«Inson uchun» савдо-кўргазмасига таклиф этамиз
2025 йил 1–2 май кунлари Тошкент шаҳридаги O’zekspomarkaz миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш қилинган анъанавий «Инсон учун» савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
2025 йилги кўргазма доирасида янада кенг қамровли иштирок, тижорат салоҳиятига эга лойиҳалар ва янги ҳамкорлик ташаббуслари тақдим этилиши режалаштирилган.
Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Саҳифа:
telegramYouTube |
Facebook |
Instagram