O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
OZ
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
https://t.me/ozr_qsn
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.8%
ER (semana)
19.49%
ERRAR (semana)

Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.

https://www.youtube.com/channel/UCufhCRyZfh0aKM4YdjzBdng

https://www.instagram.com/qurilish_kommunal_inspeksiyasi/

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 968 resultados
#РЕЙД

🚨Самарқандда кўп қаватли уйнинг том қисмида ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилиш аниқланиб, бартараф этилди.

✅Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан вилоят бўйлаб ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрининг Рўдакий кўчасида жойлашган 179-"А"-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмида ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилиш аниқланди.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram
25.04.2025, 12:25
t.me/ozr_qsn/10765
#ДИҚҚАТ

🚨Кўп квартирали уйларнинг таянч конструкциясини ўзгартириш ёки реконструкция қилиш энди жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, белгиланган талабларга зид равишда, кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ёки реконструкция қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram|Youtube|Instagram
25.04.2025, 08:35
t.me/ozr_qsn/10764
#РЕЙД

🚨Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Тўрақўрғон туманида назорат тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, туманнинг "Оқтош" маҳалласи ҳудудида аҳоли томорқа ерларини суғоришда сувнинг етиб бориши ва ундан унумли фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида пудратчи “Stroy melio montaj” МЧЖ томонидан ариқлар лойиҳа асосида бетонлаштирилмоқда.

Инспекция ходимлари томонидан амалга оширилган ўрганишлар жараёнида бетон юзаларининг нотеккис бажарилгани, уларда ёриқлар мавжудлиги ҳамда бетон остида гидроизоляция ишлари бажарилмагани маълум бўлди.

✅Мазкур ҳолатлар юзасидан қурилиш учун жавобгар масъул шахсларга инспекция ходимлари томонидан электрон ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сифатсиз бажарилган ишлар жойида бузиб ташланиши белгиланиб, амалий ишларга киришилди.

#НАМАНГАН

Telegram|Youtube|Instagram
25.04.2025, 07:46
t.me/ozr_qsn/10761
#РЕЙД

🚨Чирчиқ шаҳрида лойиҳага зид равишда қурилган қават бузиб ташланди.

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйда лойиҳа ҳужжатларига зид равишда қўшимча қават қурилгани аниқланди.

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram
24.04.2025, 16:25
t.me/ozr_qsn/10760
#ХОРАЗМ

🚨 Хоразмда сейсмик хавфсизлик бўйича қурувчилар ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Янгиариқ туманида қурувчи ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

✅Семинарда Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Ш. Отаев иштирок этиб, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг аҳамияти ҳамда амалиётдаги қўлланилиши ҳақида атрофлича маълумот берди.

Telegram|Youtube|Instagram
24.04.2025, 13:17
t.me/ozr_qsn/10757
#РЕЙД

🚨Кўп қаватли уй атрофида олиб борилган ўзбошимчалик ишларига чек қўйилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани, "Нурафшон" айланма йўли ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг техник ҳолати ўрганилганда, ушбу уй мулкдори томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланди.

Жумладан, уйнинг сейсмик ҳолатига салбий таъсир кўрсатган ҳолда кўп қаватли уйнинг атрофи кавлаб чиқилган ҳамда боcтирма қурилгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қонунбузарликни бартараф этиш бўйича ҳуқуқбузарга бажарилиши мажбурий бўлган муддатли ёзма кўрсатмалар берилди.

✅Агар ушбу кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаса, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Шу билан бирга, мазкур қонунбузарликни мажбурий тартибда бартараф этиш чоралари кўрилади.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram
24.04.2025, 09:07
t.me/ozr_qsn/10751
#ОАВ_НИГОҲИДА

Махсус
репортаж | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади.

Telegram|Youtube|Instagram
24.04.2025, 07:12
t.me/ozr_qsn/10750
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Кўп қаватли хонадон конструкциясига зарар етказган шахсларга қонуний чора кўрилди.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram
23.04.2025, 13:53
t.me/ozr_qsn/10749
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги ичимлик суви иншоотларининг ҳолати ўрганилмоқда

#НАМАНГАН

Telegram|Youtube|Instagram
23.04.2025, 09:54
t.me/ozr_qsn/10748
#ЖАРАЁН

🚨Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Олот, Қоракўл, Жондор ва Бухоро туманлари ҳудудидан ўтувчи Жондор магистрал каналини модернизация қилиш объектида назорат ишлари олиб борилди.

✅Назорат тадбирлари жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа асосида ва сифатли амалга оширилиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, каналдаги бетон ишларини ўз вақтида лаборатория текширувидан ўтказиб бориш ҳамда инспекция томонидан берилган кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш масалалари юзасидан масъулларга тушунтиришлар берилди.

#БУХОРО

Telegram|Youtube|Instagram
23.04.2025, 08:10
t.me/ozr_qsn/10744
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨 Мулкдор томонидан уйнинг умумий мулки ҳисобланган том қисмига чиқиш учун ўзбошимчалик билан зина қурилган. Аммо бу билан чекланилмаган — том қисми очиб ташланиб, шахсий террасага айлантирилган.

✅Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида мазкур қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram
22.04.2025, 15:12
t.me/ozr_qsn/10743
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирлар давомида ичимлик сувидан самарасиз фойдаланиш, оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда. Мазкур қонунбузарликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

#АНДИЖОН

Telegram
|Youtube|Instagram|
22.04.2025, 13:07
t.me/ozr_qsn/10742
#ХОРАЗМ

🚨 Хоразмда сейсмик хавфсизлик бўйича қурувчилар ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан 2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп туманида қурувчи ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда Ҳазорасп туман ҳокими М. Абдуллаев, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўринбосари К. Шомуратовлар иштирок этди. Йиғилишда қабул қилинган қонун ва қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, унинг амалиётдаги аҳамияти кенг тушунтирилди.

✅Шунингдек, объектларда қурилиш ишларини амалга оширишда сейсмик хавфсизликни таъминлашга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Telegram|Youtube|Instagram
22.04.2025, 09:14
t.me/ozr_qsn/10741
#ЖИЗЗАХ

🚨Жиззахда сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди.

Жиззах вилоятида қурилиш соҳасида назоратни кучайтириш ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Зарбдор туманида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой биносида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари инспекция ходимлари томонидан ўрганилди. Назорат жараёнида бинода сифатсиз темир-бетон плиталардан фойдаланилгани, шу билан бирга объектдаги ишчилар махсус қурилиш кийимлари билан таъминланмагани аниқланди.

✅Қурилиш қоидаларига амал қилинмаганлиги сабабли, мазкур объектдаги барча ишлар жойида тўхтатилди. Сифатсиз ишлар инспекция ходимлари томонидан буздирилиб, яроқсиз темир-бетон плиталар ишлаб чиқарилган корхонага қайтарилди.

Telegram|Youtube|Instagram
22.04.2025, 08:30
t.me/ozr_qsn/10731
#ДИҚҚАТ

🚨Давлат рўйхатидан ўтган қурилишларда назорат кучайтирилмоқда.

2025 йил 25 март куни имзоланган "Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" ги қонунга мувофиқ:

инспекция ходимлари томонидан объектда аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаса, қурилишнинг масъул шахслари жавобгарликка тортилади;

лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган мажбурий кўрсатмаларни тўлиқ бажармаслик, ҳолатлари кузатилса, қурилиш вакиллари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади;

шу билан бирга, қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш, яъни объект фойдаланишга расмий топширилмасдан туриб бинодан фойдаланиш ёки одамларни кўчириб кириш ҳолати аниқланса, қурилиш вакиллари учун қатъий жавобгарлик белгиланди.

✅Ушбу қонун 2025 йил 25 март куни имзоланган бўлиб, 3 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram|Youtube|Instagram
21.04.2025, 14:51
t.me/ozr_qsn/10730
#РЕЙД

🚨Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли уйлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Поп тумани "Ҳамид Олимжон" маҳалласи, Дўстлик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилганда, айрим мулкдорлар томонидан ўзбошимчалик билан кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан, белгиламаган қисмидан ўзбошимчалик билан эшик очилганлик ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан мулкдорларга дарҳол ўзгартирилган қисмларни асл ҳолатига келтириш бўйича мажбурий кўрсатма берилди ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

✅Агар мулкдорлар белгиланган муддатда ўзгартиришларни асл ҳолатига келтирмаса, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ тартибот органларига юборалади ва мажбурий тартибда тиклаш чоралари кўрилади.

#НАМАНГАН

Telegram|Youtube|Instagram
21.04.2025, 11:57
t.me/ozr_qsn/10726
#РЕЙД

🚨Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда вилоят cув таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram
21.04.2025, 09:13
t.me/ozr_qsn/10725
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Кўп қаватли уйларнинг атрофида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бартараф этилмоқда.

#ХОРАЗМ

Telegram|Youtube|Instagram
21.04.2025, 08:20
t.me/ozr_qsn/10724
#РЕЙД

🚨 Мулкдор томонидан уйнинг умумий мулки ҳисобланган том қисмига чиқиш учун ўзбошимчалик билан зина қурилган. Аммо бу билан чекланилмаган — том қисми очиб ташланиб, шахсий террасага айлантирилган.

✅Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида мазкур қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram
19.04.2025, 09:58
t.me/ozr_qsn/10723
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Нурафшон шаҳрида яна бир сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди

✅Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram
19.04.2025, 09:30
t.me/ozr_qsn/10722
#ЖИЗЗАХ

🚨 Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳрида буюртмачи “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан тиббиёт бирлашмаси учун қўшимча бино қуриш объектда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари инспекция ходимлари томонидан ўрганилди. Назорат давомида бинонинг ички оралиқ деворларини териш жараёнида қўйилиши шарт бўлган "SG" тўрлари лойиҳа талабларига зид равишда ўрнатилгани аниқланди.

✅ Мазкур қоидабузарлик юзасидан қурилиш ишлари жойида тўхтатилиб, лойиҳа асосида бажарилмаган ишлар инспекция ходимлари томонидан буздирилди ва қайта лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилишии юзасидан қурилиш учун масъул бўлган шахсларга ёзма кўрсатмалар берилди.

Telegram|Youtube|Instagram|
18.04.2025, 14:02
t.me/ozr_qsn/10719
#ЖАРАЁН

🚨Ўзбошимчалик билан қурилиш — энди жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан вилоятдаги буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва амалиётдаги ўрни батафсил тушунтирилди.

✅Семинар иштирокчиларига ушбу қонун асосида қурилиш соҳасида ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиш, лойиҳа ва қурилиш нормаларини бузиш ҳолатлари энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқий маълумотлар берилди.

#ХОРАЗМ

Telegram|Youtube|Instagram|
18.04.2025, 10:17
t.me/ozr_qsn/10715
#ЖАРАЁН

🚨Ўзбошимчалик билан қурилиш — энди жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан вилоятдаги буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва амалиётдаги ўрни батафсил тушунтирилди.

✅Семинар иштирокчиларига ушбу қонун асосида қурилиш соҳасида ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиш, лойиҳа ва қурилиш нормаларини бузиш ҳолатлари энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқий маълумотлар берилди.

#ХОРАЗМ
18.04.2025, 10:13
t.me/ozr_qsn/10710
#Байрам_шукуҳи

🎉 18-апрел – Ўзбекистон Республикаси коммунал соҳа ходимлари куни муносабати билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда инспекция раҳбари Сирожиддин Эшқувватов сўзга чиқиб, барча соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этди. Ушбу кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизматлар сифатини ошириш ва аҳолига яратилаётган қулайликлар хусусида фикр билдирилди.

Шунингдек, коммунал соҳани ривожлантиришда фаоллик кўрсатаётган, ўз касбига масъулият билан ёндашиб келаётган ходимлар “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

✅Бундай эътирофлар, соҳадаги меҳнаткаш ва фидоий инсонларни янги муваффақиятлар сари руҳлантириши шубҳасиз. Тадбирда меҳнат фидойиларининг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, соҳа тараққиётидаги устувор вазифаларга урғу берилди.

Telegram|Youtube|Instagram|
18.04.2025, 09:59
t.me/ozr_qsn/10703
#Байрам_шукуҳи

18-апрел – Ўзбекистон Республикаси коммунал соҳа ходимлари куни!

🎉Азиз соҳа вакиллари! Сизларни фидойилик ва масъулият талаб қиладиган касб байрамингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Ҳар бир обод кўча, фаровон хонадон, осойишта турмуш ортида сизнинг тинмас меҳнатингиз мужассам.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ишларингизда янада юксак муваффақиятлар тилаймиз! Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram|Youtube|Instagram|
18.04.2025, 07:30
t.me/ozr_qsn/10702
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ.

#САМАРҚАНД
17.04.2025, 10:30
t.me/ozr_qsn/10701
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

#АНДИЖОН
17.04.2025, 07:14
t.me/ozr_qsn/10699
#ЖАРАЁН

🚨 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга оид кенгайтирилган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Telegram|Youtube|Instagram|
16.04.2025, 18:13
t.me/ozr_qsn/10698
#ЖАРАЁН

🚨 Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Жасур Бозоровичнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулдан асосий мақсад – аҳолининг қурилиш соҳасига оид мурожаатларини бевосита тинглаш, муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда уларга қонуний ва адолатли ечим топишдан иборат.

Қабул жараёнида фуқароларнинг аҳоли розилигисиз қурилиш ишларини бошлаш, кўп қаватли уйлар қурилишида қонунийликка риоя этилиши каби масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлари ўрганилди.

✅ Жасур Бозорович томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар ва муддатлар белгилаб берилди. Ҳар бир ҳолат атрофлича таҳлил қилиниб, уларни қонуний асосда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш белгиланди.

Telegram|Youtube|Instagram|
16.04.2025, 17:47
t.me/ozr_qsn/10689
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланганларга қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.

✅Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

#СИРДАРЁ

Telegram|Youtube|Instagram|
16.04.2025, 13:04
t.me/ozr_qsn/10688
#ДИҚҚАТ

🚨Энди ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

"2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram|Youtube|Instagram
16.04.2025, 12:40
t.me/ozr_qsn/10687
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;

🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;

🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;

🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

✅Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:

▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;

▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 08:47
t.me/ozr_qsn/10686
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:

🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;

🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;

🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.

✔️2025 йил 1 майдан:

🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;

🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 08:09
t.me/ozr_qsn/10685
#РЕЙД

🚨Нурафшон шаҳрида яна бир сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди

✅Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram
15.04.2025, 13:54
t.me/ozr_qsn/10684
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨 Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилганда, айрим мулкдорлар томонидан кўп қаватли уйларнинг сейсмик ҳолатига шикаст етказган ҳолда ўзбошимчалик билан реконструкция ишлари амалга оширганлиги аниқланди.

#БУХОРО

Telegram|Youtube|Instagram
15.04.2025, 12:50
t.me/ozr_qsn/10683
#РЕЙД

🚨Самарқанд вилоятида инспекция ходимлари томонидан яна бир сифатсиз қурилиш ишларининг олди олинди.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram
15.04.2025, 10:02
t.me/ozr_qsn/10682
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолар, ижтимоий объектлар ва иссиқлик қозонхоналарининг техник ҳолатини комплекс равишда ўрганиш мақсадида журналистлар билан биргаликда кенг қамровли пресс-тур ўтказилди.

#СИРДАРЁ

Telegram|Youtube|Instagram
15.04.2025, 07:18
t.me/ozr_qsn/10681
#ЖАРАЁН

🚨 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга оид кенгайтирилган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Telegram|Youtube|Instagram|
14.04.2025, 15:33
t.me/ozr_qsn/10680
#ЖАРАЁН

🚨 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга оид кенгайтирилган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Инспекция раҳбари Сирожиддин Эшқувватов ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиш объектлари устидан олиб борилган назорат тадбирлари, коммунал соҳадаги мониторинг натижалари ҳақида тўхталиб ўтди. Соҳада амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

✅Сўнгра ҳар бир ҳудудий инспекция раҳбарлари ўз фаолиятига оид ҳисоботларини тақдим этди. Йиғилишда фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий инспекциялар танқид остига олиниб, уларга фаолиятни жонлантириш, камчиликларни бартараф этиш ва натижадорликни ошириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Telegram|Youtube|Instagram|
14.04.2025, 15:31
t.me/ozr_qsn/10670
#РЕЙД

🚨Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланганларга қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.

✅Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари давом этмоқда.

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram|
14.04.2025, 13:01
t.me/ozr_qsn/10669
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирлар давомида ичимлик сувидан самарасиз фойдаланиш, оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда. Мазкур қонунбузарликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

#АНДИЖОН

Telegram
|Youtube|Instagram|
14.04.2025, 12:50
t.me/ozr_qsn/10668
Самарқандда кўп қаватли уйлар қурилишида жиддий камчиликлар аниқланди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/117342

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
12.04.2025, 15:48
t.me/ozr_qsn/10667
#ЯШИЛ_МАКОН

🌳Айни пайтда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси жамоаси томонидан Нуробод туманидан ўтувчи А-378 автомобиль йўли ёқасидаги ер майдонига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram
12.04.2025, 10:23
t.me/ozr_qsn/10661
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa