Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрига
келади. Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
https://t.me/tnews247