Message
EL
152 275 subscribers
218
78
38 k
«ЭРИМ ЎЗ ОЁҒИ БИЛАН ШИФОХОНАГА КИРГАНДИ...» — ФАРҒОНАДА ЮЗ БЕРГАН ФОЖЕА

Фарғона вилоятидаги хусусий клиникалардан бирида оддий жарроҳлик амалиёти учун борган 32 ёшли прокуратура ходими шифохонадан тирик чиқмади. Марҳумнинг беваси Элтузга содир бўлган ҳодисани сўзлаб берди.

— Эрим бурун суягини тўғирлатиш учун борганди. Ҳеч қандай оғир ҳолати йўқ эди. Ўз оёғи билан кирган шифохонадан сўнгги манзилига олиб чиқишди...
— дейди аёл кўзида жиққа ёш билан.

Маълумотларга кўра, марҳум М.М. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тезкор бўлимида хизмат қилган, 3 нафар фарзанднинг отаси эди.

Аёлининг айтишича, клиникада ундан амалиёт олдидан врачлар ўлса яқинлари даъво қилмаслиги ҳақида ариза ёздириб олган.

Ҳозирда, Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат бўйича Фарғона вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув бошланган.

Воқеа ортидан жамоатчиликда саволлар пайдо бўлмоқда: хусусий клиникаларда амалга оширилаётган операцияларда назорат қай даражада? Оддий жарроҳлик амалиёти нега бундай фожеа билан якунланди?

Энг аламлиси — 3 фарзанд етим қолди, бир оила бошлиқсиз ва бир аёл жавобсиз саволлар билан.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
By continuing to use our service, you agree to the use of cookies.
To find out more about how we use cookies, please review our Privacy Policy