2025 йил 17 апрелда қабул қилинган
№ ЎРҚ-1057 Қонуни билан Солиқ кодексига РЕПО битимлари бўйича ўзгартишлар киритилди
📌 Нима ўзгарди?
Эндиликда РЕПО битимларидан олинган даромадлар солиқдан озод қилинади:
– юридик шахслар учун фойда солиғи,
– айланмадан олинадиган солиқ,
– жисмоний шахслар учун ЖШДС (лекин бу ерда 375-м 12-б. ва 377-м 15-б. бўйича тушунмовчилик қолган — чунки 375-м. 8-қисми чиқарилиб, 369-моддага киритилмаган)
⚠️ РЕПО нима дегани?
Бу — қимматли қоғозларни вақтинча сотиш, ва кейин шартномага мувофиқ қайта сотиб олиш мажбурияти билан амалга ошириладиган битим.
Ўзбекистонда бундай битимларнинг кўпчилиги «овернайт» — яъни бир кунлик
Бу банкларга ликвидлик (пул маблағи) етишмаслигини тез тўлдиришга ёрдам беради
___________________________
✅ Бу имтиёз нима беради?
🔹 Банклар ва молия ташкилотлари учун пулларни қайта тақсимлаш осонлашади ва арзонлашади
🔹 РЕПО ставкалари тушиши мумкин, натижада кредитлар ҳам арзонроқ бўлиши мумкин
🔹 РЕПО битимлари оддий қарз ёки депозитга нисбатан фойдалироқ бўлади
📊 Лекин РЕПО бозори қандай ўзгаради — ҳозирча аниқ эмас, чунки фақат банклараро РЕПОлар ҳақида маълумот бор
Нобанк сектор ва жисмоний шахслар иштирокидаги РЕПО ҳажми номаълумнима дегани?
⚠️ Бироқ муаммоли жиҳатлар ҳам бор — тенгсизлик ва суиистеъмол қилиш хатарлари:
🔸 Тенгсизлик қаерда?
Агар юридик ёки жисмоний шахс қарз берса — олган фоизидан солиқ тўлайди
Агар буни РЕПО кўринишида расмийлаштирса — ўша фоизлардан солиқ тўланмайди
Бундан ташқари, РЕПО бўйича тўланган фоизлар тўловчи томонидан харажат сифатида ҳисобга олинади ва солиқ базаси камаяди
🔸 Имтиёз кимларга?
РЕПО битимлар асосан банклар, йирик компаниялар ва бой инвестор-жисмоний шахсларга таълуқли
Оддий фуқаролар ва кўпчилик компаниялар учун — бу восита йўқ.
Демак, имтиёз ҳамма учун эмас, фақат айримлар учун ишлайди
🔸 Суиистеъмол қилиш схемалари қандай бўлиши мумкин?
Юридик шахс жисмоний шахсга қоғоз сотади, кейин қайта сотиб олиш мажбурияти билан
Жисмоний шахс “фоиз” олади — лекин ЖШДС тўламайди
Юридик шахс эса бу тўловни харажат деб кўрсатади ва фойда солиғини камайтиради
Агар икки тараф расман боғлиқ бўлмаса — исталганча фоиз қўйиб, солиқ тўламасдан пул чиқариб кетиш мумкин
Бу ҳолда Солиқ кодексининг 14-моддаси ҳам иш бермайди, чунки битимнинг юридик ва иқтисодий моҳияти бир-бирига тўғри келади.
⚖️ Конституция ва ижтимоий тенглик қаерда қолди?
Конституция (19-модда) ва Солиқ кодексига кўра — имтиёзлар асосли ва ижтимоий адолатли бўлиши керак
Аммо нимани кўряпмиз?
РЕПО даромади — исталган миқдорда, чекловсиз озод қилинади.
Ногиронлиги борлар, кам таъминланганлар учун — имтиёзлар чекланган (1.4–3 МҲЭКМ)
Агар давлат ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилган бўлса — бу амалда ҳам тасдиқланиши керак, айниқса солиқ сиёсатида
Катта инвесторлар катта имтиёзлар олаётганда, оддий одамлар чекланган ёрдам билан қолса — бу адолат принципига зид келади
📉 Натижада, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ нафақат сақланиб қолади — балки янада ошади
Агар солиқ сиёсати барча қатлам манфаатларини ҳисобга олмаса, бу иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликни кучайтиради
Шарҳ @iroda_abbasovna томонидан тайёрланди
📎 Манбалар:
Марказий банкнинг банклараро РЕПО бозори бўйича маълумоти