Message
NA
27 146 subscribers
4
3
1.7 k
#Namangan
#Gullar_festivaliga_tayorgarlik
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Наманганда бўлиб ўтадиган 64-халқаро "Гуллар фестивали"га тайёргарлик ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Наманган шаҳридаги "Oydin Plaza" меҳмонхонасида бўлиб ўтган мулоқотда меҳмонхона ва умумовқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов сўзга чиқиб, "Гуллар фестивали"га тайёргарлик жараёнида маънавий-маърифий йўналишда эътибор қаратилиши муҳим бўлган асосий жиҳатларга тўхталиб ўтди.
Хусусан, фестивалга тайёргарлик жараёнида миллий қадриятларимиз, миллий анъана ва урф-одатларимизга алоҳида эътибор қаратиш, меҳмонхона ва умумовқатланиш жойларида миллий руҳ акс этган композициялардан фойдаланишга алоҳида аҳамият бериш ҳақида таъкидлаб, бу борада тегишли таклиф ва тавсияларни берди.
By continuing to use our service, you agree to the use of cookies.
To find out more about how we use cookies, please review our Privacy Policy