❗️ Қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир нечта автомашинани уриб кетган “Gentra” русумли автомашинада бўлган 3 киши 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлиги ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2025 йил 19 апрель куни фуқаро О.Ж. отаси номида бўлган “Gentra” русумли автомашинани (давлат рақами ечилган) таниши, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.П.га бошқариш учун тақдим қилиб, ўзи автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғида келган, орқа ўриндиғида уч нафар уларнинг танишлари П.Г., Қ.Д., Р.Б.лар бўлган.
Улар Чилонзор тумани ТХАЙ-Чорбоғ кўчасида тартибсиз ҳаракатланиб, дастлаб “Damas” русумли автомашинани уриб юбориб, шикаст етказган.
Шунда ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари уларга “тўхташ” буйруғини берган бўлса-да, С.П. бунга бўйсунмасдан, Ж.О.нинг кўрсатмаси бўйича ҳаракатни давом эттирган. Натижада у “Cobalt” ва 2 та “Gentra” русумли автомобиллар билан тўқнашув содир қилиб, ҳайдовчиларга тан жароҳати ва автомашиналарга шикаст етказган, сўнг “Matiz” русумли автомашина (жами 5 та автомашина) билан тўқнашув содир қилиб, бошқарувни тўхтатган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда фуқаролар С.П. ва Ж.О. нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (ўзганинг мулкига шикаст етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўз навбатида, автоуловни орқа ўриндиғида келган фуқаролар П.Г., Қ.Д., Р.Б. жамоат жойида майда безорилик ва ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 ва 194-моддалари асосида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Хозирда ОАВ ва жамоатчилик томонидан ҳолат юзасидан турли, ҳаққонийлиги текширилмаган талқинлар берилаётганлигини инобатга олиб, "Ахборотлаштириш тўғрисидаги" Қонунга кўра, Интернет тармоғига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги белгилаб қўйилганлиги эслатиб ўтилади.
💻
Facebook 🖥
Instagram 📲
Telegram 💻
VK 📱
OK 📹
YouTube 🎥
Mover 🐤
Twitter 📲
Threads