13,000 йил олдин йўқ бўлиб кетган ҳайвон қайта тирилтирилди
2024-йил 1-октябр куни дунё фан ва инсоният тарихида янги саҳифа очилди — Colossal Biosciences компанияси томонидан, 13,000 йилдан буён йўқолиб кетган бўри (dire wolf) яна дунёга келтирилди. Бу ҳайвонлар — Ромул ва Ремус — генетик муҳандислик орқали яратилган илк қайта тирилтирилган турлар сирасига киради
Бу муваффақиятга қадимги, 11,500 ва 72,000 йил аввалги бўри скилетларидан олинган ДНК орқали эришилди. Геномни ўзгартириш орқали ҳозирги замон бўриларида 20 га яқин ген ўзгартирилиб, уларга "дахшатли бўри"га хос хусусиятлар берилди
Бу воқеа нафақат Colossal Biosciences компанияси, балки бутун инсоният ва илм-фан учун улкан босқич ҳисобланади. Эндиликда "де-экстинкция" — назарий тушунча эмас, балки реалликдир. Ромул ва Ремус ҳаётга қайтиши билан, ер сайёраси келажаги учун янги имкониятлар эшиги очилди
Компания бу билан тўхтаб қолмайди - уларнинг асосий мақсади келажакда мамонт каби бошқа йўқолган турларни ҳам қайта ҳаётга қайтариш
Science