O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
Mensagem
Республика ишчи гуруҳи ва Юнусобод тумани ҳокимлиги масъуллари Ҳусниобод МФЙда ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Дастлаб, маҳалла еттилиги билан ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича мулоқот ўтказилди.

💢Ишчи гуруҳ маҳалланинг ҳар бир кўчасида пиёда юриб, амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ўрганди. Бўш майдонларга дарахт кўчатлари, манзарали гуллар ва райҳонлар экиш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

✅Аҳолини ободонлаштириш ишларига, жумладан уйлари атрофида гуллар экиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш таклифи берилди. Маҳалладаги боғча ва мактаблар атрофини ҳам ободонлаштириш, болалар учун ўйин майдончаларида зарур шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

⏫Ишчи гуруҳ томонидан берилган топшириқларни ижросини таъминлаш учун маҳалла еттилиги ва маҳалла фаоллари масъул этиб тайинланиб, ижроси назоратга олинди.

Telegram | Facebook |Instagram | Veb-sahifa
26.04.2025, 19:13
t.me/yunusobodhokimiyati/18962
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas