Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, жорий йилда энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, жорий йил 10 апрель кунги ПФ-65-сон Президент Фармонига кўра республика ва ҳудудий штаблар таркиби кенгайтирилганлиги, Республика штаби томонидан штаб аъзоларининг аниқ вазифалари ишлаб чиқилиб, ижроси бўйича ҳисобдорлиги белгиланганлиги таъкидланди.
Масъулларга энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш, қуёш панели ва бошқа энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги йўқотишларни қисқартириш ҳамда йирик талон-торожликларни фош этиш ҳақида кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt