🔥ОНА...
Бир ҳис борки қилаверар дилим яро,
Ҳар ўйласам кундузларим бўлар қаро,
Кўргим келмас асло сени тупроқ аро,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Болам дея уйғотмасанг тонгни нетай,
Узоқ яша кўриб дилим хушнуд этай,
Бу дунёдан сендан бироз аввал кетай,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Қулоқларим сўзларингни тинглаб турсин,
Оҳ лабларим пойларингни ўпиб юрсин,
Ўлим аввал ҳанжарини менга урсин,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Гар бўлмасанг, кўзим ёши мисли гирён,
Оёғимга қуламоғи аниқ осмон,
Тоғлар қаддин тик тутмоғи бўлгай гумон,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Кетар бўлсанг ошиб кетар армонларим,
Юрагимга ўтмай қолар фармонларим,
Дардларимга топилмайди дармонларим,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Бу шеъримни сенга ўқиб беролмайман,
Гар ўқисам кўз ёшимни тиёлмайман,
Чидолмайман сенсизликка чидолмайман,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Бир ҳис борки қилаверар дилим яро,
Ҳар ўйласам кундузларим бўлар қаро,
Кўргим келмас асло сени тупроқ аро,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
➥Линкни босиб "ОТА ОНА ҲАҚИДА" каналига обуна бўлинг!👇👇
... https://t.me/+-ogce6QxgzJkMTRh
... https://t.me/+-ogce6QxgzJkMTRh