Mensagem
EL
153 011 assinantes
121
381
40 k
БухДУда замонавий таълим эмас, "таниш-билишчилик" сиёсати ҳукм суряптими?

Бухоро давлат университети (БухДУ) талабалари орасида раҳбарият фаолиятидан норозилик кучаймоқда. Талабаларнинг таъкидлашича, университет раҳбари Хамидов О. Ўзбекистон таълим сиёсатида белгиланган талаб ва стандартларни бажармаяпти.

Бугунги кунда БухДУда Президент қарорига мувофиқ, касбий фанларнинг камида ярми ingliz тилида ўқитилиши лозим бўлса-да, аксарият ўқитувчилар бу тилни умуман билмайди. Айниқса, иқтисодиёт, информатика ва физика каби йўналишларда халқаро талабларга мос ўқув жараёни ташкил этилмаган.

Талабаларнинг маълум қилишича, БухДУда таниш-билиш орқали ишга жойлашиш ҳолатлари кенг тарқалган. "Олим" деб аталган баъзи шахслар нафақат инглиз тили, балки замонавий билим ва кўникмалардан ҳам йироқ эканлиги айтилаяпти. Шу сабаб, халқаро ўқув дастурлари ва дунёда тан олинган дарсликлар ўрнига, ҳалигача совет даври руҳида ёзилган қўлланмалар асосида дарс ўтилмоқда.

Талабалар таълим жараёнидаги яна бир катта муаммога эътибор қаратдилар:
Имтиҳонлар олдидан минглаб саволлар ва уларнинг жавоблари норасмий тарқатилиши, талабаларга нисбатан қасддан босимлар ўтказилиши ва кредит-модул тизимидан норасо фойдаланиш ҳолатлари.

2022 йилдан буён кўплаб талабалар қасддан имтиҳонлардан ўтказилмай, такрорий тўловлар орқали контракт пуллари йиғиб олингани айтилаяпти. Мурожаатларда таъкидланишича, кимдир норозилик билдирса, "ўқишдан ҳайдаймиз" деган таҳдидлар қўлланилмоқда.

Нега бу ҳолатлар назоратсиз қолмоқда? Талабаларнинг сўзларига кўра, Иқтисодиёт деканати ва Олий таълим вазирлиги йиллар давомида бу муаммоларга кўз юмган. Қолаверса, Стандартлаштириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа давлат органлари ҳам бу борада бирор чора кўрмаган.

Ҳолбуки, Президент томонидан Олий таълимда халқаро стандартларга мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилган эди. Аммо БухДУ раҳбарияти "қонунларга тупуриб", ўз дўстлари ва танишлари билан тўлиб-тошган "лавозимлар қўрғони"га айлангани танқид қилинмоқда.

Талабаларнинг таъкидлашича, БухДУдаги кўпгина талабаларнинг ўзи "олим" деб юритилаётган ўқитувчилардан кўра билимли ва замонавий талабларга мос тажрибага эга.

Шу сабабли, талабалар Президентдан Олий таълим муассасаларини, айниқса давлат университетларини кераксиз ходимлар ва қонунбузар раҳбариятдан миллий хавфсизлик хизмати орқали тозалаш чораларини кўришни сўрашмоқда.

Якуний савол эса очиқ қолмоқда: Қачон Олий таълимда ҳақиқий ислоҳотлар амалга оширилади ва талабалар замонавий, халқаро стандартларга мос таълим олиш имкониятига эга бўлишади?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Ao continuar a utilizar o nosso serviço, você concorda com o uso de cookies.
Para saber mais sobre como usamos cookies, consulte nosso Política de Privacidade