Қисқа ҳикоялар
— Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
— Қўйсангизчи! Ахир кўчада ёмғир ёғяпти!
Она
—Ўғил кутяпсизми, қизми?
—Фарзанд кутяпман.
Қозиқ
Қизим, ихтиёринг ўзингда. Биз сени, мана шуни танлайсан, деб мажбурламаймиз. Юрагингга қулоқ тут. Бу сенинг ҳаётинг. Мана икки номзод, бировини танла!
Шайтон
— Ич!
— Ичмайман!
— Ич, бўлмаса жонингни оламан!
— Ўлдирсанг ҳам ичмайман, ё‘қол! кет!
Хаёл ичида дўсти келиб қолганини сезмай қолди.
— Тинчликми дўстим, рангингда ранг ё‘қ, кимга бақиряпсан?
— Сардо-о-р, дўстим, шайтон менга қадаҳ тутиб ичишга мажбурлади, ичмадим, рост айтяпман, аниқ кўрдим, ўз кўзларим билан!
— Сиқилма дўстим, кўп ишлаганингдан ҳаммаси, неча марта айтдим, қўй шу ишингни, бизга қўшил, бироз дам ол, -деб, ҳеч гапимга кирмайсан! Юр энди, бир отамлашамиз, ичсанг енгил тортасан...
Фарзанд
Қизини тўлғоқ тутиб, хавотирда туғруқхонага етиб келган она палатадан чиқиб келаётган шифокорни кўриб куёви билан бир овоздан саволга тутишди:
—Болам саломатми?
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК