O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
Mensagem
#табрик

Қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг
“Халқаро ветеринария куни” муносабати
билан байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, соҳа фидойилари!
Сизнинг кундалик фаолиятингиз нафақат ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, инсонлар фаровонлигини ошириш ҳамда зооноз касалликлар, микробларга чидамлиликка қарши курашиш каби глобал муаммолар билан курашишдан иборатдир.
Жорий йил бутунжаҳонда халқаро ветеринария куни байрами "Ҳайвонлар соғлиги жамоани талаб қилади" мавзуси доирасида ташкил этилмоқда.
Бунинг замирида ветеринария амалиётининг ҳамкорлик характерини ва сифатли ветеринария хизмати (ёрдами) кўрсатишда ветеринария фани ва амалиётининг биргаликда олиб боришнинг муҳим эканлиги таъкидланмоқда.
Сизларнинг ушбу қизғин жараёнда билим ва тажрибаларингиз муҳим ва қадрлидир!
Ушбу эзгу ишларингизда доимо омад ёр бўлишига тилакдошман!
26.04.2025, 15:44
t.me/zooinjeneriya_news/21720
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas