#маълумот
«Hilol Nashr» нашриёти халқаро китоб кўргазмасида қатнашмоқда
«Hilol Nashr» нашриёт-матбаа вакиллари Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги Конгресс марказида ўтказилаётган «Astana Eurasian Book Fair — 2025» номли VIII халқаро китоб кўргазма ярмаркасида иштирок этмоқда.
Кўргазма доирасида «Hilol Nashr» вакиллари турли нашриётлар томонидан тақдим этилган китоблар билан яқиндан танишишди ҳамда бир қатор ноширлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боришди.
«Astana Eurasian Book Fair — 2025» кўргазмасининг асосий мақсади турли мамлакатлардан келган нашриётчилар, муаллифлар, китоб сотувчилари ва китоб соҳаси мутахассислари ўртасида тажриба ва билим алмашиш учун платформа яратишдир. Шу билан бирга китобхонликни рағбатлантириш, китоб нашри, адабиёт ривожи ҳамда ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш ҳам кўргазманинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Кўргазма давомида давра суҳбатлари, танловлар, китоб тақдимотлари ўтказилмоқда. Шунингдек, таниқли ёзувчилар, шоирлар ва маданият арбоблари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Мазкур кўргазма Остона шаҳар ҳокимлиги ва «Foliant» нашриёти ҳамкорлигида ташкил этилиб, 23 апрелдан 27 апрелгача давом этади.
@hilolnashr