Миқёс ан-Нилда қандай ёзувлар акс этган?
Миқёс ан-Нил қурилмаси ҳанузгача Миср тарихий меросининг ёрқин намуналаридан бири сифатида эътироф этилади. У ватандошимиз Аҳмад Фарғоний томонидан 861 йилда яратилган. Қоҳира яқинидаги Равза оролида яратилган Миқёс ан-Нил қурилмаси ўз даврининг етук ускунаси дейиш мумкин. Нилнинг сув сатҳини аниқ ўлчашга мўлжалланган бу қурилма ўз даврида гидрология ва математика фанларининг етук мутахассиси бўлган Фарғонийнинг аниқ илмий хулосалари маҳсулидир.
Мисрда Нил дарёсининг сув оқими туб аҳоли учун доим муҳим аҳамиятга эга бўлган. Аббосийлар халифалиги даврида кўплаб нилометрлар вайрон қилинганлиги учун халифа Ал-Мутаваккил ташаббуси билан Фарғоний бошчилигидаги олимлар гуруҳи Нил сатҳини ўлчашда янги технологияни яратиш учун Мисрга юборилган. Ана шу ҳодиса ихтиронинг юзага келишига туртки бўлган.
Фарғоний яратган Миқёс ан-Нил қурилмаси махсус қудуқ ва унга туташ қувурлардан ташкил топган бўлиб, сув сатҳини ўлчаш учун махсус белгилар билан жиҳозланган эди. Бу қурилма нафақат ўз замонасининг илғор ихтироси сифатида эътироф этилган, балки XX аср ўрталарига қадар қишлоқ хўжалигида фаол фойдаланилган.
Миқёс ан-Нил сайёҳлар кўп борадиган тарихий обидалардан бири бўлиб, Миср туризмининг ажралмас қисмига айланган. Унда ҳукмдорлар ва уни қайта тиклашга ҳисса қўшган шахслар номи ҳамда Қуръон оятлари битилган бўлиб, бу иншоотнинг диний, илмий ва маданий аҳамиятини янада оширади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ушбу ускунанинг улкан макети ўрин олиши режа қилинган.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
📱
Telegram �
� YouTube
📱Instagra
m 📱Faceboo
k 📱 Web-site