Расман: «Реал Мадрид» клуби баёнот берди
«Реал Мадрид» футбол клуби эртага, 2025 йил 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания Кубоги финали учун тайинланган ҳакамлар томонидан бугун берилган оммавий баёнотларни қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди.
Эртанги финал ҳакамларидан бирига қарши 24 соат олдин тайёрланган, сўз эркинлиги билан ҳимоя қилинадиган Real Madrid TV каби оммавий ахборот воситасининг видеоларига тўсатдан эътибор қаратилган бу норозиликлар, ҳакамларнинг “Реал Мадрид”га нисбатан очиқ ва яққол душманлиги ҳамда қарши муносабатини яна бир бор намоён этди.
Янада ҳайратланарлиси, таҳдидли оҳангда қилинган ва ҳакамлар ўртасида гўё бирлик борлигини англатувчи баёнотлар орқали қандайдир чора-тадбирлар ёки ҳаракатлар эълон қилинди — булар эса бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб мухлислар эътиборини тортувчи футбол воқеаси олдидан устувор бўлиши шарт бўлган адолат, холислик ва бетарафлик тамойилларига мутлақо зиддир.
Юз берган ҳолатнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, “Реал Мадрид” клуби Испания футбол федерацияси (RFEF) ва ҳакамлар ҳайъати масъуллари ўзлари вакиллик қилаётган ташкилотлари нуфузини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришларига умид қилади».
👉⚽️@futbol_qoidalar