Сокинлик нима?
Мен жуда сокинман, бунақа сакийнатни олдин ҳис қилмаганман. Менимча, ҳаётимнинг энг ажойиб ва хотиржам дамларини яшаяпман.
Хўш, сокинлик нимада? Бу доим айтиладиган ва сийқаси чиққан фалсафада: Оний лаҳзадан лаззатланиш керак, завқ олиш керак, ҳар бир ўтган сония олдингисидан яхшироқ, чунки ҳалиям нафас оляпсиз.
Аслида нафас олиш ҳақидаги жойи шунчалик кўп айтилганидан бир қоп кринж ҳис қиламан. Лекин қизиқ жойи ҳам шу, айни вақт ҳаётингиздаги энг муҳим палла, кеча, бугун ёки эртага эмас, айнан ҳозир. Ўзгариш ёки ўзгартириш керакми — ҳозир.
Тавба, ҳақиқатлар ҳақида гап кетса ҳам энсам қотади. Чиқволиб, "дунё ҳақиқати"дан сўзлайдиганлар сафсатабозлардир, улар ўзларининг ҳақиқатини сизга тиқиштирадиган лўттибозлар.
Аслида эса дунёда ернинг тортиш кучи, табиат ўзини тиклаши, жисмларнинг ёруғлик тезлигидан кўра тезроқ ҳаракатланиши мумкин эмаслиги, эркин тушиш тезланиши ва шунга ўхшаш яна бир иккита илмий қонуниятлардан бошқаси йўқ, қолгани — САФ-СА-ТА, ҳа, айнан сафсата.
Шундай экан, дунё ва бошқалар ўйлаб топган қонуниятларга тупурган ҳолда ўз қоидаларингиз асосида яшанг.
Сокинликдан бошланган гап "ҳаммаси сафсата" билан тугади. Буям бир белгиси-да энди.))
@Kashmirov