#kun_tarixi
БОЖХОНАДА КУН ТАРИХИ
2008 йил 21 апрель - Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича Йўриқнома
тасдиқланди. Ҳужжат 2019 йил 30 январга қадар амал қилди.
2021 йил 21 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5087-сон қарори
қабул қилинди. Ҳужжат билан уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди.
2021 йил 21 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5084 сон қарори
қабул қилинди. Қарорда кўрсатилган тадбирлар бўйича 2021 йилнинг 20 ноябрига қадар объектни қуриш ва реконструкция қилишда зарур бўладиган қозонхоналар, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, металл конструкциялар, сувни тайёрлаш учун кимёвий моддалар божхона божидан озод этилди.
2022 йил 21 апрель - АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича Ҳадли битим кенгашининг божхона масалалари бўйича минтақавий ишчи гуруҳи “Яллама” чегара божхона постида
бўлди.