”

Шу кундан мен сира яшолмадим тинч,
Қасоскор ҳайратнинг тўлаб божини.
Кечиринг, мен излаб тополмадим ҳеч –
Ёзмай яшамоқнинг бир иложини!

Насрулло Эргаш ижоди ва унинг ҳаёт ва адабиёт ҳақидаги сўзлари адабиёт ихлосмандларига, балки ҳаётга теран нигоҳ билан қарашни истаган ҳар бир инсонга ғоя ва илҳом бағишлайди. Унинг ёзганлари қалбларга нур ва шукуҳ улашади, инсонийликка чорлайди.

У дардларини рамзийликка ўраб ифода этишни яхши кўради. Масалан бургут, осмон, шафақ... ва ҳоказо.

Шахсий туйғуларнинг юксак даражада умумийлашуви шоирни ўқувчига яқинлаштиради.

Жонли образлар, масалан “чақалоқ баҳор” каби ифодалар шоирнинг фантазияси ва метафорик тафаккури нақадар кенглигини намоён этади.

Шоирнинг шеърлари кўпинча онтологик изланишлар билан суғорилган: кимман?, нима учун ёзаман?, ижоднинг баҳоси нима? каби саволлар унинг ҳар бир сатрида яширин тарзда жаранглайди. Бу саволлар унинг руҳига чин ва ёруғ дард улашади. Масалан:

Кечиринг, мен излаб тополмадим ҳеч –
Ёзмай яшамоқнинг бир иложини!
14.04.2025, 23:02
t.me/xayol_soyasi/2682 Ссылка
#танлов #тасвир_ва_таассурот

5-иштирокчи: Барчиной ШЕРАЛИ ҚИЗИ

ШЕЪР ОСМОНИДАГИ МАНГУ ПАРВОЗ

Замонавий ўзбек шеърияти осмонида ўз овози, оҳанги ва ўз дарди билан парвоз қилаётган шоирлардан бири шубҳасиз Насрулло Эргашдир. Унинг шеърияти юракда туғилган, ички драматизмга бой, фалсафий теранлик ва бадиий ифоданинг ўзига хослиги, шеърий жанрларнинг ёрқин ифодаси билан ажралиб туради. У ҳар бир сатрида ҳаёт, муҳаббат, виждон, эрк ва ижод ҳақида чин юракдан сўзлайди.
14.04.2025, 22:58
t.me/xayol_soyasi/2681 Ссылка
14.04.2025, 17:19
t.me/xayol_soyasi/2679 Ссылка
14.04.2025, 17:09
t.me/xayol_soyasi/2678 Ссылка
Эккан кўчатларимиз гул ёзди.

👉 @xayol_soyasi
14.04.2025, 12:01
t.me/xayol_soyasi/2677 Ссылка
Репост
70
Tilga e’tibor – elga e’tibor

Til – shunchaki gapirish yoki yozish emas, til – odamning tiynati, dil oynasi, madaniyati, odam olgan jami tarbiyaning hosilasi.

Ahmad A’zam

——————-
Тилга эътибор – элга эътибор

Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти, одам олган жами тарбиянинг ҳосиласи.

Аҳмад Аъзам
14.04.2025, 11:26
t.me/xayol_soyasi/2676 Ссылка
ШОИР ВА СУНЪИЙ ИДРОК

Аёл яратганда Яратган Эгам
Унга ўнта бармоқ берди мукаммал.
Сунъий идрок унга урганда қалам
Икки бармоқ қўшди "сахийлик" билан.

Биз каби шеър битса гар сунъий идрок,
"Бармоғи"га боқинг толмай хаёлга.
Унинг шеър деб сўзга тизгани кўпроқ
Ўхшар бармоғи кўп ўша аёлга.

2025.13.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
13.04.2025, 09:07
t.me/xayol_soyasi/2675 Ссылка
АЁЛ – АЛЛА АЙТУВЧИ ДЕМАК

Кеча алла қадим туркийча ай – ой, йола – шула, яъни ой шуласида айтиладиган қўшиқ; ашула ва ялла (ялдо ҳам) шу ўзакдан пайдо бўлган деган гипотезамни эълон қилган эдим. Бир гуруҳда айрим ака-укаларимиз ушбу қарашимни масхаралаб кулишди. Ҳолбуки, уларнинг ҳам фольклор ва адабиётга алоқаси бор. Уларнинг ушбу муносабати менда яна бир гипотезани илгари суришимга туртки бўлди. Аёл сўзи ҳам худди шу ай ва йола ўзагидан ўсиб чиққан ва ой шуласида алла айтувчи деган маънони англатган деб ўйлайман.

2025.12.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
12.04.2025, 22:51
t.me/xayol_soyasi/2674 Ссылка
11.04.2025, 21:58
t.me/xayol_soyasi/2673 Ссылка
11.04.2025, 21:55
t.me/xayol_soyasi/2672 Ссылка
АЙ ЙОЛА – АЛЛА ДЕМАК

«Ай йола» гуруҳининг номи фольклоршунос сифатида мен учун ашула, алла ва ялла каби атамаларнинг қандай пайдо бўлганини ойдинлаштирди: ай йола – ой шула – ашула; йола – ялла; ва ай йола – алла (ой чиққанда айтиладиган қўшиқ) демак.

2025.11.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
11.04.2025, 10:41
t.me/xayol_soyasi/2671 Ссылка
11.04.2025, 00:32
t.me/xayol_soyasi/2670 Ссылка
Репост
145
#Abdulla_Qodiriy_tavalludiga_131_yil

Bitta narsani hammamiz bilishimiz kerak. Adabiyotsiz iqtisodiyot ham, ma’naviyat ham bo‘lmaydi. O‘zini hurmat qilgan inson Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar”ini bir emas, bir necha marta o‘qigan bo‘ladi. Nimaga desangiz, uni o‘qigan odam hech qachon oilaga xiyonat qilmaydi, kerak bo‘lsa, Vatanga xiyonat qilmaydi.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti


Битта нарсани ҳаммамиз билишимиз керак. Адабиётсиз иқтисодиёт ҳам, маънавият ҳам бўлмайди. Ўзини ҳурмат қилган инсон Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини бир эмас, бир неча марта ўқиган бўлади. Нимага десангиз, уни ўқиган одам ҳеч қачон оилага хиёнат қилмайди, керак бўлса, Ватанга хиёнат қилмайди.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
10.04.2025, 12:08
t.me/xayol_soyasi/2669 Ссылка
10.04.2025, 10:38
t.me/xayol_soyasi/2668 Ссылка
#Sohibqiron_Amir_Temur_689

SOHIBQIRON

Bu shunday zot, uning shukuhі
Asrlarga tahlika solgan.
Bu shunday zot, hattoki ruhi
Urushlarni to'xtatib qolgan!

Bu shunday zot, qilichin kuchi
Zabt etolgan jahonni butun.
Bu shunday zot, haq so'zi uchun
Yopgan shoir yelkasiga toʻn!

2025-yil 9-aprel

© Nasrullo Ergash

👉 @xayol_soyasi
9.04.2025, 22:35
t.me/xayol_soyasi/2667 Ссылка
Репост
70
#fikrnoma

Vizual shoir

Nasrullo Ergash she’rlarini ilk bor o‘qiganimda uning bir kun kelib butunlay o‘zgacha yoza olishiga ishongan edim. Kuni kecha qo‘lyozmasini o‘qib yanglishmaganimni his etdim. U vizual shoirga aylanibdi.
Vizual she’riyat – antik davrda Ovro‘pada, jumladan, Germaniyada rivojlangan bo‘lsa-da, uning ilk kurtaklari bizdagi qoyatosh suratlarida bo‘y ko‘rsatgan.
Bir qarasangiz antiqa tuyuladi. (Shakllar) figuralar o‘yini diqqatingizni tortish barobarida ko‘zga ko‘proq yuk ortadi. Zero, vizual she’riyat namunalarini ko‘z tinglaydi. Masalan, Nasrulloning “Tirnoq­larin egovlar hilol” she’rini o‘qib bersangiz, o‘quvchi dastlab she’rdagi go‘zallikni bor bo‘yi bilan ilg‘ayolmas, ammo shaklda musiqa mixlanganini ko‘rgach esa unda hayrat ko‘zlari ochilmog‘i shubhasiz.

Bahrom RO‘ZIMUHAMMAD
2023.14.12

�Telegram �� Instagram
📱Veb-s
ayt 📱Facebook
9.04.2025, 17:54
t.me/xayol_soyasi/2666 Ссылка
8.04.2025, 18:35
t.me/xayol_soyasi/2665 Ссылка
ШЕЪРИЯТ САБОҒИ

Шеър – шундай гўзалки қошу қабоғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.
Навоий айтмишки, бошдин адоғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Мен бу гўзал қизга кўнглимни бердим,
Бир кўнглим етмади, умримни бердим.
Тунлар оёғига бошимни қўйдим,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Сатрлар гўзалнинг сочлари эрур,
Сиёҳ кўздан оққан ёшлари эрур,
Шеърим ул гўзалнинг тушлари эрур,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Ул шундай гўзалки борин бергайдир,
Борин беролмаса йўғин бергайдир,
Сенга гўзал шеърлар туғиб бергайдир,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Айтсам ул гўзалнинг йўқдир саноғи,
Ўпсам қўли гўзал, гўзал бармоғи,
Аёлнинг ҳам гўзал бўлур оёғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал...

2025.08.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
8.04.2025, 12:09
t.me/xayol_soyasi/2664 Ссылка
БАҲОР ПОЛОТНОСИ

              Хилъатин то айламиш
жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълайи оҳим чиқар
ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Алишер Навоий
(рамзан куз полотноси)

Ҳар тараф боқсам баҳор:
Зангори, кўк, мовий, яшил.
Кўксим ичра ҳисларим
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Кулсам кўнгил хушларим,
Йиғласам кўзим ёшлари,
Уйқум ичра тушларим
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Ҳамон кўнгил ичрадурман,
Билмасман руҳнинг ташин.
Учган ул руҳим қушлари
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Боқсам бошим узра осмон:
Оқ булут, ёмғир, яшин...
Пойимда ётган тошлари
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Чекдилар ҳазрат Навоий:
Ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Насруллонинг ҳам оҳлари
Зангори, кўк, мовий, яшил...

2025.07.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
7.04.2025, 19:42
t.me/xayol_soyasi/2663 Ссылка
«ҚАҚНУС»ДА ҚАҚНУСДАЙ ЁНИБ ШЕЪР АЙТГАН ЭДИК

...Онажон, бир сир бор сирдан улуғроқ,
Бир гўзал орзу бор баридан суюк:
Бир шеър ёзсам эди – шеърдан улуғроқ,
Бир одам бўлсайдим – шоирдан буюк!

© Насрулло Эргаш
© 📺 «Қақнус»

� @xayol_soyasi
6.04.2025, 18:30
t.me/xayol_soyasi/2662 Ссылка
Мен ҳам сизга ҳозир ошкора мактуб ёзмоқдаман. Айтганча, мен бу ҳақда "Манзилсиз мактублар" деган шеър ҳам битганман. Уни мактубимга илова қилсам, умид қиламанки, хурсанд бўласиз.

МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР
                         
Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Мактубларим эгаси йўқдир.
Кимдир уни очиб хилватда,
Кўзёш билан оҳиста ўқир.

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Аммо улар чиққандир йўлга.
Умидворман ва ишонаман –
Етгай бир кун интизор қўлга!

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Сатрларга жойлаб ўзимни.
Не учундир ўқиган одам
Мени эмас, кўрар ўзини.

Мактубимни ўқиган одам
Пичирлайди: хатдаги мен-ку.
Меники-ку мана бу армон,
Меники-ку мана бу орзу...

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Мактубларим кимгадир ёқар.
Кимдир эса уни паришон
Оловларга майдалаб отар.

Мен-чи, уни ўқиган одам
Етса дейман тилакларига.
Шунинг учун хат юбораман
Одамларнинг юракларига...

Мактубингиз... э, узр, мақолангиз ютуқларини айтдим. Агар сизга қизиқ бўлса, энди бу борадаги фикримни ҳам айтсам. Инсоният тарихидаги илк мактублар Ватан ичра Ватанингиз бўлган Сармишсой дарасидаги қоятош сувратлари бўлса не ажаб. Энг қадимги аждодларимизнинг бизга ёзиб қолдирган тош мактублари... Шунинг учун виртуал оламдаги ёзишмалар инсонлар орасини узоқлаштирди деган фикрингизга унчалик қўшилмайман. Йўқ, дўстим, виртуал олам ва телефонлар инсониятни бир-бирига яқинлаштирди. Мен виртуал олам орқали жаҳоннинг турли шаҳарларидан сиз каби дўстлар ва ўқувчилар орттирдим. Улар билан худди сиз билан бўлгани каби мактублар алмашиб турамиз.

Хуллас, дўстим, хотирингиз жам бўлсин. Инсоният бор экан, мактублар ўлмайди. Балки турли кўринишларда биз билан бирга яшайверади!

Комилжоннинг эса отасига, яъни сизга минг раҳмат! Ўғлингиз қоғоз мактублар телеграм мактубларга айланганини теран англабди. Баракалла!

Мактубларимизнинг эса умри узоқ бўлсин, ора йўлда қолиб кетмай ўз эгаларига етиб борсин деб дўстингиз Насрулло.

2025 йил 4 апрель

👉 @xayol_soyasi
6.04.2025, 15:10
t.me/xayol_soyasi/2660 Ссылка
МАКТУБЛАР ЎЛМАЙДИ

Ассалому алайкум, Умид!

Мақолангизни мактубдай мириқиб ўқидим. Жуда самимий ёзибсиз. Раҳмат! Мана шу мақолангизни ҳам ўқувчиларга ёзган мактубингиз сифатида қабул қилсак бўлади. Инсон умри давомида кўплаб мактублар ёзади. Буни фақат ўзи билмайди. Мактуб фақат хат кўринишида бўлмайди: шеър, ҳикоя, роман, қўшиқ, сувратлар, мусиқа, ўша сиз айтган телеграмдаги ёки бутун интернет тармоғидаги ёзишмалар ҳам аслида бизнинг кимларгадир ошкора ёки пинҳона ёзган мактубларимиздир.
6.04.2025, 15:10
t.me/xayol_soyasi/2659 Ссылка
6.04.2025, 14:54
t.me/xayol_soyasi/2658 Ссылка
Репост
97
«Телеграмдан ёзса бўлмайдими?» – хат нималагини билмаётган авлод ҳайрати

Ҳеч шубҳасиз айтаманки, келажакда ўғлимнинг фарзандлари музейдаги ойнаванд витрина ичида мактуб ва конвертни кўришади. Тагига эса шундай сўзлар ёзилган бўлади: “Аждодларимиз ХХI асргача хат ёрдамида ахборот алмашишган.” Балки, бу умуман содир бўлмас. Тағин ким билсин. Агар Энштейннинг гаплари тўғри чиқса, одамлар яна ибтидога қайтади. Бундан англашиладики, мактуб битиш яна қайтадан бошланади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3675

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegra
m / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
6.04.2025, 13:10
t.me/xayol_soyasi/2657 Ссылка
6.04.2025, 09:38
t.me/xayol_soyasi/2656 Ссылка
3.04.2025, 11:05
t.me/xayol_soyasi/2654 Ссылка
2.04.2025, 01:42
t.me/xayol_soyasi/2653 Ссылка
2.04.2025, 00:46
t.me/xayol_soyasi/2652 Ссылка
2.04.2025, 00:25
t.me/xayol_soyasi/2651 Ссылка
2.04.2025, 00:18
t.me/xayol_soyasi/2650 Ссылка
1.04.2025, 22:55
t.me/xayol_soyasi/2649 Ссылка
Кумуш шунчаки халқ қўшиқларини шеърга солувчи эмас, балки ўзини топишга тинмай интилаётган шоир. У шунинг учун ҳам “Менинг қўшиғим” шеърида

Шундан бўлак нимам бор?
Паст қилма осмонимни.
Тангрим, яратиб бергин
Ўзимнинг достонимни!

деб ёзади.

У шеърият учун энг керакли – самимий шоир. Унинг самимиятни ўзига дастуриламал қилиб олганини ушбу сатрларини ўқиб англаймиз:

Ота, яна мен келдим.
Кўнглинг кўкдан кенг. Келдим!
Aввал юрагим келди,
Юрагимдан сўнг келдим.
Aссалому алайкум!

Кумушнинг аксар шеърлари ҳикоя каби ўқилади. Унинг шунчаки ёзган шеърлари деярли йўқ. У ҳар бир шеърига ижтимоий дард юклашга интилади. Аммо бу дард шеърда мана мен деб турмайди. Шеърни ўқир экансиз бу дард ичга оққан кўзёш каби юрагингизга оқиб киради. У Ватан ҳақидаги Широқ афсонасини ёдга солгувчи “Етти кунлик йўл” шеърида шундай манзараларни чизади:

Қумларга қон томиб боради,
Қумлар қонга қониб боради...

Бу сатрларни ўқир экансиз кўз ўнгингизда беихтиёр кесик бурнидан қумларга қони оқиб бораётган ватанпарвар Широқ сиймоси намоён бўлади. Шоир шеър давомида Широқ ва бугунги авлодни солиштириб, бугун унинг аксар набираларида етишмаётган ватанпарварлик ва жасоратдан куюниб ҳайқиради:

Ҳақиқат излаб ўнг-сўлингни кезгин,
Яқинроқ бўлсин деб йўлингни кесгин.
Беғамлик қулоғин, лоқайдлик бурнин
Кесгин! Кесолмасанг, қўлингни кесгин!

У ўзининг “Темур тузуклари” илҳомларида” туркум шеърларида Ватаннинг шонли тарихи кўзгусидан бугуннинг юзига боқиб малика Ўлжой Туркон оғога кўнгил ёради:

Aёллар қўллари қабарган,
Ўхшамас муҳтарам-мўътабарга.
Елкалар устида хуржунлар
Эрлари отланган сафарга.
Ўлжой Туркон оғо,
Дилда бир ибора ётибди,
Aйтмасам кўнгилга ботибди.
Эрлар ёвдан эмас,
Душмандан эмас,
Йўқчиликдан қочиб бораётибди.

Бу жой Турон, оғо!

Ватан ҳақида ёзмаган, унинг дардлари билан оғримаган шоир – шоир эмас! Шукур, қаҳрамонимиз бундай шоирлар сирасига кирмайди. У Ватан дардларига, оғриқларига бефарқ эмас, шунинг учун унинг юрт, миллат ҳақида битганлари шунчаки битиклар эмас – оғриқлар! У ушбу мавзудаги ҳар бир ёздиғини теран ижтимоий дард билан тугатади. Миллатдошларимизга оғир саволлар беради. Жумладан у Билга хоқон қаламга олинган “Тарихий хулоса” шеърини шундай уйғоқ савол билан якунлайди:

Бу Билга хоқоннинг билганлари.
Сиз нимани биласиз,
Оғзида ўттиз икки навкари борлар?!

У ушбу савол орқали миллатдошларимизни ҳар қандай вазиятда Ватан томонда бўлиш ва Ватанни сотмасликка чақиради.

Унинг “Ғарбона” туркуми ушбу тўпламдаги энг бадиий баркамол туркум бўлиб, у ушбу туркум орқали сарбастда ҳам кучли ва теран ёза олишини исботлади. У мазкур туркумда жаҳонда аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ҳамда ватани ва мамлакати ҳаётида туб бурилишлар ясаган Маргарет Тетчер, Ангела Меркел, Олена Зеленская, Ҳалима Ёқуб сингари аёлларни шарафлайди ва улуғлайди.

Умуман, бугунги аёллар шеърияти аввалги аёллар шеъриятидан нима билан фарқ қилади деб сўрасалар, мен мутлоқ ва инқилобий эркинликни очиқ талаб қилиб чиққани билан деб жавоб берган бўлур эдим. Албатта бу талаб одил бўлса ва холис янграса бу қувончли ҳодиса! Чунки шеъриятнинг ўзи ҳурлик ҳодисаси! У тор, биқиқ ва якранг муҳитни ҳеч қачон қабул қилмайди. Шунинг учун бугун жамиятдаги аёл оғриқлари ва эркини баралла куйлаётган аёл шоирларни тушуниш зарур! Кумуш “Бир вақтлар” шеърида шундай ёзади:

Бир вақтлар оталар қизларини
Бир қоп жўхорига алмашган.
Балки шунинг-чун
Товага тушган жўхоридай
Портлагим келар!

Бодроқ тайёрлаш ҳаммамиз кўрган ва билган ҳодиса: ёғ томизилган ва қиздирилган товага жўхори донларини солсак, у иссиққа дош беролмай бодраб пахтадай оппоқ бўлиб очилгани учун биз уни бодроқ деймиз. Шоир бу ҳодисани шеърига ташбеҳ ва ҳаётий асос қилиб олади. Аёл ҳам – ҳур инсон! Агар ундан эркини тортиб олсангиз, уни бодроқ идишидек тор ва биқиқ муҳитга солсангиз, унинг ҳам бодроқдек портламоғи тайин!

У ўзининг “Шарт” номли шеърида эса бугун маънавий соҳа вакилларига яшаш ҳар доимгидек осон бўлмаётганини алам ва изтироб билан қаламга олади:
31.03.2025, 23:42
t.me/xayol_soyasi/2647 Ссылка
Сен менга
Рисоладагидек яшашни
Таклиф қилдинг.
Aввал рисоладагидек бир мавзе топмоқ керак,
Бир уй топмоқ керак
Бирга яшамоқ учун.
Рисоладагидек бир мавзу топмоқ керак
Суҳбатлашмоққа.
Бир куй топмоқ керак
Бирга тинглагани...

Кумуш катта шоирлар каби ҳар доим ўзини ўзи тафтиш этиб яшайди. Аслида шоир учун энг керакли хусусият ҳам шу: ўзини ҳар доим виждон назоратига топшириш! Мен тўғри йўлдаманми, Ҳақ йўлдан оғиб кетмаяпманми, каби уйғоқ саволларни ижодкор ҳар доим ўзига бериб турмоғи шарт! Шундагина у Худо берган истеъдодига ҳамда ўзига хиёнат қилмайди! Миссиясини тўғри тушунади ва ҳар доим ёдда тутади! Илоҳий вазифага содиқ ва лойиқ бўлишга интилади.

Наҳот, айтдим тарқоқ фикрлар,
Наҳотки, бўш сатрлар айтдим,
Ўзи тўлиб турган халқимга?!

Хуллас, мен Кумуш Абдусаломова шеъриятини ўқиб, ўзим учун бир уйғоқ шоирни кашф этдим. Албатта, аксар шоирларда бўлганидек унинг ҳам айрим шеърларида сайқалланиши керак бўлган сатрлар бор. Мен ушбуни ёзаётганимда ҳам унинг ўзим яхши кўрган сатрларини бир оз таҳрир қилган жойларим бўлди. Аммо буларни тузатса бўлади. Булар йўл давомида тузатиладиган жузъий камчиликлар. Муҳими у тўғри йўлда! У шоир учун энг керакли нима эканини яхши билади! Юқорида айтганим шоир вазифасини теран тушунган ва англаган!

У шеърларида ёзган муаммоларни фақат бирлашмоқ йўли билан ҳал этиш мумкинлигини баралла айтади. Ҳа, бугун миллат миқёсида ҳам, туркий дунё миқёсида ҳам бирлашмоқ шарт ва зарур! Ҳурликни сақлаб қолишнинг бундан авло йўли йўқ! Туркий дунё миқёсида бирлашмоқ учун эса миллат болалари энг аввал ўз Ватанлари ичида шоир орзу қилганидек фикр ва тафаккурда, амал ҳамда жасоратда бирлашмоқлари керак!

Бир авло жой бўлса,
Бир маъво бўлса,
Бир варақ бўлсаю
Бир довот бўлса.
Овлоқ-овлоқларда
Якка-якка ҳолда
Ўтириб
Бирлашгувчи
Бир авлод бўлсак!

Аслида бу фақат Кумушнинг эмас, бутун туркий дунё шоирларининг орзуси... Шоир орзуга етсин!

2025 йил 16 март

© Насрулло ЭРГАШ

👉 @xayol_soyasi
31.03.2025, 23:42
t.me/xayol_soyasi/2648 Ссылка
БУ ЖОЙ ТУРОН, ОҒО!

Эҳтимол, ўзбек шеъриятига Кумуш Абдусаломова каби халқона аёл шоир керак эди. Бизда халқона йўлда ёзган ва ҳозир ҳам ёзаётган эркак шоирлар етарли, аммо Кумуш сингари бутун ижодини халқоналикка бағишлаган ижодкор эркак шоирлар орасида ҳам кам топилади. Шу боис у устозлар назари ва тилига эрта тушди.

Кумуш бир шеърида: “Қўшиқ айтгани келдим” деб ёзади. Рост гап. Унинг ёзиқларида халқ қўшиқлари билан ажиб уйғунлик бор. Дарҳақиқат унинг шеърлари қўшиқдек оқиб келади. “Ойбарчиннинг қўшиғи” шеърига қулоқ тутайлик:

Қалмоқларнинг ичида қолдим,
Aҳмоқларнинг ичида қолдим.
Не қиларим билмай ўйланиб
Салмоқларнинг ичида қолдим.

Қирда ўтлар қовжираб турар,
Элибойлар жовдираб турар.
Отам нима қиларин билмай
Aро йўлда довдираб турар.
31.03.2025, 23:41
t.me/xayol_soyasi/2646 Ссылка
ГУЛЛАЁТГАН АЁЛ

Гилосзор боғларни сайр этиб юрдим,
Кўзларим жомида симирдим туйғу.
Қаршимда бир гўзал аёлни кўрдим,
Дўрмон боғларидан боқди менга у.

Топтоза булоққа айланди бағрим,
Тундай тарқаб кетди руҳимдан ғубор.
Кўнглимни боғларга қўйиб юбордим,
Бир сулув аёлга ўхшарди баҳор.

Қаршимда бир аёл гуллар эди жим,
Гулларди гулларга буркаб хаёлим.
Ногаҳон баҳорни севиб қолдим мен
Севиб қолган каби гўзал аёлни!

Мен ногоҳ баҳорнинг пойига чўкдим,
Унинг гулларини суртдим кўзимга.
Мен унинг чиройли қўлларин ўпдим,
Нозик қўлларини босдим юзимга.

Гилосзор боғларни сайр этдим ногоҳ,
Кўзларим жомида симирдим туйғу.
Менга ҳамроҳ бўлди бир гўзал аёл,
Энг гўзал баҳорга ўхшар эди у!

2025.31.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
31.03.2025, 11:59
t.me/xayol_soyasi/2645 Ссылка
31.03.2025, 11:35
t.me/xayol_soyasi/2644 Ссылка
ҚИРҚҚА КИРГАН ХУРСАНДБЕККА ҚАРҚАРА ШЕЪР

Қоядаги қирғийдек
қирққа кирган Хурсандбек,
Айт, бунчалар ўжарсан,
нечун бунча ўрсан, бек?
Йўлингда ҳар учраган
зоғларга парво қилма,
Алардан баланд учсанг,
билгилки, сен ҳурсан, бек!

2025.30.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
30.03.2025, 10:04
t.me/xayol_soyasi/2643 Ссылка
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло