Тошкентда банк бўлими бошлиқлари ушланди
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига
сотишга келишишади.
Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar