❗️2025 йилда микроқарзлар бўйича қўлланиладиган янги талаблар: Қарз юки, ойлик даромад, тўловлар ва гаров нисбати қандай ҳисобланади?
2025 йил 24 июлдан Ўзбекистонда микроқарзлар (шу жумладан ипотека ва автокредитлар) беришда банклар учун янги қоидалар кучга киради. Энди ҳар бир мижознинг қарз юки, даромади ва гарови аниқ ҳисоблаб чиқилади. Қуйида ушбу талабларни содда қилиб тушунтирамиз:
❓Қарз юки нима ва қанча бўлиши керак?
☑️ Сиз тўлайдиган барча кредитлар бўйича ойлик тўловларингиз даромадингизнинг 50% дан ошмаслиги керак. Агар сўнгги 6 ойдан бери ишлаб келаётган бўлсангиз ва буни ҳужжат билан исботласангиз, қарз юки 100% гача етиши мумкин.
❓Банк сиздан нимани ҳисобга олади?
▪️Бошқа банклардан олган кредитлар ва уларнинг тўловлари;
▪️Сиз кафил бўлган қарзлар;
Кредит карталари ва қайта тикланадиган кредитлар (овердрафт) – фақат 8% лимит ҳисобга олинади;
▪️Агар тўлов муддати ўтган бўлса – пеня ва жарималар ҳам ҳисобланади.
❓Даромадни қандай ҳисоблашади?
☑️ Сўнгги 12 ойдаги даромадларингиздан ўртача миқдор олинади. Агар 12 ой тўлиқ ишламаган бўлсангиз – сўнгги 6 ойлик даромадлар ҳам етарли. Мавсумий иш қилсангиз – 3 ой давомида олган даромадлар ҳисобга олинади.
❓Даромад қайси ҳужжатлар орқали тасдиқланади?
▪️Иш ҳақи ёки пенсия ҳақида маълумотнома;
▪️Солиқ ва ижарадан тушган даромадлар;
▪️Банк ҳисобварақларига тушган тушумлар.
❓Агар даромадингиз ҳужжат билан тасдиқланмаса-чи?
☑️ Банк сиз олган аввалги кредитлар бўйича ойлик тўловларингизнинг 50% қисмини даромад деб ҳисоблайди.
☑️ Кредит фоизлари ва пенялар учун чекловлар:
▪️Кунлик фоиз ставкаси қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0.25% дан ошиб кетмаслиги керак. Барча комиссиялар, жарималар ва бошқа тўловлар йиллик кредит миқдорининг 50% дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
☑️ Гаровга қўйиладиган мулк ва унинг ҳисоби:
▪️Автокредит – машина баҳоси асосида ҳисобланади, гаров нисбати 75% гача.
▪️Ипотека – кўчмас мулк қиймати бўйича, гаров 80% гача, агар даромад тасдиқланмаса — 85% гача.
▪️Гаров баҳоси расмий баҳоловчилар ёки бозор нархи асосида аниқланади.Банк зарурат туғилганда, гаров баҳосини қайта баҳолаш ҳуқуқига эга.
☑️ Қуйидаги ҳолатлар қарз юки ҳисобидан чиқарилади:
▪️Оилавий тадбиркорлик кредитлари;
▪️Таълим кредитлари;
▪️Бошқа банкдаги қарзни қайта молиялаштириш учун олинаётган кредитлар.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar