🚨Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бериладиган нафақа кимга ва қандай тўланади
❓Нафақа фақат ходимнинг асосий иш жойида тўланадими ёки уни ўриндошлик асосидаги иш жойидан ҳам олиш мумкинми?
✔️ Бола 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича нафақа фақат асосий иш жойидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади.
❓Бюджет ва бюджетдан ташқари соҳаларда ишлайдиган оналар учун нафақа тўлашда фарқ борми?
✔️ Ҳа, фарқ мавжуд.
Бюджетдан ташқари ташкилотларда ишлайдиган оналарга иш берувчи томонидан 60% МҲТЭКМ миқдорида нафақа тўланади.
Бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга эса нафақа “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” ахборот тизими орқали тўланади. Ушбу тизимда фақат кам таъминланган деб топилган оила аъзолари нафақа олиш ҳуқуқига эга.
‼️ Оила кам таъминланган деб эътироф этилади, агар ҳар бир аъзога тўғри келадиган ўртача ойлик умумий даромад Статистика агентлиги томонидан белгиланадиган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаса. 2024 йил 1 майдан бошлаб бу миқдор 648 000 сўмни ташкил этади.
❓2 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш нафақасини онадан ташқари ким олиши мумкин?
✔️ Бу нафақа она, ота, бобо, буви, яқин қариндошлар ёки васийга тайинланиши мумкин. Улар болани парвариш қилиш таътили давомида уни аслида парвариш қилаётган бўлиши лозим.
❓Агар эгизаклар туғилса, тўланадиган нафақа миқдори қанча бўлади?
✔️ Бола парвариши бўйича нафақа болалар сонидан қатъи назар, бир маротабалик (ягона) миқдорда тўланади.
❓Яқинда иш бошлаган ва туғруқ таътилига, кейин эса парвариш таътилига чиққан ходимга нафақа тўламаслик мумкинми?
✔️ Йўқ. Нафақа иш стажидан қатъи назар ҳар ой тўланади. Иш берувчида бу нафақани тўламасликка ҳуқуқ берувчи ҳеч қандай истиснолар мавжуд эмас.
❓Ходимга иккинчи фарзанд учун нафақа тўланадими, агар у ҳали ҳам парвариш таътилида бўлса?
✔️ Агар парвариш таътили давомида аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун касаллик варақасини тақдим этса, у икки нафақадан бирини танлаш ҳуқуқига эга. Агар у парвариш нафақасини танласа, у энг кичик фарзанд 2 ёшга тўлгунча тўланиши лозим.
❓Она тўлиқсиз иш вақтида ишлайди. Бу бола парвариши бўйича нафақага таъсир қиладими?
✔️ Йўқ, таъсир қилмайди.
Г.Рзаева
📱web-site|
📱facebook
| 📱telegra
m| 📱YouTu
be |📱Instagram