O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
OM
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
https://t.me/ombudsmanuz
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
2.38%
ER (semana)
4.89%
ERRAR (semana)

OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA

📨 https://app.ombudsman.uz/

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 239 resultados
🔍Омбудсман бошчилигида Навоийдаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

2025 йилнинг 24 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоийдаги қатор пенитенциармуассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Дастлабки манзил, Навоий шаҳар вақтинча сақлаш ҳибсхонаси  бўлди. Мониторингда ушбу муассасада сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, тергов ва адвокатлар хоналари ўрганилди.

Шундан сўнг, Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон Жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрилди. Колонияда маҳкумларга касбга ўргатиш мақсадида 14 та тўгарак ташкил этилган, тикувчилик, электрик, асаларичилик, чорва ва паррандачилик, деҳқончилик, дурадгорлик, юмшоқ мебель ясаш, инглиз тили тўгараклари шулар жумласидандир. Касб ўрганиб сертификат олган маҳкумлар 18 та цехда меҳнатга жалб қилинади. Бу уларда масъулият ҳиссини шакллантириш ҳамда озодликка чиққанидан сўнг, ижтимоийлашувига ёрдам беради. Мониторингда маҳкумларнинг меҳнат шароитларига ва озиқ-овқат таъминотига алоҳида эътибор қаратилди. 

📎батафсил


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
24.04.2025, 23:21
t.me/ombudsmanuz/4206
💠Косон туманидаги тиббиёт ходимларининг муаммолари ҳал қилинди

Қашқадарё вилоят Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли лаборатория ходимлари охирги икки йил ичида ўз меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан бир неча маротаба давлат идораларига мурожаат қилган бўлса-да, уларнинг муаммолари маҳаллий даражада ечимини топмаган.

Биринчи бор, 2024 йилнинг март ойида 32 нафар тиббиёт ходими Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилиб, Косон туман тиббиёт бирлашмаси лаборатория хизмати мажбурий тартибда Давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектига берилиши муносабати билан меҳнат шартномаларини ўз хоҳишлари билан бекор қилишга мажбурланаётгани ва иш ҳақи тўланмаётганидан шикоят қилишган. Мурожаат Омбудсманга йўллангандан сўнг, у назоратга олинди ва муаммо ечим топди.
Бироқ, 1 йил ўтиши билан, 2025 йил март ойида ушбу ходимлар яна Омбудсманга мурожаат қилдилар. Бу сафар...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
24.04.2025, 18:11
t.me/ombudsmanuz/4205
#ombudsman #monitoring_tashrifi

✅Омбудсман томонидан киритилган таъсир чорасидан сўнг Бухородаги Мурувват уйини таъмирлаш учун 176 млн сўм ажратилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида муассасада қатор камчиликлар аниқланган эди.

Жумладан, бинонинг жорий таъмирга муҳтожлиги ҳамда муассасада яшовчи шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни яхшилаш зарурати борлиги қайд этилган.

Шундан сўнг, ...
📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
23.04.2025, 16:52
t.me/ombudsmanuz/4201
🛡Дам олиш куни шифокор ва ходимларни ноқонуний ишга жалб қилган диспансер раҳбарига чора кўрилди – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Қўқон шаҳрида жойлашган Фарғона вилояти тери-таносил 2-сонли диспансери шифокорлари томонидан жамоавий мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ходимлар иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга, навбатчиликка жалб қилинаётганини, шунингдек хизмат сафари харажатлари ўз вақтида қопланмаётганини билдиришган эди.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, диспансер раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасида белгиланган иш вақтидан ташқари ишни қонуний ташкил этиш талаблари қўпол равишда бузилгани, ходимлар оғзаки кўрсатмалар асосида расмийлаштирилмасдан ишга жалб қилиб келингани аниқланди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
22.04.2025, 16:24
t.me/ombudsmanuz/4198
Омбудсман БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

2025 йил 21 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл хоним билан учрашди.

Учрашув чоғида меҳмон Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари билан танишди. Суҳбат давомида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Сабине Махл хоним учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим, касб-ҳунар, жамиятда фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маиший зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларини эътироф этди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни яхшиланиб бораётгани таъкидланди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
21.04.2025, 18:08
t.me/ombudsmanuz/4197
📣Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт

Инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман қандай таъсир чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақида биласизми? Унда бу роликни охиргача томоша қилинг.

Сизни янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонундаги энг муҳим 10 та факт билан таништирамиз.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
21.04.2025, 15:19
t.me/ombudsmanuz/4196
Омбудсман ҳафта ичида

🟢14.04.2025 Омбудсман тақдимномасидан сўнг Қорақалпоғистон ҳушёрхоналардаги шароитлар яхшиланди

🟢15.04.2025 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонадаги шароитлар

🟢15.04.2025 Омбудсман ва Нидерландия элчилари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

🟢15.04.2025 Oмбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

🟢15.04.2025 Реал мониторинг, реал шароит!

🟢15.04.2025 Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

🟢16.04.2025 Жиззахда иш ҳақи ва таътил компенсациялари ундирилди: 6 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

🟢17.04.2025 Нукусдаги 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

🟢17.04.2025 Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди

🟢17.04.2025 Омбудсман МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди

🟢18.04.2025 Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди

🟢18.04.2025 Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

🟢19.04.2025 Расмий муносабат

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
20.04.2025, 08:53
t.me/ombudsmanuz/4195
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг расмий муносабати

Жорий йилнинг 17 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сирғали туман Ички ишлар бошқармасида фуқаро Жавохир Қурбонов қийноққа солинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, жорий йил 8 февраль куни Ж.Қурбонов ушбу туман Ички ишлар бошқармасига чақиртирилган ва у ерда икки кун давомида ноқонуний равишда ушлаб турилиб, турли шаклларда зўравонликка дучор қилинган. Натижада, оёғи сингани, бош қисми лат егани ва шишлар кузатилгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага Омбудсман талабномаси киритилди.

Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
19.04.2025, 16:55
t.me/ombudsmanuz/4194
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат фуқароларининг мурожаатларини ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш тажрибаси, шу орқали эришилаётган натижалар ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозимки, 2025 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон Омбудсманига хорижий давлатлар Омбудсманлари ва чет элда яшаётган фуқаролардан 36 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 таси Россия Федерацияси ҳудудларига тўғри келади. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманларнинг ўзаро ҳамкорлиги кўплаб мусофирчиликда юрган инсонлар муаммоларини ҳал этилишига хизмат қилмоқда.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
18.04.2025, 15:35
t.me/ombudsmanuz/4193
🇷🇺Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарово ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.

Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ходими ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Фуқаролик, миграция ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Виктория Салтанова ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Омбудсман Марказ раҳбари билан учрашиб, ҳамюртларимизнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари билан танишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
18.04.2025, 10:19
t.me/ombudsmanuz/4188
Омбудсман МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг навбатдаги (тўртинчи) йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.

Комиссия йиғилишида МДҲ доирасида Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан махсус баёнотлар қабул қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
17.04.2025, 16:10
t.me/ombudsmanuz/4187
⚠️Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.

Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эхтиёж зарур.
❗️Қолаверса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
17.04.2025, 09:47
t.me/ombudsmanuz/4182
🩺Нукусдаги 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакили ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда ҳибсхонада сақланаётган вояга етмаганлар, 60 ёшдан ошган, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, сурункали касаллиги бўйича диспaнсер кузатувига олинганлар ҳамда соғлигидан шикоят қилган жами 72 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

📌Тиббий текширувлар натижасига кўра, 2 нафар шахсга руҳий-психологик касаллиги билан боғлиқ ташхис қўйилди, 5 нафар шахсга қўшимча инструментал-лаборатор текширувларидан ўтиш, 11 нафар шахсга амбулатор тартибда даволаниш ҳамда 18 нафар шахсга муолажаларни давом эттириш тавсия қилинди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
17.04.2025, 08:17
t.me/ombudsmanuz/4181
📨Жиззахда иш ҳақи ва таътил компенсациялари ундирилди: 6 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг “Реанимация” бўлимида фаолият юритган 4 нафар тиббиёт ходимининг иш ўрни аттестациядан ўтказилганда зарарли иш ўрни деб топилган ва уларга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Бироқ 2024 йил давомида на таътил берилган, на унинг пули тўланган.

Шу билан бирга, “Жиззах-Тоштепа Текстил” МЧЖда ишлаган 2 нафар фуқаро ишдан бўшатилганидан сўнг иш ҳақи ва якуний ҳисоб-китобини ололмаган.

❗️Қарздорлиги мавжуд бўлган иш берувчилар суд муҳокамасида ҳамда судга тақдим этган эътирозномаларида молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўловлар ўз вақтида тўланмаганлигини важ сифатида келтирган. Аммо уларнинг бу важлари ходимлар учун иш ҳақлари ва бошқа тўловларнинг тўланмаслигига сабаб бўлмайди.
📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
16.04.2025, 11:10
t.me/ombudsmanuz/4180
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида Омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.

Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

🇷🇺Омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.2025, 21:03
t.me/ombudsmanuz/4179
#Ichkaridan_turib — реал мониторинг, реал шароит!

▶️ Навбатдаги видеомизда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган тиббий имкониятлар билан танишинг.

🔽Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 21 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

🩻 Яқинда ушбу муассасада тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида 2 та замонавий рентген аппарати ўрнатилди:

✅Портатив рентген — бошқа жазони ижро этиш муассасаларига олиб борилиб, маҳкумларни ўша жойда рентгендан ўтказиш имконини беради.
✅ Иккинчи аппарат — барча тана аъзоларини ҳар хил ҳолатда рентген текширувидан ўтказиш имконини беради.

💨 Шунингдек, 23-сон касалхонаси ва барча тергов ҳибсхоналарида кварц аппаратлари ўрнатилган. Бу — ҳаво орқали юқувчи инфекцияларнинг олдини олиш учун муҳим ҳимоя воситасидир.

🎥Бу аппаратларнинг бошқа афзалликлари билан батафсил видеода танишасиз

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
15.04.2025, 20:59
t.me/ombudsmanuz/4178
#Ochiq_monitoring #Ichkaridan_turib

▶️ Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

🔹 Жонли кадрларда: Омбудсман тавсиясига асосан 2024 йил июль ойида ташкил этилган, 50 ўринли аёллар бўлинмаси фаолияти, маҳкумаларнинг интервьюлари, гинекология, диагностика, операция ва жонлантириш бўлимлари, дорихона ҳамда замонавий тиббий техникалар акс этган.

📍 Бугунги кунга қадар мазкур бўлимда 433 нафар аёл даволанган.
📊 Шундан:
261 нафар — 2024 йил давомида
172 нафар — 2025 йилнинг биринчи чорагида

⚖️ Улардан 5 нафари, соғлиги оғир бўлгани боис, Жиноят кодексининг 75-моддаси асосида муддатидан олдин озод этилган.

‼️Касалхонадаги барча эркак ва аёл беморларга яратилган шароитлар ҳақида кейинги видео орқали таништирамиз.

Каналимизни кузатиб боринг t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
15.04.2025, 20:59
t.me/ombudsmanuz/4177
IMG_2486.MOV
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида Омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.

Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

🇷🇺Омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.2025, 20:56
t.me/ombudsmanuz/4176
⚜Омбудсман ва Нидерландия элчилари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Вим Геертс ва Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Схермерс билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни эътироф этишди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
15.04.2025, 17:08
t.me/ombudsmanuz/4172
▶️#Ichkaridan_turib — 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонадаги шароитлар

🔽 Видеода акс этган:

▪️ Электрон дўкон хизмати — маҳкумлар электрон шаклда буюртма бериш орқали товарлар харид қилиш имконига эга;

▪️ Овқатланиш — видеода беморларга тайёрланаётган таомлар, ошхона фаолияти ва хоналардаги умумий санитария ҳолати;

▪️ Кутубхона — маҳкумлар учун мавжуд ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар, кутубхонадаги фаолиятдан лавҳалар;

▪️ Даволанаётган маҳкумлар — видеода тиббий хизматдан фойдаланаётган шахслар, уларга яратилган шарт-шароитлар.

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
15.04.2025, 16:10
t.me/ombudsmanuz/4171
#ombudsman #monitoring_tashrifi

‼️Омбудсман тақдимномасидан сўнг Қорақалпоғистон ҳушёрхоналардаги шароитлар яхшиланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган қатор мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий, ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларидаги шароитларни ўрганди.

🔍Мониторинг ташрифида Қораўзак, Чимбой, Нукус, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳридаги ҳушёрхоналар қамраб олинди. Ушбу ташрифлар давомида бир қатор камчиликлар ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Нукус шаҳридаги ҳушёрхонанинг биноси ва хоналари таъмирталаб аҳволда экани, ювиниш хоналарининг мавжуд эмаслиги, ҳожатхона жуда ачинарли ҳолда экани қайд этилди. Шунингдек, пункт ички тартиб ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш хизмати йўлга қўйилмаётгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, ...
📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
14.04.2025, 20:28
t.me/ombudsmanuz/4170
Омбудсман ҳафта ичида

🔹️07.04.2025 Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

🔹️07.04.2025 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи

🔹️07.04.2025 Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди

🔹️07.04.2025 Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга оид замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди

🔹️08.04.2025 Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

🔹️09.04.2025 Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди

🔹️10.04.2025 Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда

🔹️11.04.2025 21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди

🔹️12.04.2025 Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
13.04.2025, 09:03
t.me/ombudsmanuz/4169
‼️Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида маҳбусларга яратилган шароитлар ўрганилди, уларнинг тиббий варақалари кўздан кечирилиб, дори-дармон билан таъминланиш ҳолати ва тиббий хизмат сифати ҳам таҳлил қилинди.

🔴Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган, маҳбуслардан бири билан учрашувга рухсат берилмагани ҳақидаги хабар юзасидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ...

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
12.04.2025, 15:46
t.me/ombudsmanuz/4166
Фото сунъий интеллект орқали яратилган

21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди

📍Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖда 2002 йилдан буён бетончи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро И.П. 2023 йил мартдан 2024 йил декабригача — 21 ой давомида иш ҳақини ололмаган.

✉️Меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўрганилди ҳамда Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

Суд қарорига асосан иш ҳақи, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун компенсация, маънавий зарар учун жами 93,4 млн сўм фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, жавобгар иш берувчидан Ўзбекистон Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мутахассислари уюшмасининг фойдасига мутахассис харажати учун 1,8 млн сўм ҳамда 4 млн сўм давлат божини ундириш белгиланди.

Омбудсман иш берувчиларни ўз вақтида маош тўлашга чақиради. Чунки иш ҳақини кечиктириш — бу фақат қонунбузарлик эмас, балки инсоннинг яшаш воситаларини чеклашдир.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
11.04.2025, 14:55
t.me/ombudsmanuz/4165
🔻Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Сурхондарё, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Интернатлар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ... – ҳар бир жойда инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ўрганилди. 

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
10.04.2025, 17:12
t.me/ombudsmanuz/4164
#murojaat #mobil_ilova #ombudsman

Осон, тезкор ва қулай платформа: Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди

Илованинг афзалликлари:

✅24/7 режимида мурожаат юбориш;
✅ мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатини онлайн тарзда кузатиш имконияти;
✅ OneID идентификация тизими орқали тез ва осон рўйхатдан ўтиш;
✅ файл ва маълумотларни юклаш ва олиш мумкинлиги;
✅ иловадан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш;
✅ мурожаатчиларга онлайн маслаҳат бериш имкониятлари яратилган.

Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
9.04.2025, 13:00
t.me/ombudsmanuz/4163
✅Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

Хабарингиз бор, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссиялар фаолият юритмоқда.

Шу кунларда Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги қатор муассасаларда мазкур комиссиялар йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда умумий ҳисобда 1291 нафарига тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди. Шундан, 1075 нафари Тошкент шаҳридаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 192 нафари Наманган вилояти Поп туманидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 24 нафари эса Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумлардир.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
8.04.2025, 12:46
t.me/ombudsmanuz/4158
♀️Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга оид замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар таҳлили кўрсатмоқдаки, аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ислоҳотлар изчил давом этиши долзарб аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадда, Омбудсман Феруза Эшматова мазкур масала юзасидан Гендер тенглиги бўйича эксперт Камола Алиева ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази масъул ходими Гулнора Эшонхонова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтириш, шу жумладан, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олишнинг замонавий тенденциялари муҳокама қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
7.04.2025, 13:53
t.me/ombudsmanuz/4157
📝Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Корхона раҳбарияти мазкур ҳолатга жавобан ходимларга “ойлик йўқ ва яқин ойларда бўлмайди ҳам, хоҳласа ишласин, хоҳламаса йўқ!” мазмунида жавоб қайтарган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

❗️Ўрганиш якунларига мувофиқ, Омбудсман томонидан тегишли таъсир чоралари киритилди. Натижада...

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
7.04.2025, 09:31
t.me/ombudsmanuz/4156
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 150-й Ассамблее Межпарламентского союза

Address by the President of the Republic Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the 150th Assembly of the Inter-Parliamentary Union

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
7.04.2025, 08:49
t.me/ombudsmanuz/4155
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
7.04.2025, 08:18
t.me/ombudsmanuz/4154
Омбудсман ҳафта ичида

🔹️01.04.2025 “ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДДА!” номли хабар ўрганилди

🔹️02.04.2025 Очиқ мулоқот: фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишмоқда?

🔹️02.04.2025 Омбудсман БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилоти ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

🔹️03.04.2025 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилишлари керак?

🔹️03.04.2025 Омбудсман аноним сўров ўтказди: Нега пробация назоратидаги шахслар танланди?

🔹️03.04.2025 Сурхондарёда терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати юзасидан якуний маълумот

🔹️04.04.2025 Омбудсман томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ

🔹️04.04.2025 Омбудсман Осиё-Тинч океани форумига аъзо бўлди

🔹️05.04.2025 Омбудсман фаолияти рақамларда

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
6.04.2025, 11:31
t.me/ombudsmanuz/4153
📊Омбудсман фаолияти рақамларда

🔴HD формат

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
5.04.2025, 08:54
t.me/ombudsmanuz/4152
Омбудсман Осиё-Тинч океани форумига аъзо бўлди

2025 йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё-Тинч океани форуми директори Кирен Фицпатрик ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

1996 йили ташкил этилган ушбу форум Осиё-Тинч океани минтақасидаги барча миллий инсон ҳуқуқлари бўйича институтларни  бирлаштиради. Ҳозирги кунда форум таркибида 28 та миллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бор, Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари ҳам шулар жумласидан.

Учрашувда Кирен Фицпатрик Омбудсман институтининг ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлиб киргани билан қутлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзгаришлар, қонунчилик ва институционал базанинг такомиллаштирилишини ижобий баҳолади.

батафсил lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
4.04.2025, 20:22
t.me/ombudsmanuz/4151
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ

💸Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида жами 4,12 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши таъминланди.

☄️Омбудсман кўмагида фуқароларнинг 85 млн сўмлик нореал қарздорлиги бартараф этилди. 64,5 млн сўмлик маъмурий жарималар бекор қилинди.

‼️33 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. 63 нафар шахс иш билан таъминланди. 12 та ҳолатда мурожаатчиларнинг пенсия ҳуқуқлари тикланди .

✔️Омбудсман кўмагида 20 нафарга яқин фуқаронинг мулк ҳуқуқлари тикланди.

⚠️Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш натижасида ўз фаолиятига масъулият билан ёндошмаган қатор давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларининг 67 нафарига “хайфсан” берилди. 8 нафар масъулга жарима қўлланилди. 7 нафар масъул лавозимидан озод этилди. 2 нафар масъул хатти-ҳаракатлари баҳоланиб, маъмурий судга оширилди.

🛡Ички ишлар органлари тизимидаги 29 нафар ходимга “хайфсан” берилди. 13 нафар ходимга интизомий чоралар қўлланилди. 6 нафари лавозимидан озод этилди

⚖️Омбудсманга юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида фуқаро манфаатида 14 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди. 23 та ҳолатда жиноят иши кўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар бекор қилинди. 26 нафар масьул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 2 та ҳолатда фуқаро манфаатида жиноят иши тугатилди.
__
БРИФИНГ по деятельности Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (Омбудсмана) за 2024 год

🟢По результатам рассмотрения обращений Омбудсманом в интересах граждан было обеспечено взыскание более 4,12 млрд сумов.

🟢При содействии Омбудсмана была устранена нереальная задолженность граждан на сумму 85 млн сумов. Были отменены административные штрафы на сумму 64,5 млн сумов.

🟢Трудовые права 33 граждан были восстановлены. 63 лиц были обеспечены работой. В 12 случаях были восстановлены пенсионные права заявителей.

🟢При содействии Омбудсмана были восстановлены имущественные права около 20 граждан.

🟢По результатам изучения обращений граждан, за безответственность в своей деятельности 67 сотрудников ряда государственных организаций и ведомств получили «выговор». В отношении 8 должностных лиц применен штраф. 7 должностных лиц были освобождены от должности.

🟢 Действия 2 должностных лиц были оценены и переданы в административный суд.
29 сотрудников органов внутренних дел получили «выговор». В отношении 13 сотрудников были применены дисциплинарные меры. 6 сотрудников освобождены от должности.

🟢По результатам рассмотрения направленных Омбудсману обращений, в интересах граждан в 14 случаях возбуждены уголовные дела. В 23 случаях были отменены постановления об отказе в возбуждении уголовного дела. 26 должностных лиц были привлечены к административной ответственности. В 2 случаях в интересах граждан были прекращены уголовные дела.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
4.04.2025, 14:45
t.me/ombudsmanuz/4150
⚡️Сурхондарёда терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати юзасидан якуний маълумот

2025 йил 28 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Сурхондарё вилоятида фуқаро Т.Хаитовнинг Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган пайтда йўлда  соғлиғининг ёмонлашгани сабабли вафот этгани ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган ва ушбу ҳолат назоратга олингани маълум қилинган эди.

Омбудсманга тақдим этилган якуний маълумотларга кўра, фуқаро Т.Хаитовнинг 25.02.2025 йилда Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

Суд-тиббий экспертизасининг 17.03.2025 йилдаги хулосасига кўра, Т.Хаитовнинг ўлимига...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
3.04.2025, 13:00
t.me/ombudsmanuz/4149
💬Омбудсман аноним сўров ўтказди: Нега пробация назоратидаги шахслар танланди?

2023 йилда Омбудсман номига маҳкум ва маҳбуслар ҳамда уларнинг яқинларидан жами 2662 та мурожаат келиб тушган. Улардан 984 таси бевосита маҳкумлар томонидан юборилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 18,5 фоизга камайган.

Шу сабабли, 2024 йилдан бошлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан мурожаат этиш ҳуқуқининг амалда қандай таъминланаётганини ўрганиш мақсадида пробация назоратидаги шахслар ўртасида аноним сўровлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

⁉️Нега айнан пробация назоратидаги шахслар?
Аноним сўровлар жазо муддатини ўтаб, жамиятга қайтган, ҳозирда пробация хизмати назоратида турган фуқаролар ўртасида ўтказилди. Бу ҳолат сўров натижаларини холис баҳолаш имконини яратади. Озодликка чиққан шахслар  шахсий тажрибасига таяниб, ўз кўрган-кечирганларини эркин ифода қилади.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
3.04.2025, 10:53
t.me/ombudsmanuz/4148
‼️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилишлари керак?

Қарорга кўра, Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:

🟢 “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга;

🟢 ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига;

🟢 “112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га.

✉️ Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

✔️ хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

✔️ ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради;

✔️профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштиради ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради;

✔️ ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.

✔️ Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар “Инсон” марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан кўрсатилади.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
3.04.2025, 09:19
t.me/ombudsmanuz/4147
Омбудсман БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилоти ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Миграция бўйича халқаро ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Джереми Грей билан учрашди.

Эндрю Джереми Грей Омбудсман институтининг аҳамиятини таъкидлаб, унинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганини ижобий баҳолади. У, шунингдек, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий таълим бериш ва қонунчиликни тушунтиришга қаратилган бир қатор амалий лойиҳаларни амалга оширгани ҳамда Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда ўз ҳиссасини қўшгани ҳақида маълум қилди.

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт
|🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
2.04.2025, 16:24
t.me/ombudsmanuz/4146
⁉️Очиқ мулоқот: фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишмоқда?

Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, пенсия, суд жараёнлари ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўғри келаётгани маълум бўлди. Шу сабабли “Омбудсман мактаби” тадбирларида айни шу мавзулар танлаб олиниб, тегишли ташкилот вакиллари жалб қилинди ҳамда мазкур тадбирларда аҳолига қулайликлар яратиш борасида уларга берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.

Ўтган ҳафта давомида Фарғона, Хоразм, Самарқанд ва Андижон вилоятларида “Омбудсман мактаби” тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир доирасида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, 50 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
2.04.2025, 15:21
t.me/ombudsmanuz/4145
❗️“ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДА!” номли хабар ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Харомхўр ҳокимлар Сайҳунободда!” сарлавҳали видеода фуқаро Шаҳноза Аҳмедова томонидан қурилган бино адолатсиз судлар сабабли бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, лекин, унда мурожаат тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган эди. Фуқаронинг мулк ҳуқуқлари бузилаётгандек талқин қилинган мазкур хабар Омбудсман томонидан назоратга олиниб ўрганилди.

Омбудсманга тақдим қилинган маълумотга кўра, ушбу 0,06 га ер майдони фуқаро Ф.Э. 2020 йилда “Электрон-онлайн аукцион” орқали сотиб олган. Аҳмедова Шахноза эса бу жойга ўзбошимчалик билан бино қурган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2024 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу қурилиш Аҳмедованинг ҳисобидан бузилиши белгиланган.

‼️ Демак, мулк ҳуқуқлар бузилмаган, аксинча бошқа шахснинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинган.

📣 Жамоатчиликни дезинформация орқали чалғитиш, суд қарорлари ва ҳуқуқий асосларни инкор қилишга уриниш — жамиятда нотўғри тушунчалар шаклланишига олиб келиши мумкин.

Омбудсман жамоатчиликни ҳар қандай ҳолат юзасидан расмий маълумотлар асосида муносабат билдириш, ҳуқуқий ҳужжатларга таянишга чақиради.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
1.04.2025, 13:04
t.me/ombudsmanuz/4144
Омбудсман ҳафта ичида

🔹️24.03.2025 Наврўз байрами муносабати билан маҳкумлар ўртасида бир қатор маърифий тадбирлар ташкил этилди

🔹️25.03.2025 Маҳкум ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати Омбудсман назоратига олинди

🔹️25.03.2025 Омбудсман БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакили билан учрашди

🔹️26.03.2025 “Ўқувчи – келажак ҳимоячиси: Омбудсман соатида экологик таълим

🔹️26.03.2025 Ноқонуний қурилиш ишлари ва суд қарорларининг ижро этилмаётгани ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда

🔹️27.03.2025 Тушунарсиз сабабларга кўра рад этилган мурожаат Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди

🔹️27.03.2025 Ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди: мурожаатлар асосида амалий ёрдам кўрсатилди

🔹️28.03.2025 Жамғарма ҳисобидан вояга етмаган болалар манфаатида 109,4 млн сўм алимент пули ундирилиши белгиланди - Омбудсман

🔹️28.03.2025 Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

🔹️30.03.2025 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
30.03.2025, 19:33
t.me/ombudsmanuz/4143
🌙Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси ўзбек халқи ва барча юртимиз меҳмонларини муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбдан табриклайди.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз фаровон ва тўкин-сочин бўлсин!

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
30.03.2025, 04:30
t.me/ombudsmanuz/4142
💬Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда уй-жой, кадастр, ишга тиклаш, суд-тергов, пенсия, шахсга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари, меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, банк-кредит масалалари бўйича 40 га яқин мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилaди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
28.03.2025, 21:13
t.me/ombudsmanuz/4141
Жамғарма ҳисобидан вояга етмаган болалар манфаатида 109,4 млн сўм алимент пули ундирилиши белгиланди - Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Д.Ж. томонидан мурожаат қилиб, фарзандларининг отаси С.Х. вояга етмаган икки нафар фарзанди учун узоқ вақтдан буён алимент тўламай келаётгани, шунингдек, алимент қарздорлигини "Алимент жамғармаси" ҳисобидан тўлаб берилиши ҳақида ариза билан мурожаат қилган бўлсада, мурожаати қаноатлантирилмаганлигини маълум қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида С.Х. 2017 йилдан буён алимент тўловидан бўйин товлаб келаётгани аниқланди. 2024 йил 12 февралда суд томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 2025 йил 14 январда эса суд ҳукмига асосан 6 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги қарори билан тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги Низомга кўра, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловлар амалга оширилади.

✅ Омбудсманнинг Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборган мурожаати асосида фуқаро Д.Ж.нинг икки нафар вояга етмаган фарзанди манфаатида Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан 109,4 миллион сўм маблағ унинг шахсий пластик картасига тўлиқ ўтказилиши таъминланди.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
28.03.2025, 09:30
t.me/ombudsmanuz/4140
🔎Ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди: мурожаатлар асосида амалий ёрдам кўрсатилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти томонидан жорий ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг пайтида келиб тушган мурожаатлардан бири — Андижон вилоятидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида яшовчи шахснинг тиббий ёрдам сўрови бўлди. У кўзини кўрикдан ўтказиш ва тиш протези қўйдиришда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, тезкор ўрганилди. Натижада...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
27.03.2025, 18:53
t.me/ombudsmanuz/4139
📩 Тушунарсиз сабабларга кўра рад этилган мурожаат Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди

"Халқ сўзи" газетасининг 2025 йил 27 март кунги 62 сонида навоийлик фуқаронинг мурожаати асосида ўрганиш ўтказилгани, тушунмовчиликларга ойдинлик киритилгани ва муаммо ҳал этилгани ҳақида мақола эълон қилинди.

🟢 Мурожаат нима учун рад этилган?
🟢 Омбудсман бошчилигида масала қандай ҳал этилди?

Жавоблар мақолада, албатта ўқиб чиқинг.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
27.03.2025, 18:33
t.me/ombudsmanuz/4138
🏗Ноқонуний қурилиш ишлари ва суд қарорларининг ижро этилмаётгани ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Қорасарой” турар мажмуаси аҳолиси мурожаати юзасидан ўрганиш бошланди.

Мурожаатда, маҳаллий аҳоли розилигисиз ва суд қарорларига қарши равишда кўп қаватли қурилиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилган. Суд қарорларига кўра, қурилиш тўхтатилиши лозим, аммо иш ҳалигача давом этмоқда.

Айни пайтда Омбудсман ушбу мурожаатни назоратга олган ва тегишли давлат органларидан расмий ахборот ва тушунтиришлар сўраб олинмоқда.

❗️Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши – ҳуқуқ устуворлигининг асосий кафолатидир. Унинг бузилиши эса фуқароларнинг адолатга ишончига жиддий зарба беради.
📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
26.03.2025, 10:41
t.me/ombudsmanuz/4137
📚“Ўқувчи – келажак ҳимоячиси: Омбудсман соатида экологик таълим”

Сиз болалигингизда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва экологик мажбуриятларингиз ҳақида қаердан ўргангансиз? Ҳозирда ўқувчилар буни мактабда, “Омбудсман соати” дарсларида ўрганишмоқда.

Андижон вилоятидаги 2 ва 62-сонли, Фарғона вилоятидаги 20-сонли, Сирдарё вилоятидаги 22-сонли, Бухоро шаҳридаги 6, 14 ва 46-сонли, Наманган шаҳридаги 38-сонли, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 10 ва 15-сонли ҳамда Зангиота туманидаги 27 ва 32-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари экологик ҳуқуқлар, атроф-муҳитни асрашнинг аҳамияти ва келажак учун масъулият ҳақида билим олдилар.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
26.03.2025, 08:54
t.me/ombudsmanuz/4136
🔰Омбудсман БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакили билан учрашди

2025 йил 25 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, Омбудсман бошчилигида жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари, ушбу ташрифлар самарадорлигини ошириш мақсадида махсус методологияни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
25.03.2025, 17:54
t.me/ombudsmanuz/4135
МАҲКУМ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТИ ОМБУДСМАН НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ

Омбудсманга 50-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.

Шунингдек, ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, маҳкум Т.И. интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган.

Маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган...

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
25.03.2025, 15:54
t.me/ombudsmanuz/4134
🎊Наврўз байрами муносабати билан маҳкумлар ўртасида бир қатор маърифий тадбирлар ташкил этилди

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ва 3-минтақавий ҳудуд 40-сон манзил-колонияси билан ҳамкорликда мазкур муассасадаги жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Шу йўналишдаги тадбир Сирдарё вилояти Ховос қўрғонида жойлашган 8-сон тергов ҳибсхонасида ҳам ўтказилди.

❗️Бундан ташқари, Омбудсманнинг Сирдарё ва Наманган вилоятидаги минтақавий вакиллари маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилишларида иштирок этишди.

Шунингдек, маҳкумларнинг байрам кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил миллий ўйинлар, спорт мусобоқалари ўтказилди ҳамда байрам дастурхони тайёрланиб, концерт дастурлари ташкил этилди.  

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
24.03.2025, 15:34
t.me/ombudsmanuz/4133
Омбудсман ҳафта ичида

🔹17.03.2025 Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ечим топмоқда

🔹18.03.2025 Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди

🔹19.03.2025 Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди

🔹20.03.2025 Бухорода Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди

🔹21.03.2025 Наврўз байрами муборак бўлсин!

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
23.03.2025, 09:05
t.me/ombudsmanuz/4132
💐Наврўз байрами муборак бўлсин!
21.03.2025, 06:01
t.me/ombudsmanuz/4131
🔷Бухорода Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди

Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳридаги “Ширбудин” МФЙда ўтказилди. Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар соғлиқни сақлаш, уй-жой, кадастр, бандликни таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.

📍Шунингдек, жорий ҳафтада Когон шаҳридаги “Зиёкор”, “Адолат”, “Дўстлик” ва “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири ҳам ўтказилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
20.03.2025, 11:52
t.me/ombudsmanuz/4124
🩺Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳибсхонада сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

📬 Шунингдек, ҳибсхона ҳудудидаги “Омбудсман қути”сига аризаси келиб тушган 6 нафар маҳбус билан учрашилиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.

✔️Бундан ташқари, Омбудсманнинг минтақавий вакили мазкур ҳибсхонада сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 72 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлашиб, улар мурожаатларини қабул қилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
19.03.2025, 13:51
t.me/ombudsmanuz/4123
🔰Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш, соҳага оид миллий қонунчилик ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда бир қатор ишларни амалга оширган.

❗️Хусусан, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар орқали ижобий натижаларга эришилган.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
18.03.2025, 20:38
t.me/ombudsmanuz/4116
✅Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ечим топмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйи битирувчиси ва ота-она қарамоғисиз қолган ёлғиз қиз 2 йилдан буён унинг ижтимоий ҳуқуқлари таъминланмаётганлиги бўйича шикоят қилди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинди ва ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, зарур таъсир чоралари тайёрланди. Натижада мурожаатчига Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлардан турар-жой ажратилишига эришилди.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида фуқароларнинг шахсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларининг таъминланмаётгани бўйича йўлланган мурожаатлари Омбудсманнинг Наманган, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
17.03.2025, 13:23
t.me/ombudsmanuz/4107
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa