Mensagem
EL
152 387 assinantes
222
400
40 k
"ИШДАГИ ИШҚ" ЁКИ СУРХОНДАРЁ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИДА НИМА БЎЛЯПТИ?

Миллий телерадиокомпания тизими — халқ овози, жамоатчилик фикри ва ахборот шаффофлигини таъминловчи асосий манба бўлиши керак. Аммо амалда баъзи ҳудудий телерадиокомпаниялар шахсий манфаат ва мансаб суиистеъмолининг уясига айланиб бормоқда.

МТКР таркибидаги Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясида сўнгги йилларда шундай ҳолатлар кучайгани ҳақида Элтузга мурожаат келиб тушди.

Ундаги маълумотга кўра, компания раҳбари лавозимидаги шахс муассасани ахборот ва ижод масканига эмас, шахсий эҳтиёжлар қондириладиган жойга айлантирган. Айниқса, ёш аёлларга иш берилиши олдиндан маълум бир "шартлар"га боғланган: агар улар раҳбарнинг тўшакда ётиш таклифига рози бўлмаса, ишга қабул қилинмайди ёки турли баҳоналар билан сиқувга олинади.

Афсуски, бу талабни қабул қилиб, ижодий салоҳиятини эмас, "яқинлик"ни асос қилиб иш юритаётганлар ҳам бор. Улардан бири ҳудудий телеканалнинг маҳаллий мухбири сифатида ишлайди. У ва раҳбар орасидаги "муҳаббат алоқалари" жамоада сир эмас — ва айнан шу боис, у хоҳласа ишга келади, хоҳламаса йўқ. Унга ҳеч ким талаб қўя олмайди.

Бу мухбир томонидан тайёрланаётган савиясиз кўрсатувлар энг яхши муҳаррир ва операторлар томонидан суратга олинаяпти. Қолган ижодкорлар эса эски техникалар, тажрибасиз ходимлар билан узоқ ҳудудларга чиқишга мажбур. Унинг сафарларига янги хизмат автомобили ажратилса, бошқаларни ўн йиллик "Дамас" кутиб туради.

Энг ёмони — мазкур мухбир тайёрлаган ҳар бир материалга юқори гонорар белгиланади. Қолган ходимлар эса, оғир шароитда ишлаб, оз миқдордаги гонорарга рози бўлиши керак.

Элтузга келган шикоятда компания раҳбарининг айрим таниш ва ишончли ходимлар орқали "студиядан ташқари пулларни йиғиш", "режиссёрларга шахсий иш топшириш", "ҳомийлардан маблағ олиб, ҳисоботсиз сарфлаш" каби қилмишлари ҳам тилга олинган.

Энг қўрқинчлиси — раҳбарнинг аёл ходимларни шахсий хонасига чақириб, уларнинг турмуш ўртоғи бор-йўқлигини, оилавий муносабатлари ҳақида сўрашгача бориши, баъзи ҳолатларда уятсиз таклифлар билдириши.

Бунинг натижасида жамоадаги муҳит ўта инқирозга учраган: ҳақиқий ижодкорлар четга сурилмоқда, шахсий муносабатга асосланган журналистика эса — қиммат гонорар, техника ва қулайликлар билан мукофотланмоқда.

Савол очиқ: бу тизим ахборот хизмати сифатида яшаяптими ёки шахсий манфаат ва шаҳвоний эҳтирослар марказими?

Миллий телерадиокомпаниянинг янги раҳбарияти бу ҳолатлардан хабардорми? Агар хабардор бўлса — қачон чора кўрилади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Ao continuar a utilizar o nosso serviço, você concorda com o uso de cookies.
Para saber mais sobre como usamos cookies, consulte nosso Política de Privacidade