Боламни шириним, султоним, дедим,
Қаймоғим, асалим, сен жоним, дедим.
Суянчим, қувончим сен шоним, дедим
Онамни "ОНАЖОН" демабман...
Аёлимни жоним, ҳаётим, дебман,
Хофизлар куйлаган баётим, дебман.
Сен ўзинг хамиша дилшодим дебман.
ОНАМНИ ОНАЖОН демабман...
Шунчалар калтабин бўларми одам,
Энди кеч, ҳеч нарса қилолмас ёрдам,
Ерлар ёрилса-ю, кирсам ушбу дам,
Онамни Онажон демабман ..
Бир бор эркалатиб бир сўз демадим,
Кел болам соғиндим, деса келмадим,
Ғанимат эканин нечун билмадим,
Бир бора Онажон, демадим...
Ҳатто ширин сўзни кўрмабман раво,
Билардим, дардига йўк эди даво.
Мен шундай расвоман, бедил, бедаво,
Онамни Онажон демабман ...
Афсуслар чекаман.. энди на илож?
Қабрини қучаман очиб кенг қулоч.
Тупроқда ётибди бошимдаги тож -
Онамни Онажон демабман...
Яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг...
Фарзанд тарбияси каналига уланиш:
👇
https://t.me/+joptu0Am0RljNDBi