Бугун, 5 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда товар айирбошлаш ҳажми ва унинг таркиби мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмаслиги, Ўзбекистон-Грузия ўртасидаги Эркин савдо келишуви имкониятларини тўлиқ ишга солиб, яқин йилларда савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигига
эътибор қаратилди.Бундай натижага тўқимачилик, пойабзал ва чарм, электротехника, озиқ-овқат маҳсулотлари, рангли ва қора металлар, мева-сабзавот, кимё маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа товарлар олди-сотдисига кенг йўл очиш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Ҳудудлараро ҳамкорлик ўзаро муносабатларнинг муҳим омили бўлиши мумкинлиги, шу маънода, Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мцхета шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ривожига салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
Шунинг билан Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзенинг мамлакатимизга амалга оширган икки кунлик расмий ташрифи якунига етди.
Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Facebook |
Instagram