Ҳурматли талабалар ва азиз устозлар! 2025 йил 16 апрелдан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида “Академияда бир кун” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Наманган вилояти Кенгаши фаоллари ва наманганлик талабаларнинг ота-оналари меҳмон бўлишади. Лойиҳа давомида меҳмонлар Академия фаолияти билан таништирилади, улар учун тайёрланган дастур намойиш этилади. Шундан сўнг, барча талабалар, ходимлар ва профессор-ўқитувчилар соат 12.00да Талабалар ошхонасига — бир пиёла чой устидаги мазмунли суҳбатга таклиф этилишади.
Лойиҳамизни ўтказиб юборманг, фаол иштирок этинг! Кейинги меҳмон Сизнинг ота-онангиз бўлиши мумкин!