03:03
сентябрь, 17.
“Муниса, намунча узоқ қолиб кетдинг? 1 соат хам чўмиладими одам?” деган сўзлар хаммомдан чиқишимга кутиб олишди мени.
Ва, албатта, улар хақлар.
Биринчидан, 1 соат сувни увол қилиш нотўғри,
иккинчидан, уйда битта мен эмасман. Лекин қандай қилиб уларга тушунтираман: чўмилишимга энг кўпи билан 10 дақиқа кетади, қолган 50дақиқасида эса шунча-ки душни тагида фикрларимни жамлаб тураман.
«Шу ишни чиқиб қилсанг бўлади-ку» дейишингиз мумкин, лекин фикрларни бутун умр қолиш хусусияти йўқ. Мана хотира сиз билан абадий қолиши мумкин, фикр эса хохлаган пайтида, одатда энг ноқулай холатларда келади-ю кетади.
Шунинг учун улар менга келганда бошқа ишлар билан чалғимасликга харакат қиламан. Жуда нозик хонимчаларга ўхшайди фикрларим, сал нарсага хафа бўлиб кетиб қолиши мумкин.))
Агар фикрларимга келадиган бўлсак:
Масалан,
мен инсонларни ёлғизликда танидим. Я’ни одамлар оломонида, шовқинда улар мен учун бир хил тушунарсиз товушлар чиқариб юрадиган тушунарсиз жонзодлар. Ха, бу ғалати ва сизлар учун бироз киброна эшитилаётгандур. Энди бу шунча-ки эрталаб хаммомда келадиган фикрлар, нимаям кутасиз улардан.
Лекин хақиқатдан хам, одамларни мен ёлғизликда танидим, сукунатда хар бирини оламини очиб билишга харакат қилдим. Чунки айнан ёлғизликда улар алохида алохида инсонлигини билдим.
Мен инсонларни ёлғизликда танидим.
Ресторанга кирганимда хостес “бир ўзиз бўласизми?” деб сўраганида, “ха” жавобини берганимда.
Қайсидир нотаниш шахарда мени барибир хеч ким кутмаётганида, бемалол соатга қарамастан мехмонхонага хохлаган вақтим қайтаётганимда танидим.
Барибир хеч ким билан бўлишмаслигимга Air pods эмас, доим катта наушник олиб юрганимда танидим.
Ёмғир ёғганида хеч кимга бу хақида хабар ёзишга шошмаганимда,
биттагина билет ва битта шакарсиз американо буюртма қилганимда,
Бўш чатга тикилиб қараб турганимда,
Хеч кимга қўнғироқ қила олмаганимда,
Томоғимга ичимдаги тиқилганида танидим.
Одамлар ичида бўлганимда эса
одамларни танимадим.
Фақат ёлғизликда уларни танидим.
Улардан сал узоқроқ турганимда яхшироқ кўринишар экан.
Шунақа)
@moonabsurd